OFE
ABCDF
S
S
Дж
.
Бу ерда биз номинал даромадни тақсимланишини ифодаладик. Номинал
даромадга аҳоли томонидан пул шаклида олинган барча даромадлар киради: иш
ҳақи, дивидендлар, фоизлар, барча трансферт тѝловлари (қайтариб
олинмайдиган пул тѝловлари). Лекин, бу ерда аҳолини ѝз томорқасидан
оладиган даромади, уйидаги чорва молларидан тушадиган даромад, давлат
томонидан таълимга, медицина хизматига сарфланадиган маблағлар, хайрия,
эҳсонлар ҳисобга олинмаган.
Барча ривожланган мамлакатлар даромадларни қайта таѝсимлаш сиѐсати
давлат томонидан амалга оширилади. Прогрессив, яъни ѝсиб борувчи солиқ
тизимга кѝра, аҳолининг бой қисмидан юқорироқ фоизда солиқ олинса,
аҳолининг кам даромадни қисимдан камроқ фоизда солиқ олинади. Солиқ
тѝловларидан тушган даромаднинг бир қисми кам таъминланган аҳолини
ижтимоий ҳимоя қилишга сарфланди. Деярли барча давлатларда аҳолини
ижтимоий суғурталаш ва кам таъминланганлиги аҳолига ѐрдам бериш
дастурлари мавжуд. Ижтимоий суғурталаш дастурига кѝра нафақахѝрлар,
аҳолининг ишга яроқсиз бѝлган қисми, боқувчисини йѝқотган оила, ногиронлар
ижтимоий суғурталанади. Давлатнинг аҳолини ижтмоий ҳимоя қилиш дастури
бѝйича кѝп болали оилаларга ѐрдам берилади, озиқоовқат маҳсулотлари
ажратилади ва бошқа ҳар хил имтиѐзлар белгиланади.
Давлатнинг даромадларни қайта тақсимлаш сиѐсати натижасида Лоренц
эгри чизиғи тѝғриланиб OF чизиғи томонга силжийди, яъни Лоренц эгри чизиғи
ОАВСDF ҳолатдан ОА
,
В
,
С
,
D
,
F ҳолатга силжийди (13.20-расм).
Даромадларни қайта тақсмлаш сиѐсати истиқболда ѝзини самарасини
беради. Нима учун деганда, кам таъминланган аҳоли ѝқиш, билим олиш
имкониятига эга бѝлади ва улар келажакда жамият тараққиѐтига ѝз
ҳиссаларини қѝшадилар.
427
Бозор муносабатларига асосланган жамият ѝз аъзоларига кенг ва шу
билан бирга тенг имкониятлар яратади, лекин бу имкониятдан фойдаланиш ҳар
бир шахснинг ѝзига боғлиқ.3
Мисол. 20 фоиз аҳолининг кам таъминланган қисми жамиятдаги умумий
даромаднинг 10 фоизини олади, аҳолининг энг яхши таъминланган 20 фоиз
қисми эса жамиятдаги даромаднинг 40 фоизини олади.
Берилган маълумотларга кѝра даромадни нотекис тақсимланиш
даражасини ифодаловчи Джин коэффициенти топилсин.
100
80
Моддий ѐрдам берилгандаг кейинги
солиқ тѝловлари тѝлангандан кейинги
Лорен эгри чизиғи D
Дарома
д
фоизи
60 C
40 Давлат
томонидан
B
ѐрдам берилмаган,
даги, солиқлар
тѝланмагн давр
даги Лоренц
20
эгри чизиғи
A
0
20 40 60 80 100
Аҳоли фоизи
16.20-расм. Даромадларнинг қайта тақсимланиши натижасида Лоренц эгри
428
чизиғининг силжиши
Do'stlaringiz bilan baham: |