Key words. ethnography, furniture, tools, construction, animal husbandry, clothing and jewelry, food ethnography.
Тил этноснинг асосий қуроли бўлса, лексика эса ўша халқ турмушидаги ривожланиш, янги- ликларга қараб, ўзгаришларга учраб туради. Ҳар бир халқнинг, шунингдек, қорақалпоқ халқининг моддий ва маънавий маданияти, анъана-дастур, урф-одатлари, хўжалик юритиш усули – ҳаммаси тилда, яъни лексикада ифодасини топади. Фонетика ҳам, грамматика ҳам халқнинг яшаш шарои- ти, аҳволи, турмушини лексика каби аниқ кўрсатиб бериш имкониятига эга эмас.3
Этноснинг этнографияда ифодаланган ҳамма тушунчаларини луғатлардан топиш имкони йўқ. Натижада ёш авлод орасида адабий тилдаги айрим атамаларни билмаслик ёки тушунмовчи- лиги пайдо бўлади. Шу боис этнографик лексикани ўрганиш тилнинг лексик-семантик гуруҳлари- нинг ривожланиши ҳақида кенг маълумот олиш имкониятини яратиб бериши, шубҳасиз.
Қорақалпоқ тилининг этнографик лексикасида моддий маданиятга доир этнографизмлар маълум ўринни эгаллайди. Биз мақоламизда уларни бир қанча турларга бўлиб ўрганамиз.
Уй-жой ва хўжаликка зарурий ускуна ва қурилиш номларини билдирувчи этнографизм- лар. Бул лексикага оид этнографизмларни, ўз навбатида, бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин:
1 Hornby. 2015, p. 28.
2 Hornby. 2015, p. 1452.
3 Аппоев А.К. Лексика-семантические группы этнографической терминологии карачаево-балкарского языка. Вестник Челябинского государственного университета, 2011, №13 (228). Филология. Искусствоведение. Вып. 54, с. 26 ‒ 30.
а) уй-жой номлари: қара үй (қора уй, асосан, тўрт, олти, саккиз қанотли қилиб қурилган. Қо- ра уй тўқайда ўсадиган ёпишқоқ ёғочдан ясалади. Уни «үй тал» («тўғай тол») деб атайди. Бироқ уй тол ҳаммага етмайди. Шу боис айрим ҳолатда қора толни кесиб, шундан чиққан нартдан ҳам қора уй ишланган), жолым үй, пақса үй, атпа үй ва ҳоказо;
б) уй ичидаги буюмлар: ошақ (унга чўйиндан ишланган қозон осилади, қозон олти ёки ўн икки қарич бўлиб, у шангарақнинг катта-кичиклигига қараб танланган), түбелек (овқат пишгандан кейин, қозон ўчоқдан олиниб, тубелекка солинган), сабаяқ (ёғочдан ишланган стол каби буюм), керги (жундан ишланиб нақшланган, унга қошиқ-товоқ каби уй буюмлари солинган), май қабақ (сув ташийдиган сув қовоқнинг кичик тури, унга сут қуйилган, айрим оғзи кесилган қовоққа эса дон солинган), шанаш (қўй терисидан ишланган, оғзи ингичка халта, унда сўк, ун, гуруч сақлан- ган), сандық, арша (уйнинг меҳмон ўтирадиган жойида жойлашган, нақшланган, унда хўжаликка керакли майда буюмлар турган), қаршын (кийим-кечаклар солиб қўйилган), қоржын (кичкина хал- та, яъни сумка);
в) уй жиҳозлари: кепкир (темирдан ишланган, ундан бўғирсоқ, палов пиширганда фойдала- нилган), шарық, шығыршық, уршық, келеп ағаш, тас шыра;
г) хўжалик юритишда ишлатиладиган асбоб-ускуналар: балта, бел, бойра, дигирман, бурғы, қашаў, қап, себет, қырықлық, самар (керсен) ва ҳоказо.
