O‘zbekiston respublikasi transport vazirligi toshkent davlat transport unversiteti



Download 2,31 Mb.
bet14/24
Sana02.07.2022
Hajmi2,31 Mb.
#731750
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
2 5217470509620402339

Лаборатория иши № 9
Мавзу: Гипс бўтқасининг нормал қуюқлигини аниқлаш
Табиий гипс тошини пиширишда хумдоннинг температурасини қанчалик оширсак, янги хил гипсли боғловчилар ҳосил бўлаверади. Табиий гипсни (СаSО4. 2H2О) 120-170 °С қиздирганда, у қисман дегидратоцияланади ва ўзидан 1,5 молекула сув йўқотади. Ҳосил бўлган махсулот тез қуюкланувчан ва қотувчан ярим молекулали (СаSО4. 5Н2О) қурилиш гипси бўлади. Агар шу табиий гипсни ёки ангидритни (СаSО4) 600-700 0С гача қиздирсак ангидрид гипси ёки цемент ҳосил бўлади.
Қурилиш гипси қурилиш қоришмалари, қурилиш буюмлари тайёрлаш, гипсли қуруқ сувоқ, плита, панеллар, деворбоп тош ва блоклар, меморчилик безак буюмлари, цемент заводларида портландцемент таркибига қўшимча қўшиш сифатида ва гипсли пуццолон портландцементли боғловчилар олишда қўлланилади.
Гипс бутқасининг нормал қуюқлигини аниқлаш
Нормал (оптимал) қуюқликдаги гипс бўтқаси баландлиги 10 см, ички диаметри 5 см бўлган латунь ёки мис цилдиндрдан бўшатилганда унинг доира шаклидаги ёйилган диаметри 18 см бўлиши керак.

9.1- расм. Суттарда суюқлик ўлчагичи ва мис цилдиндр
Нормал қуюқликдаги гипс бўтқаси учун сув гипснинг оғирлигига нисбатан 50-70% бўлиши керак. Бу кўрсаткич гипс сифатига кўра ўзгаради. Гипс бўтқасининг нормал қуюқлиги лабораторияда Суттарда қуюқлик ўлчагичи асбобида топилади.
Керакли ўлчов воситалари ва қўшимча жиҳозлар: Суттарда суюқлик ўлчагичи, белкуракча, гипс қориш учун идиш, техник тарози, тарози тошлари, пўлат чизғич, шиша пластинка, юмшоқ латта, секундомер, гипс намуна, сув иш тартибини ГОСТ 23789-18 га биноан
Иш тартиби
1. Суттарда қуюқлик ўлчагичи оралиғи 1.0 см дан қилиб доираларга бўлиб чиқилган, диаметри 24 см ли ойна листдан ва латунь ёки мисдан ишланган цилиндрдан иборат. Доираларга бўлинган оддий коғоз ойна лист устига иккинчи ойна листни қўйиб узаро қисиб қўйилади ва сирти юмшок латта билан яхшилаб тозаланади. Унинг доира марказига ички сирти намланган латунь ёки мис цилиндр қўйилади ва зудлик билан гипс бўткаси тайёрланади.
2. Тайёрланган гипсдан 300 г тортиб олинади ва сув (150-210 мл ли яъни 50-70% гипс оғирлигига нисбатан) товоқча қўйилиб 60 сек. давомида оз-оздан гипс солиб белкуракча билан бир хил қоришмага эга бўлгунча кориштирилади ҳамда 1 мин. қоришмани тиндириб қўйилади.
З. Бир минут тиндириб бўлингандан кейин икки марта чаққон ҳаракат
билан қориштириб, тезлик билан цилиндрга солинади. Гипс бўтқасининг ортикчаси намланган пўлат чизғич билан сидириб ташланади.
4. Гипс бўткаси билан тўлғазилган цилиндр тик холатда 15-20 см баландликка ўнг кўл билан тез кўтарилади. Шунда гипс бўтқаси цилиндрдан тушиб, доира шаклида ёйилади. Агар ёйилиш диаметри 18 см дан кичик бўлса, сув кам қўшилганлигини, 18 см дан катта бўлса, сув кўп қўшилганлигини билдиради. Ушбу синаш гипс бўтқасининг ёйилиш диаметри 18 см бўлгунга қадар сув миқдорини кўпайтириб ёки камайтириб бир неча марта қайтарилади. Тажриба натижасида топилган сув миқдори (гипс оғирлигига нисбатан % ҳисобида) шу гипс учун нормал қуюқлик даражаси ҳисобланади.
Гипс нормал қуюқлик даражасини топишга ҳаммаси бўлиб (гипсни сувга солишдан бошлаб то цилиндрни кўтаргунча) 2 мин. вақт кетиши керак.
Қурилиш гипсининг нормал қуюқланиши сувнинг миқдори 50 дан то 80% оралиғида бўлади. Топилган натижалар 9.1.-жадвалга ёзиб борилади.
9.1.-жадвал

Утказилган синовлар

Синаш учун
Олинган гипс
оғирлиги, г

Сув
миқдори, %

Бўтқанинг суттарда
доирасида ёйилиш
диаметри, см

Гипс
бўтқасининг нормал
қуюқлиги,
%

Эслатма

1.
















2.
















3.
















Хулоса. ГОСТ 125-18 талабига мос келади ёки мос келмаслиги текширлади.
Бажарди: ____________
Қабул қилди: _________

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish