Мисюська, выйди, ‒ сказала Лида сестре (Чехов). ‒ Лида сказала сестре, чтобы она выш-
ла.
Кўчирма нутқдаги синтаксис, морфология ва лексиканинг ҳис-туйғу билан йўғрилган унсур-
лари ноҳиссий услубнинг нейтрал воситалари билан алмаштирилади:
Что же тут удивительного? ‒ сказал Буркин (Чехов). ‒ Буркин сказал, что в этом нет ни- чего удивительного.
Илмий грамматикада кўчирма нутқни ўзлаштирма нутққа айлантириш айрим ҳолда мурак- каб, баъзан эса амримаҳол эканлиги бадиий насрдан олинган мисоллар асосида далиллаб берил- ган.
Қисқача шарҳдан маълум бўладики ўзлаштирма нутқда кўп ҳолда мазмуний тежамкорлик зуҳур бўлади. Бундан ташқари, тиниш белгиларининг ишлатилишида фақат ўзлаштирма эмас, кў- чирма нутқда ҳам айрим ҳолда тежамкорлик намоён бўлади.
Юқорида айтилганидек, ўзлаштирма нутқда фикр муаллиф номидан баён қилинади. Шунга кўра, унда кўчирма нутққа нисбатан 1) кишилик олмошлари; 2) шахсли феъл шаклларининг қўл- ланишида фарқ мавжуд бўлади. Шахсли шаклларнинг ишлатилиши ўзлаштирма нутқда ўзи ва иш- ҳаракати баён қилинаётган шахс(лар)нинг муаллифга муносабатига боғлиқ бўлади. Бошқача айт- ганда кўчирма нутқда шахсли феъл шакллари, шунингдек, кишилик ва эгалик олмошлари бўлса кўчирма нутқни ўзлаштирма нутққа айлантирганда феъл шакллари ва олмошларида ўзгариш юз беради.2
Бадиий асарда ўзга нутқ ўзлаштириб баён қилинганда тез-тез моль, де, дескать каби юкла- малар қўлланади. Бундай сўз ва юкламалар одатда ўзлаштирма нутқда ўзгарган шахсли шакл (ол- мош ва феъл)лар йўқ бўлса ишлатилади. Бундай ҳолда у кўчирма нутққа жуда яқинлашади:
Слуга... доложил своему господину, что, дескать, Андрей Гаврилович не послушался и не хо- тел воротиться (Пушкин).
Кўчирма нутқ боғловчи билан бирикканда мол, де, дескать, говорит каби кириш сўз ва юк- ламалар қўлланиши мумкин. Улар нутқни муаллифга эмас, қаҳрамонга тегишли эканини таъкид- лаш учун хизмат қилади:
1 Гвоздев А.Н. Современный русский литературный язык. Часть II. Синтаксис, Москва, «Просвещение», 1968. с. 318 ‒ 319; Грамматика русского языка. Том II. Синтаксис. Часть вторая, под редакцией академика В.В.Виноградова, Москва, «Наука», 1960, с. 415 ‒ 417.
2 Грамматика русского языка. Том II. Синтаксис, часть вторая, под редакцией академика В.В.Виноградова. Москва, «Наука», 1960, с. 417.
Размышления мои были прерваны приходом одного из казаков, который прибежал с объ- явлением, «что-де великий государь требует тебя к себе» (Пушкин).
Хулоса. Ҳозирги замон рус адабий тилида ўзга нутқ тилшунослар томонидан ҳар жиҳатдан чуқур ўрганилган. Илмий грамматикаларда ҳам дарслик ва қўлланмаларда ҳам ўзга нутқ мавзуси синтаксиснинг қўшма гап қисмида берилади. Мавзунинг номланиши бир хил бўлмаса-да, илмий адабиёт ва олийгоҳ талабаларига мўлжалланган қўлланмаларда ўзга нутқ уч турга ажратилади: 1) кўчирма нутқ; 2) ўзлаштирма нутқ; 3) ўзиники бўлмаган кўчирма нутқ. Илмий грамматикада эса мазкур бўлиниш сарлавҳада ўз ифодасини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |