3. Кучнинг нуқтага нисбатан моменти.
Кучнинг айлантирувчи таъсири куч моменти билан ҳарактерланади.
Кучнинг нуқтага нисбатан моменти деб, куч модулини унинг
елкасига кўпайтмасига айтилади.
Куч моменти қайси нуқтага нисбатан олинса, шу нуқта момент маркази деб аталади. Момент марказидан кучнинг таъсир чизиғигача бўлган энг қисқа масофа кучнинг елкаси дейилади. Агар куч жисмни момент маркази атрофида соат стрелкаси ҳаракатига тескари ё`налишда айлантиришга интилса, куч моменти мусбат, акс ҳолда манфий ҳисобланади.
Бу момент қуйидаги икки ҳолда нолга тенг бўлиши мумкин:
1) Таъсир этувчи куч нолга (П=0) тенг бўлса;
2) Таъсир этувчи кучнинг таъсир чизиғи момент олинаётган нуқтанинг ўзидан ўтса (ҳ=0).
Ушбу ҳолат статика масалаларини йечишда кенг қўлланилади, яъни момент олинадиган нуқтани танлаш катта аҳамиятга эгадир. Назарий механика масала ва топшириқларини бажаришда момент марказини шундай танлаш лозимки, конструктсияга таъсир қилаётган баъзи кучларнинг (мах.сони) таъсир чизиқлари шу нуқтадан ўтсин. (Ушбу ҳолатда ҳ=0 бўлади).
Кучнинг миқдори ва йўналишини ўзгартирмай таъсир чизиғи бўйлаб исталган нуқтага кўчирилса, куч моменти ўзгармайди (чунки куч йелакси ўзгармай қолади).
Агар кучнинг таъсир чизиғи момент марказидан ўтса, унинг шу нуқтага нисбатан моменти нолга тенг бўлади (чунки куч йелкаси нолга тенг бўлади).
4. Боғланиш ва боғланиш реактсиялари.
Боғланиш деб жисм нуқталарининг фазодаги вазияти ва тезликларига қўйиладиган чекланишларга айтилади. Жисмга эса боғланишдаги жисм дейилади.
Боғланишнинг жисмга кўрсатадиган таъсирини белгиловчи куч боғланиш реактсия кучи ёки қисқача реактсия кучи деб аталади.
Жисмлар чўзилмайдиган ип, занжир, қайиш воситасида осилган бўлса уларда ҳосил бўладиган реактсия кучлари мос равишда иплар, занжирлар, қайишлар, бўйлаб ё`налган бўлади ва бу реактсия кучларини таранглик кучлари дейилади.
Қисқаси боғланишдаги жисмларнинг ҳаракати қайси томондан чекланган бўлса, реактсия кучи шу ё`налишга тескари ё`налган бўлиб, ҳар доим таянч текислигига перпендикуляр бўлади.
Қуйидаги жадвалда боғланишларнинг баъзи бир турлари, уларнинг китобий кўриниши, топшириқни бажаришда учрайдиган ва талабаларга қийинчилик туғдирадиган таянч реактсия кучларининг ё`налишлари аниқ рўйхат қилиб келтирилган.
Стерженлар воситасида ҳосил бўладиган реактсия кучлари техникада зўриқишлар деб юритилади ва бу зўриқишлар стерженларга таъсир этувчи кучларга тескари йўналган бўлади, яъни стерженлардаги зўриқишлар уларга таъсир этувчи чўзувчи ва сиқувчи кучларга тескари йўналган бўлади.
Техникада зўриқишларни бир-биридан фарқлаш учун улар мусбат ва манфий ишора билан белгиланади. Чўзувчи кучдан фарқ қилиш учун сиқувчи кучни манфий сон билан ифодалаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |