O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG‘LIQNI SAQLASH VAZIRINING
BUYRUGI
2019yil “25” 01
№ 30
Toshkent sh.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика
муассасалари, Давлат санитария- эпидемиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий
муассасаларнинг доимий фаолиятдаги Ҳайъатлари фаолиятини янада такомиллаштириш
чоралари тўғрисида
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари,
Давлат санитария-
эпидемиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий муассасаларнинг дори воситалари, тиббий
буюмлар ва тиббий техникаларга эҳтиёжини аниқлаш, сотиб олиш, тақсимлаш, сақлаш ва
улардан
самарали фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда назоратни янада кучайтириш мақсадида
буюраман
:
1.
Қуйидагилар:
Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Доимий фаолиятдаги Ҳайъат
тўғрисидаги низом 1 -иловага;
"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика
муассассалари, Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари ва
тиббий ижтимоий
муассасаларнинг Доимий фаолиятдаги Ҳайъати тўғрисида"ги низом 2-иловага;
Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги "Доимий фаолиятдаги ҳайъат"
таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош
бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, республика даражасидаги даволаш-
профилактика муассасалари, Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва тиббий-
ижтимоий муассасалар раҳбарларига 10 кун муддатда:
таркибий тузилмалардаги "Доимий фаолиятдаги Ҳайъат" (ДФҲ) фаолиятини мазкур буйруқнинг 2-
иловасидаги низомга мувофиқ ташкил этиш;
"Доимий фаолиятдаги Ҳайъат" томонидан жорий йилнинг иш
режасидаги дори воситалари, тиббий
буюмлар ва тиббий техникаларга бўлган эҳтиёжни Соғлиқни саклаш вазирлигининг ДФҲ йиғилишида
тасдиқлаш учун вазирликнинг
Дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий
техника муомаласини тартибга солиш бошқармасига (кейинги йил учун декабр ойида) тақдим этиш;
3.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доимий фаолиятдаги Ҳайьати котиби (М.Гиясова) ДФҲ
қарорларини Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар
соғлиқни сақлаш бошқармалари, барча республика даражасидаги
даволаш- профилактика
муассасалари, Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий муассасалар
раҳбарларига ўз вақтида маълумот ва ижро учун етказилишини таъминласин.
4.
Дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника муомаласини тартибга солиш бошқармаси
(А.Алиев):
3 ой муддатда асосий дори воситаларини аниқлаш учун мезонларни ишлаб чиқсин;
ДФҲ фаолиятини ташкиллаштиришда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш- профилактика
муассасалари, Давлат санитария- эпидемиология назорати марказлари ва
тиббий- ижтимоий
муассасаларга тизимли равишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.
5.
Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирининг 2005 йил 12 октябрдаги 506- сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6.
Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Юсупалиев зиммасига
юклатилсин.