3. Педагогик таъсир этишда ташқи кўринишнинг роли
“Замонавий билим бериш учун аввало, мураббийнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши керак” И.А.Каримов Педагоглар ҳар томонлама таълим-тарбия жараѐнини тўғри ташкил этиши билан бирга ўзларининг ташқи қиѐфасига ҳам эътибор бериши лозим. Ташқи қиѐфа орқали инсонларнинг қизиқишларини орттирган ҳолда, ўзини намоѐн қила олиш, ўзига оғдира олиш ва эътиборни қарата олиш дарс жараѐнини самарадорлигини оширади. Педагогларда фақатгина истеъдодининг ўзи етарли эмас, балки ўқувчиларга ѐқа олишни ҳам билиши керак.
Луғавий жиҳатдан “имидж” (инг. “image”) тушунчаси “сиймо”,“тимсол”, “қиѐфа” ва “образ” маъноларини англатади. Моҳиятига кўра эса ушбу тушунча ѐрдамида “жозиба”, “мафтункорлик” маъноларини ифодалайди.
Имидж - аниқ бир инсонга бўлган муносабатда инсонлар тафаккурида юзага келадиган ташкилот ѐки бошқа ижтимоий объект қиѐфасидир
Педагогик имидж - педагогнинг маънавий-ахлоқий қиѐфаси билан ташқи
кўриниши ўртасидаги ўзаро уйғунлик ва мутаносибликдир.
Ўқитувчининг ташқи қиѐфасини ифодаловчи маданияти
1. Гавдани тутиш-тўғри тутиш(юришда, ўтириб туришда), қўлларнинг
ўқитувчи столида эркин ҳолатда бўлиши, батартиблиги, ихчамлиги.
2. Кийим- озодалиги, шинам ва башанглиги, камтарлиги, ранглнинг мос
ҳолда танланиши, кийимнинг ѐшига ва касбига мослиги, кийимни модага
мувофиқлиги, бижутерия, тақинчоқларнинг кўп ва камлиги, ишига мослиги.
3. Пардознинг меъѐрдалиги, ѐши, касби ва ишига мосиги.
4. Соч турмаги(сочнинг маълум бир тартиблилиги).
5. Педагогнинг мимик ва пантомимик ифодаси. Ўқитувчининг
педагогик техникаси тизимида мимик ва пантомимик ифодалари ҳам муҳим
ўрин тутади. Педагогнинг мимик ва пантомимик ифодаси, ўқитувчининг имоишорасида, маъноли қарашларида, рағбатлантирувчи ѐки кинояли табассумида намоѐн бўлади ва улар ўқитувчи-тарбиячининг педагогик таъсир кўрсатишида, ўқувчи-талабаларга машғулотларни таъсирчан, қизиқарли, самарали ва мазмунли ўтиш учун пухта замин тайѐрлаб беради.
6.Мимика-ҳис-ҳаяжоннинг ифода этиши, юз мушакларининг, маъноли
ҳаракатларнинг сўзлаѐтган нуқтага гапга мослиги. Мимика- бу ўз фикрларини, кайфияти, ҳолати, ҳиссиѐтини тингловчи бажараѐтган ишдан розилиги ѐки норизолигини билдириш мақсадида учун юз, қош, кўз мускулларини ҳаракатга келтира олиш санъатидир. Баъзан юзнинг ва нигоҳнинг ифодаси ўқувчиларга катта тарбиявий таъсир кўрсатади. Мимик ҳаракатлар, ифодалар маълумотларнинг ҳиссий аҳамиятини кучайтириб, уларни чуқур ўзлаштириш учун имкон яратади. Ўқувчи педагогга қараб унинг кайфиятини, муносабатини «ўқиб» оладилар. Шунинг учун уйдаги баъзи нохушликлар ўқув машғулотларига таъсир кўрсатади. Мимик ифодалар ўқувчининг ўқув кайфиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмаслиги керак. Юз ифодасида, мимик белгиларида фақат дарс машғулотларига хос таъсирини кўрсата билиши талаб этилади. Бу ўқув - тарбия топшириқларини ечиш ўқувчилар таълими ва тарбиясига ижобий йўналиш бера оладиган кўринишларни ифодалаши лозим.
Юз ифодаси, эса ўз навбатида нутқ ва муносабат характерига мос бўлиши
керак. У ишонч, маъқуллаш, таъқиқлаш, норозилик, қувонч, фахрланиш,
қизиқувчанлик, бефарқлик, иккиланиш каби хусусиятларда ифодаланиши
мумкин. Мимик ифоданинг асосий детали сифатида қайд қилинганидек қош,
кўз, юз кўриниши ва мускуллари иштирок этади. Кўз, қош, юз ўқувчиталабалар жавобидан қониқиш, хурсанд бўлиш, фахрланиш ѐки эътироф, норозилик, қониқмаслик, хафа бўлиш ва бошқа белгиларни ифодаласа, таълим олувчилар диққатини бўлмасдан, бошқаларга халақит бермасдан таълим - тарбия ишларини олиб бориш муваффақиятли кечади. Шуни ҳам алоҳида эътироф этиш жоизки, мимик ифодалар намойиш қилинаѐтган пайтда ўқитувчининг нигоҳи ўқувчи-талабаларга, ѐки айрим ўқувчиларга қаратилган бўлиши зарур. Доскага, эшикка, деразага, кўргазма қуролларга ѐки деворга нигоҳ ташлаб мимик ифодаларни намойиш қилишдан қочиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |