Топшириқни бажариш тартиби
Топшириқ қуйидаги тартибда бажарилади:
Фикран Декарт координаталар системаси қурилади.
Еркин система қурилади, яъни статиканинг 6-аксиомасини қўллаб, боғланишларининг конструктсияга бўлган таъсирини уларнинг таянч реактсия кучлари билан алмаштирилади.
Агар тенг тақсимланган кучлар берилган бўлса, уларни битта тенг таъсир этувчиси билан алмаштирилади.
Текисликда ихтиёрий жойлашган кучлар системасининг мувозанат шарти тенгламалари тузилади ва номаълумлар ҳисобланади.
Конструктсияга қўйилган реактсия кучларининг тўғри топилганини текшириш учун, аввал фойдаланилмаган мувозанат тенгламаси тузилади ва топилган реактсия кучларининг қийматлари шу тенгламага қўйилади. Агар мувозанат шарти бажарилса (0=0), демак ҳисоблаш тўғри бажарилганлиги айтилади, акс ҳолда топшириқ қайтадан бажарилади.
Ҳар бир схема учун олинган натижалар таққосланади ва сўралган энг кичик модулли реактсия кучи учун қолган реактсия кучлари ҳисобланади ва жадвалга жойлаштирилади.
Мавзу: Қаттиқ жисмнинг таянч реактсияларини аниқлаш.
Масала шарти: Ушбу схемаларда (2,4,6-расм) синиқ ўқли брус таянчларининг уч ҳолда маҳкамланиши кўрсатилган. Таъсир кўрсатаётган кучлар ва ўлчамлар учала ҳолда ҳам бир хил.
Таянчларнинг реактсиялари брусни маҳкамлашнинг шундай усули учун аниқлансинки, бунда сўралган реактсия энг кичик модулга эга бўлсин.
Берилган: Р=30 кН, М=12 кН •м, қ=2 кН /м, α=450.
ХБ-текширилиши лозим бўлган таянч реактсияси.
Ечиш: Юқорида зикр этилган 6 та қоидани ҳар бир ҳол учун қўллаймиз ва ҳисоблаш ишларини алоҳида-алоҳида бажарамиз:
а) схема учун (2-расм):
Координата ўқларини чизмадагидек ё`налтирамиз. (3-расм)
Таянч боғланишларининг конструктсияга бўлган таъсирини уларнинг таянч реактсия кучлари билан алмаштириб, бу конструктсияни ташқи кучлар ва таянч реактсиялари таъсирида мувозанатда турган эркин система деб қараймиз.
И нтенсивлиги қ бўлган текис тақсимланган юкламани тенг таъсир этувчиcи билан алмаштирамиз. 2 ва 3-қоидаларнинг натижаси сифатида 3-расмга эга бўламиз:
Енди ушбу ҳол учун, 3-расмдан фойдаланиб, статиканинг текис кучлар системаси мувозанат тенгламаларини ёзамиз ва таянч реактсияларини аниқлаймиз:
3-тенгламадан:
2-тенгламадан:
1-тенгламадан:
Яъни а) схема учун ХВ=18 кН ЙА=27 кН ХА=-39 кҲ экан.
Бу ерда ХА нинг қиймати олдидаги манфий ишора, А таянч реактсиясининг Х ўқдаги ташкил этувчиси тескари томонга ё`налганлигини билдиради. ХА нинг олдинги ё`налишига икки чизиқ тортиб қўямизда, ё`налишини схемада тўғрилаб қўямиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |