Бетон таркибини ҳисоблаш
Тахминий С/Ц нисбатини қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш лозим:
- оғир бетон стандарти бўйича меъёрланган ҳаво бириктирилган бетон учун
;
- ҳаво бириктирилмаган бетон учун
бу ердаги Rц – цементнинг синов орқали топилган ёки портландцемент ва шлакли портландцементнинг тегишли маркаси учун ГОСТ бўйича қабул қилинган эгилиб чўзилишдаги мустаҳкамлик маркаси.
Rб – бетоннинг эгилиб чўзилишидаги мустаҳкамлик бўйича маркаси.
Бетоннинг сувгв эҳтиёжини камайтириш учун ёйилтирувчи ва ҳавони жалб қилувчи ЮФМ қўшимчалари билан бирга табиий ва майдаланган қумлар йириклигини ишлатиш керак.
Цемент миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ц=С:С/Ц,
Бу ерда: С – сув миқдори, кг/м3;
Ц – цемент миқдори, кг/м3.
Сувнинг тахминий миқдорини 150-165 кг атрофида белгилаш керак.
Йирик тўлдирувчи яни чақиқ тош(шағал)нинг миқдори қуйидаги формула билан аниқланиши лозим:
Бу ерда: Ч – 1м3 бетондаги йирик тулдирувчининг миқдори, кг,
Кс – сурилиш коэффициенти, бетон унинг энг кичик қийтматини қумнинг йириклигига қараб 1,7-1,9 оралиғида белгилаш ва кейинчалик синов орқали аниқлик киритилиши зарур;
Vғов– йирик тўлдирувчининг нисбий ўлчам кўринишидаги меъёрий тўкилган ҳолатидаги бўшлиқ, кейинги формуладан топилиши лозим:
Бу ерда: т– йирик тўлдирувчининг тўкма зичлиги, кг/дм3;
х– йирик тўлдириувчининг ҳақиқий зичлиги, ГОСТ 8269 бўйича аниқланади кг/дм3,
қурилиш ишлари учун табиий тошдан оилнган чақиқ тош, шағал ва шағал чақиқ тошини меъёр талаблари бўйича синаб аниқланади.
Чақиқ тошнинг қоришмадаги энг кичик сурилиш коэффициенти Кс қумнинг йириклигига қараб қуйидагича қабул қилиниши лозим:
- йириклик модули 1,5-2 бўлган қумлар учун – 1,7;
- йириклик модули 2 – 2,5 бўлган ўртача қумлар учун – 1,8;
- йириклик модули 2,5 дан катта бўлган йирик қумлар учун – 1,9.
Бир хил миқдордаги сув ва С/Ц нисбатидаги намунавий бетон қоришмасининг сурилиш коэффициентига қараб аниқланган конус чўкиши ва қуюқлик кўрсаткичлари бўйича график чизиб, топилган сурилиш коэффициентининг мумкин бўлган энг катта қийматига синов орқали аниқлик киритишга рухсат этилади. Сурилиш коэффициентининг энг катта қиймати ёйилувчанлик ва қуюқлик кўрсаткичлари бўйича энг кичик сурилиш коэффициентли бетон қоришмасиникидан унчалик кўп фарқ қилмайдиган графикдаги сурилиш коэффициентига мос келади. Сурилиш коэффициентининг энг катта қиймати кичигиникидан 0,2-0,3 га ошмаслиги керак.
Қумнинг сарфи қуйидаги формула билан аниқланиши лозим:
Қ=
Бу ерда: Ц-1m3 бетондаги цемент миқдори, kg
Vх- оғир бетон стандарти бўйича 1 м3 бетондаги бириктирилган ҳаво ҳажми, (оғир бетон ГОСТ 26633-2012 нинг талаби бўйича 1 м3 бетонда бириктирилган ҳаво ҳажми 50 л/м3 га тенг).
, , – айни тартибдаги цемент, чақиқтош ва қумнинг зичлиги, kg/m3
Бетон таркибини ҳисоблашда керакли миқдордаги хавони бириктириш учун цемент оғирлигининг 0,01-0,02% да қуруқ модда ҳисобидаги СНВ (ҳавони жалб қилувчи қатрон).
Туридаги қўшимчани ва цемент оғирлигининг 0,2% да қуруқ модда хисобидаги СДБ (сульфат-дрожжали бражка) қўшимчасини ишлатиш керак.
Бетонинг оғирлиги бўйича номинал таркиби қўйидаги формуладан аниқланиши лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: |