Чорвачиликда қўлланиладиган этнографизмлар. Халқимиз қадимдан деҳқончилик билан бирга, чорвачилик билан ҳам шуғулланиб келган. Шу боис халқнинг этнографик лексикасини ўр- ганганда шу касбга доир атамаларни учратамиз. Уларни қуйидагича турларга бўлиш мумкин:
а) чорвачиликда қўлланиладиган ускуналар: ер-турман, жүўен, арба (арава икки турга бў- линган: ат арба, телеген арба) ва ҳоказо;
б) чорвачилик боғлиқ этнографизмлар: қой, бота, түйе, атан (бир ёки икки ўркачли, чўлга чидамли, кавшайдиган, товонлари катта, ялпоқ, тўрт туёқ молнинг бир тури), буға, теке, ешки, қошқар, қозы, тай, жылқы. Қорақалпоқ тилида «жылқы» сўзи жылқы, ат турида баравар қўлла- нилади.
Кийим-кечак ва тақинчоқларни билдирадиган этнографизмлар. Қорақалпоқ халқи қадим- дан миллий белгилари, жумладан, миллий кийимлари билан бошқа туркий халқлардан ажралиб турган. Уларда бошқа халқларда мавжуд ёки, умуман, учрамайдиган кийим турлари қўлланилган. Биз уларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз:
а) кийим-кечаклар: ноғай жағалы көйлек (кўйлакнинг бош томони одам сиғар даражада ўйи- либ, сўнгра қизил ип билан андозланади, айримларига нақш ҳам ўйилади), гүпи (қалин қопланган кийим), сең-сең постын (бу эркак кишиларнинг қиш кийими бўлиб, у қўй терисидан тикилган, те- риси юмшоқ бўлгани учун анор сув юритилиб, сариққа бўялади. Орқасига уч бурчак шаклида очиқ қўйилади), көк көйлек (қорақалпоқ аёл-қизларининг тўй кўйлаги ҳисобланиб, ҳар бир қиз уни ки- йишни орзу қилади. Кўйлакдаги кўк ранг – булутсиз, тинч ва тиниқ осмонимиз нишонаси. Уни кашталашда дарахт, сирға ва совут нақшлари фойдаланилади, нақшларнинг ҳар бирида чуқур маъ- но бор), жипек көйлек, пашшайы көйлек, бешпент (қора бархит ёки қора матодан тикилган, нақш туширилган). Шунингдек, хотин-қизларнинг қиш кийимларига постын (мақпал пахта билан қоп- лаб тикилади), ишик (тулки, шағал, бўри, ҳатто баъзилари йўлбарс терисидан тикилган) киради;
б) бош кийимлар: жатақ малақай, шөгирме, тақыя, қалпақ (эркак кишиларнинг бўздан, юп- қа босилган кийиздан, газламадан ишланган бош кийимлари), түрме (аёл-қизларнинг бош ўраши, эни 30 см усулида тўқилган, узунлиги 10 метрдан ортиқ ипак мато), гүмис тақыя (аёл-қизларнинг бош кийими бўлиб, кумуш идишдан ишланиб, мис учига аралашган), сәўкеле (қизларнинг бош ки- йими бўлиб, тепа қисми гумбаз шаклида туради);
в) тақинчоқлар: әребек (бурунга солинадиган сирға, кумуш симдан айлана қилиб ишланади. Атрофида кўк рангли, ферузасимон асл тошлар бўлади, олтин ялатилади, буруннинг ўнг томонига тақилади), моншақ, билезик, ҳәйкел (гавҳар тош ва кумуш билан безатилади), жумалақ түйме, гилт салғыш ҳәм өңир моншақ ва ҳ.к.
Озиқ-овқат ва ичимликларни билдирадиган этнографизмлар. Этноснинг турмуш мадания- тини ҳосил қилувчи нарса – бу миллий ош саналады. Вақт ўтиши билан бизнинг халқимизнинг ай- рим миллий таом турлари унутилиб ёки йўқолиб бораётгандек. Масалан, гөже, тары гөже, қаты- быламық, сықпан, быламық ва ҳ.к. Биз қуйида қорақалпоқ халқининг этнографик хусусиятларидан саналган миллий таом турларининг айримларига тўхталиб ўтмоқчимиз:
Гөже – қорақалпоқ халқининг миллий таомларидан бири. Дон келида туйилиб, қовузидан айирилиб, сувга пиширилган ҳолатда гўжага айланади. Буларнинг жүўери гөже, тары гөже, aрпа гөже, мәш гөже, лобыя гөже, гүриш гөже каби турлари мавжуд. Гўжа кўп ҳолатда сут, қатиқ, айрон ва тўроқ билан тортилади. Хусусиятига қараб, мош, ловия ва гуруч, ёғ билан доғлаб пиши- рилиши мумкин. Агар дон тегирмонда ёрилса, ёрмага айланади. Жарма ҳам қорақалпоқларнинг энг машҳур миллий таомларидан саналади. Жарма, кўпинча, жўхоридан ишланади. Бу таомга ҳам сут, қатиқ, айрон аралаштирлади.
Мәшаба – мошни сувга қайнатиб, сут, қатиқ ва ёғ доғлаб пишириладиган овқат, таом. Икки табақ мәшабаны дәс соқтың ғой.1
Қуўырмаш – жўхори, буғдой, макка ва бошқа донларини қозонга солиб қовуришдан пайдо бўлган овқат, таом. Бу қорақалпоқ халқининг қадим даврдан буён келаётган таомларидан бири ҳи- собланади. Масалан, – Ҳә, апа, көп сөзди қой, балаңа аз ғана қуўырмаш бер, – деди.2
Сөк – тариқни қайнатиб, қовуриб, капагидан ажратиб олинган дони. Унинг ўзини шу ҳолида ейиш мумкин, йўқса, сутга солиб қайнатиб ёки қатиққа қўшиб ичилади. Сариқ ёғ аралаштириб ишланган тури эса тўйларда миллий таом сифатида қўлланилади.
Сол ўақлары болғанда Атшабар бала тап болды Атшабарға Гүлайым Ҳасыл кийим кийгизди Сейиси өз атының
Бир дорба майсөк жегизди.3
Булардан ташқари, қорақалпоқ халқида сықпан, жер кәбап, туўрама гүртик, бөрек (тухум- дан қилинади), палаў, май сөк (гўдак туғилганда етказсин сифатида берилган), тақан, ийжан, қа- ўын қақ; ичимликлардан: қатық, айран, май, иримшик, қымыз, шубат, шай; нон маҳсулотларидан: шөрек, пәтир (ачитқи солинмаган нон), қатлама (ичига ёғ, тухум солиниб, сутга қорилади), гүл- ше, қатлама нан (қозонда қотирилган, буғдой, макка, арпа унидан тайёрланган), зағара (уннинг тариқ ва жўхоридан ишланган турлари мавжуд) ва ҳ.к. озиқ-овқат ва ичимликларни билдирувчи этнографизмларни учратамиз.
Умуман айтганда, этнографик лексик семантик жиҳатдан кенг тушунча. Унда моддий мада- ниятнинг миллий хусусиятлари, миллий-этник характердаги хусусиятларни ўз ичига қамраб ола- ди. Этнографик лексикани лексик-семантик гуруҳлар бўйича ўрганганда, халқнинг яшаш тарзи, уларнинг ишончи, унинг хўжалик юритиш, асосий касб-кори, психологиясини билиб олиш мум- кин. Яъни, этнографик лексик семантик жиҳатдан қараганда жуда мураккаб саналади. Этнография ўзига моддий маданиятнинг миллий хусусиятлари билан миллий, этник характерни ўзида жамла- ган.
Do'stlaringiz bilan baham: |