Битирув малакавий ишининг назарий - услубий асослари бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари, аҳолини иш билан таъминлаш ва бандликни ошириш муаммоларига оид мамлакатимиз ҳамда хориж иқтисодчи-олимларининг илмий ишлари, тадқиқотлари ва мақолалари ҳисобланади. Шу билан бирга илмий ишда мазкур тадқиқот муаммолари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент Фармон ва қарорлари, маърузалари, Вазирлар Махкамаси қарорлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Мехнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Иқтисодиёт вазирликлари ҳамда Давлат Статистика Кўмитасининг статистик маълумотларидан кенг фойдаланилди.
Битирув малакавий ишида таҳлил қилинган амалий далиллар ва рақамлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўпламларидан, расмий статистик маълумотлар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларидан фойдаланилган.
Талаба битирув малакавий иши жараёнида иқтисодий таҳлил, иқтисодий -статистик усуллар, муаммога мантиқан ёндошиш, маълумотларни таққослама таҳлил қилиш, истиқболли башоратлаш, монографик тадқиқ ва танланма кузатиш каби қатор тадқиқот усулларидан фойдаланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |