Internet saytlari
15. http://Ziyonet.uz 17. www.nadlib.uz
16. http://edu.uz 18. http://teoriya.ru
TARQATMA MATERIALLAR
Амалий машғулотга доир назарий материал
Ўқитувчининг ижодкорлик сифатлари
Креативлик (лот., инг. reate ” – яратиш, “creative” – яратувчи, ижодкор) –
индивиднинг янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайѐрликни тавсифловчи ва
мустақил омил сифатида иқтидорлиликнинг таркибига кирувчи ижодий
қобилияти. Педагогик креативлик (ижодкорлик) – педагогнинг анъанавий
педагогик фикрлашдан фарқли равишда таълим ва тарбия жараѐнини
самарадорлиги таъминлашга хизмат қилувчи янги ғояларни яратиш,
шунингдек, мавжуд педагогик муаммоларни ижобий ҳал қилишга бўлган
тайѐргарлигини тавсифловчи қобилияти.
“Педагогик ижодкорлик” қуйидаги икки ҳолатни кафолатлай олиши зарур:
1) ўқитувчилар томонидан ўқув фанларини паст ўзлаштираѐтган ва
уларини ўрганишни зерикарли деб ҳисоблаѐтган талабалар эътиборларини
фан асосларини ўзлаштиришга жалб этиш;
2) ўқитувчиларга ўқувчиларда креатив фикрлаш ва ижодий фаолият
натижаларини рағбатлантиришга хизмат қиладиган стратегия ва
воситаларни тавсия этиш қилиш орқали аудиторияда улардан самарали
фойдаланишлари учун имконият яратиш.
Педагогнинг креативлик сифатларига эга бўлмаслиги туфайли ўқувчилар
ҳам қизиқарли ва ажойиб ғояларга эга бўлсалар-да, бироқ, уларни
ифодалашда сусткашликка йўл қўяди. Бунинг сабабли таълим жараѐнида
46
қўлланилаѐтган методлар талабаларда эркин, мустақил фикрлаш
кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилмаслиги билан белгиланади.
Касбий фаолиятда педагогнинг креативлиги турли шаклларда намоѐн
бўлади. Улар қуйидагилардир:
1.Меъѐрий ҳужжатлар (ўқув фанлари бўйича ДТС, ўқув дастури ва
режалари)ни тайѐрлаш;
2.Ўқув манбалари (дарслик, ўқув-методик ва методик қўлланма,
тавсиянома, луғат, энциклопедия, атлас, иш дафтари ва б.)ни яратиш ;
3.Таълим жараѐни ва маънавий-маърифий ишлар лойиҳаларини
тайѐрлаш;
4.Ўқув ахборотлари, назорат ҳамда синов топшириқларини
шакллантириш;
5.Таълим жараѐнини қизиқарли, жонли, жўшқин ташкил этиш;
6.Илмий-тадқиқотларни муваффақиятли олиб бориш;
7.Илмий ва методик анжуманларда фаол иштирок этиш, чиқишлар
қилиш;
8. Илмий, илмий-методик ва методик ишларни чоп эттириш;
9. Даврий ҳисоботларни топшириш, аттестациядан ўтиш;
Педагог томонидан ушбу шаклларда касбий фаолиятнинг самарали
ташкил этилиши унинг креативлиги қай даражаа эканлигига боғлиқ бўлади.
Креатив педагогиканинг умумий моҳияти унинг конпепцуал ҳолатларини
ифодаловчи бир қатор тушунчалар асосида очиб берилади. Улар
қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |