Oʻzbekiston respublikasi оliy va oʻrta maxsus



Download 2,07 Mb.
bet91/158
Sana24.02.2023
Hajmi2,07 Mb.
#914238
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   158
Bog'liq
llm saechasmalari PdfToWord

Соф қиёсий конструкция – икки предмет ёки тушунча улар ўртасидаги фарқни кўрсатиш мақсадида қиёсланган бўлса, шаклланади (масалан, ер тошдан қаттиқ). Ўхшатиш конструкцияси қиёслаш ўхшатиш мақсадини кўзда тутганда шаклланади (масалан, ер тошдай қаттиқ). Соф қиёсга караганда, ўхшатишлар нутқда сезиларли даражада катта бадиий-услубий ва лингвопоэтик имко- ниятларга эга бўлган конструкциялардир. Шунинг учун ҳам ўхшатишлар дунё филология илмида энг қадимги даврлардан бошлаб нутқ таъсирчанлигини таъминлайдиган алоҳида восита сифатида тадқиқотчиларнинг диққат марказида бўлиб келган.1
Шундай экан, инсонга хос бўлган баҳо бериш, қёслаш, ўхшаш томонларини топиш ва топил- ма билан ўртоқлашиш хусусияти тасвир воситаларидан бири бўлган ўхшатиш (амалиёти)нинг за- руратини келтириб чиқарди. Инсоннинг когнитив тафаккури ҳамиша янги кашфиётлар йўлида фа- олият кўрсатар экан, бу жараёнда ўхшатиш ана шу кашфиётларга элтувчи йўлдир.
Агар эътибор берилса, юқоридаги ўхшатиш амалётининг зарурати ва аҳамияти борасида юритилган мулоҳазаларнинг барчаси инсонга хос бўлган, яъни, инсониятнинг бутун борлиқ: ат- роф-олам, жамият, ҳайвонот дунёси, самовот, ер курраси, наботот оламини теран англаштанишга йўналтирилган; айнан шулардан “олган” ва айнан уларнинг ўзларига нисбатан қўллайдиган ман- тиқий тасаввурлари, ўзи учун номаълум бўлган субъект ёки объект ҳақидаги маълумотнинг ёрқин ва образли тарзда англаниши (ўзлаштирилиши)га хизмат қилувчи – ўхшатишларни изоҳлайди. Бу жараёнда инсон – ягона ўхшатиш амалини бажарувчи сифатида кўрилганини англаш мумкин.





    1. расм. Ўхшатиш амалини бажарувчи субъект инсон.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ўхшатиш амалиёти фақатгина инсониятгагина хос эмас, яъни, инсоният ягона ўхшатувчи субъект эмас, балки инсониятнинг ўзи ҳам ўхшатиш субъектидир. Маз- кур қараш ўхшатиш амалини бажарувчи биргина инсон эмаслигини изоҳлаш маъносида тушуни- лиши мақсадга мувофиқ. Буни асослаш ва шархлаш эса тадқиқ объектимиз бўлган Қуръони Ка-





1 Маҳмудов Н., Худойберганова Д. Ўзбек тили ўхшатишларининг изоҳли луғати. Т., “Маънавият”, 2013, 4‒5-
бетлар.
римдаги1ўхшатишлар шарҳи билан бевосита боғлиқ, яъни, тадқиқотнинг мундарижаси ва кўлами- дан англашилган мазмун-моҳиятга дахлдор бўлиб, қуйида бу борадаги мулоҳазаларни баён этамиз. Мақолада Қуръони каримдаги ўхшатишлар тадқиқи юзасидан мулоҳаза юритилар экан, дастлаб, “мазкур манба муаллифи ким?” “ундаги оятлар (ва улардаги ўхшатишлар) кимларга хи- тобан айтилган (қўлланилган)?” каби икки саволга жавоб топиш ва изоҳлаш масаласи биринчи
планга чиқади ва бу ҳақда атрофлича фикр юритиш мақсадга мувофиқ.
Маълумки, Ислом динининг мазмун-моҳияти, унинг арконлари ҳақида хабар берувчи олий манба – Қуръони карим ҳисобланади. “Бу – Биз туширган китоб, муборакдир, ўзидан олдингини тасдиқловчидир...” (Қуръони карим. Анъом 92-оят).2 “Ана шундай қилиб, сенга ҳам китоб нозил қилдик...” (Қуръони карим. Анкабут, 47-оят). “(Бу) Роҳман ва Роҳийм томонидан нозил қилинган- дир” (Қуръони карим. Фуссилат, 2-оят). “Бу Азийзу Роҳиймнинг нозил қилганидир” (Қуръони ка- рим. Йаасин, 5-оят). “Батаҳқиқ, Биз сенга китоб нозил қилдик...” (Қуръони карим. Анбиё, 10-оят) ва ҳ.к.
Ўзи яратган инсониятни гўдаклигидан ўзига яраша тарбия қилиб келган Аллоҳ таало инсо- ният камолга етганида, унга энг мукаммал, қиёматгача амалда қолувчи, ҳар замон ва ҳар маконда инсонни икки дунё саодатига бошловчи ҳамда абадий мўжиза бўлмиш китоби Қуръони каримни нозил этишни ирода қилди. Ҳакийму Хобир сифатига соҳиб бўлган Аллоҳ Таало мазкур китобни нозил этиш учун энг муносиб вақт, энг муносиб жой, энг муносиб тил ва ул муъжизакор китобни биринчи бўлиб қабул қилиб олиб, бошқаларга етказадиган энг муносиб халқни ихтиёр қилди3 Шундай қилиб, Биз уни арабий Қуръон этиб нозил қилдик... (Қуръони карим. Тоҳа, 113-оят).
Албатта, бу китоб башарнинг сўзи эмас. Унинг муаллифи ҳам одам фарзанди эмас, билъакс инсониятни йўқдан бор қилган Аллоҳ Таалодир. Бу китобнинг нозил қилиниши Азийз ва ўта ҳик- матли Аллоҳдандир (Қуръони карим. Жосия, 2-оят). Бу китобнинг нозил қилиниши, унда, ҳеч шак- шубҳа йўқ, оламларнинг Робби томонидандир (Қуръони карим. Сажда, 2-оят). Бу китобнинг нозил қилиниши азийзу ўта илмли Аллоҳ томонидандир (Қуръони карим. Ғофир, 2-оят).
Маълумки, Қуръони карим Аллоҳ Таалонинг фаришта Жаброил (а.с.) орқали охирзамон пай- ғамбари Муҳаммад (с.а.м.)га нозил қилган ҳақ сўз-ваҳийсидир. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас (Қуръони карим. Нажм, 4-оят). Албатта, у (Қуръон) карамли росулнинг сўзидир (Қуръони карим. Ал-Ҳааққо, 40-оят). “Яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзидир. Бу ерда Қуръони каримнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилиши у зот соллал- лоҳу алайҳи васаллам у каломни тиловат қилувчи ва кишларга етказувчи эканликлари эътибори- дандир”.4 У оламлар Роббисидан туширилгандир (Қуръони карим. Ал-Ҳааққо, 43-оят). Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўз сўзи ҳам эмас. Қуръон оламларнинг Роббиси томонидан туши- рилган каломдир. Муҳаммад алайҳиссалом уни етказувчи, холос.5
Демак, юқорида қўйилган бирламчи: мазкур манба муаллифи ким? саволига Қуръони карим- нинг бир қатор суралари, хусусан, Зумар сурасида келтирилган Бу китобнинг нозил қилиниши азийз-у ҳакйм бўлган Аллоҳ томонидандир ояти асосида мазкур манба-китоб муаллифи Аллоҳ таа- ло экани далилланади.
Иккиламчи: “ундаги оятлар (ва улардаги ўхшатишлар) кимларга хитобан айтилган (қўлла- нилган)?” саволини эса қуйидаги оятлар далиллайди: Эй одамлар! Сизга Роббингиздан бурхон кел- ди ва сизга аниқ “нур”ни нозил қилдик (Қуръони карим. Нисо, 174-оят). Эй одамлар! Сизга ўз Роб- бингиздан маъвиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди (Қуръони





1 Қуръони каримнинг араб тилида нозил қилингани боис, мазкур мақолага унинг ўзбек тилидаги маънолар таржимаси асос-манба сифатида танлаб олинди. Бу ҳақда қаранг: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол. VII жузлик. Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти, 2007. Фикрларни далиллаш учун келтирилган Қуръони карим сура (оят)лари шарҳи ҳам айнан мазкур ман- бага асосланганлиги таъкидланади.
2 Мақолада Қуръони каримдаги суралар оятларини келтиришда (Қуръони карим. Анъом, 92-оят) шаклида ёзишни маъқул топдик. Бунда Қуръони карим – манбани, Анъом – сура номини, 92-оятнинг тартиб рақами- ни ифодалайди.
3 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол. VII жузлик. Еттинчи жуз. Тошкент, “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти, 2007, 2-бет.
4 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Кўрсатилган манба. Олтинчи жуз. 247-бет.
5 Шу манба.


карим. Юнус, 57-оят). Бундан кўринадики, Аллоҳ таалонинг Қуръони каримдаги оятлари (ва улар- даги ўхшатишлар) одамлар инсониятга хитобан (нисбатан) айтилган (қўлланилган).




    1. Download 2,07 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish