Oʻzbekiston respublikasi оliy va oʻrta maxsus



Download 2,07 Mb.
bet90/158
Sana24.02.2023
Hajmi2,07 Mb.
#914238
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   158
Bog'liq
llm saechasmalari PdfToWord

Ключевые слова: сравнение, необходимость практики сравнения, чистое сравнительное построение, построение сравнения, человечество, Аллах Тааля.
Key words: simile, necessity of simile practice, pure comparative construction, simile construction, humanity, Allah.
Ўхшатиш борасидаги илмий далилларнинг дастлабки кўринишлари хусусида сўз юритил- ганда, унинг тавсифий тадрижи Аристотелдан бошлангани эътироф этилади. Унинг “Риторика” асарида ўхшатишнинг фалсафий моҳияти, тафаккур билан боғлиқ ҳолдаги ақлий операция экани борасидаги мулоҳазалар баён этилади, бунда ўхшатиш амалиётининг зарурати борасидаги қараш- лари фалсафий ёндашувга монанд ҳолда турли санъатларни изоҳлашга йўғрилгани кўзга ташлана- ди.1
“Поэзия ўхшатиш санъатидир”,2дейди, Аристотель, яъни, бу ўринда у мимесис – тақлидни назарда тутади, шундай бўлса-да, китоб (Риторика) таржимасида “подражание” (тақлид) сўзи би- лан берилган тушунча ўзбек тилига “ўхшатиш”, деб ўгирилади. Лекин шунда ҳам буни шунчаки таржима хатоси дейиш адолатдан бўлмайди, чунки таржимада моҳият, барибир, акс этган. Негаки, қадимги юнонлар “мимесис” деб атаган нарса ҳам моҳият эътибори билан ўхшатишдир, аниқроғи, унинг асосида ўхшатиш амали ётади.3
Аристотель яна бир “Поэтика” асарида яхши метафоралар кашф этиш истеъдоднинг асосий белгиси эканини таъкидлайди, боиси яхши метафора яратиш учун, аввало, ўша нарсалардаги ўх- шашликни пайқаш зарур бўлади.4 Яъни, файласуф борлиқда мавжуд нарса-ҳодисалар орасидаги ўхшашликни кўра олиш, санъаткорона нигоҳ поэтик ижодда бениҳоя муҳим деб ҳисоблайди. Чун- ки, биринчидан, нарса-ҳодисалардаги бошқалар кўзидан пинхон ўхшашликни кўра олишнинг ўзи
– кашфиёт ва айни шу кашфиёт кишида ҳайрат ҳиссини пайдо қилади. Иккинчи томондан, бундай кашфиётлар, яъни, ўхшашликни пайқай олиш инсоннинг борлиқ ҳақидаги билимларини чуқур- лаштиради, зеро, у номаълум нарсаларни ўзига маълум нарсалар билан аналогия орқали идрок қи- лади. Шунинг учун ҳам “билим берадиган сўзлар ёқимли” бўлади, иккита нарсани ўхшатиш эса “турга хос тушунча ёрдамида билим беради ва маълумотлар етказади”5. Эътироф этиш жоизки, орадан икки ярим минг йил ўтган бўлса-да, Аристотелнинг юқоридаги қарашлари ўхшатиш тадқи- қидаги мулоҳазаларнинг дебочаси сифатида муносиб аҳамиятга эгадир.



1 Аристотель. Риторика. Поэтика. М., “Лабиринт”, 2000, с. 119.
2 Аристотель. Поэтика. Т., 1980, 7-бет.
3 Мамажонов З. Мумтоз шеърий санъатларнинг назарий таснифи (ўхшатиш асосидаги санъатлар). Моно- графия, Андижон, 2019, 110-бет.
4 Аристотель. Поэтика. Т., 1980, 47-бет.
5 Аристотель. Риторика. Поэтика. М., “Лабиринт”, 2000, с. 128.
Яна бир файласуф Платон ўзининг “Давлат” номли асарида “Ўзингни қиёфа ва ё нутқда бошқа одамга ўхшатиш, аслида, ўша ўхшатилаётган одамга тақлид қилиш дегани эмасми?”1 саво- лини ўртага ташлайди. Ушбу саволдан англашилган хулосавий фикр шуки, антик давр файласуф- лари поэзия (умуман, санъат)ни табиатга тақлид, деб тавсифлар эканлар, бунда борлиқда мавжуд нарса-ҳодисаларнинг ўхшашини яратишни назарда тутганлар. Мазкур фикримизни Астотелнинг қуйидаги мулоҳазалари далиллайди: “Баъзи кишилар маҳорат, баъзилар малака сабабли, яна баъ- зилар туғма истеъдодлари туфайли бўёқлар ва шакллар ёрдамида кўп нарсаларнинг тасвирини – ўхшашини яратадилар”.2
Шу маънода мулоҳаза шуки, олис архаик замонларда Платон таърифидаги тақлид – ўхша- тишнинг асосий ва ягона кўриниши мавжуд бўлган. Зеро, архаик инсон ўзининг атрофидаги нарса- ҳодисаларнинг ҳаммасига жонли, ўзига ўхшаб фикрлай оладиган, ҳис қиладиган мавжудот деб қа- раган, яъни уларни ўзига ўхшатган, уларни ўзига қиёсан идрок этган. Бундай ўхшатишда объект билан субъект қўшилиб, бирлашиб кетган. Абстракт тафаккурнинг ривожланиши баробарида эса инсон ўзини қуршаган нарса-ҳодисаларга энди ўзидан ташқаридаги нарса сифатида қарай бош- лайди ва уларни шундай сифатда ўрганишга ҳаракат қилади. Натижада энди ўхшатиш иккита объ- ектни бир-бири билан қиёслашга асосланади, яъни ўхшатиш субъекти объектидан ажралади. Та- факкурнинг кейинги ривожи давомида эса инсон ўзи ўхшашликка эга деб билган иккита нарсадан биринигина аташ билан иккинчисини тушуна оладиган бўлди.3
Кўринадики, ўхшатиш (аналогия)нинг тафаккурда тутган ўрни ва аҳамияти катта экани ан- тик даврлардаёқ идрок этилган. Мантиқ илмида хулоса чиқаришнинг турли шакллари, хусусан, унинг махсус шакли – аналогияга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бу фан мутахассисларининг таъкидлашича, “аналогия деб ўхшатиш орқали бир белгининг икки буюмда борлигини аниқлаб, бу буюмларнинг бошқа ўхшаш белгиларга эга эканини кўрсатишга айтилади. Биринчи нарса ёки ҳо- дисанинг ҳамма белгилари биз учун таниш. Иккинчи нарса ёки ҳодисанинг фақат баъзи бир бел- гиларинигина биламиз. Биз бундай вақтда бу икки нарса ёки ҳодисани бир-бирига ўхшатамиз”.4
Ўхшатиш ҳодисаси тафаккурнинг мантиқий амалиётларидан бири бўлиб, икки нарса, ҳодиса ёки тушунчанинг бирор жиҳатдан мос келишига асосланади. Тафаккур жараёни, аввало, анализ, синтез ва умумлаштришдир.5
Тилшунос М.Ёқуббекованинг эътироф этишича, борлиқни билишда таққослаш ва муноси- бини топиш муҳим роль ўйнайди. Таққослаш асосида топилган умумийлик психологияда икки хил деб кўрсатилади: 1. Ўхшаш тарзидаги умумийлик. 2. Муҳим белги тарзидаги умумийлик.
Демак, таққослаш – нарса, ҳодиса ва тушунчалар ўртасидаги ўхшаш ва фарқли томонларни яхлит узвийликда англаш-билиш жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Инсон онгидаги бир нар- сага хос белги, жараён ёки моҳиятни қиёс натижасида бошқа нарсада кўра олиш, тасаввур қилиш қобилияти инсониятнинг ижтимоий, иқтисодий, маънавий тадрижи учун улкан имкониятлар бер- ган. Шундай экан, ўхшатиш маънавиятнинг тафаккурнинг янгиликни қидириш ва кашф этиши бо- расидаги энг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. Ўхшатишнинг бу хусусияти уни барча фан- лар учун зарур категорияга айлантиради.6 “Ўхшатиш, дейди олима, умумжаҳон фани ва мадания- ти: мантиқ, психология, фалсафа, семиотика, физика, математика, адабитёшунослик, тилшунослик ва бошқалар тарихида муҳим ўрин тутадиган ҳодисадир”.
Тилшунос олим Н.Маҳмудов инсоннинг дунёни билишида ўхшатиш-қиёслаш бениҳоя катта ўрин тутишини эътироф этиб, шундай ёзади: “Икки ва ундан ортиқ предмет ёки тушунчанинг ўх- шаш ёки фарқли жиҳатларини аниқлаш мақсадида қиёслаш, таққослаш ташқи дунёни билишнинг энг кенг тарқалган мантиқий усулларидан бири сифатида инсон фаолиятининг деярли барча соҳа- ларида кузатилади. Бу беҳад муҳим мантикий категория, табиийки, тилда ҳам ўз аксини топади”.7





1 Платон. Сочинения. В 3-х т, т.3, ч.1, М., “Мысль”, 1971, с. 176.
2 Аристотель. Поэтика. Т., 1980, 7 ‒ 8-бетлар.
3 Мамажонов З. Мумтоз шеърий санъатларнинг назарий таснифи (ўхшатиш асосидаги санъатлар). Монография, Андижон, 2019, 110 ‒ 115-бетлар.
4 Хайруллаев М., Ҳақбердиев М. Логика. Предмети ва киска тарихи. Тошкент, “Ўкитувчи”, 1984, 247-бет.
5 Псхология. М., издательство политической литературы, 1992, с. 363.
6 Ёқуббекова М. Ўзбек халқ қўшиқларида ўхшатиш. Монография, Тошкент, 2003, 6-бет.
7 Махмудов Н. Семантико-синтактическая асимметрия в простом предложе- нии узбекского языка. Дисс... док-ра филол. наук, Тошкент, 1984, с. 259.
“Қиёслаш, – дейди олим, – билинган нарса-хусусият воситасида билинмаган нарса-хусусият- ни осонлик билан билиш имкониятини беради, масалан, тошнинг қаттиқлиги билинган хусусият бўлса, энди бошқа нарсаларнинг шу хусусияти тошга қиёсан (тошдан қаттиқ) ёки тошга ўхшатиш орқали (тошдай қаттиқ) осонлик билан идрок этилавериши мумкин”.
Тилшуносликда, одатда, қиёслашнинг мақсадидан келиб чиқиб, унинг икки тури фарқлана- ди: 1. Соф қиёсий конструкция. 2. Ўхшатиш конструкцияси.

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish