O‘zbеkiston rеspublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi



Download 5,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/98
Sana17.04.2022
Hajmi5,37 Mb.
#558788
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   98
Bog'liq
ToirovO

Эванс ротори ѐки Н-ротор.
Бунда ҳам айлантирувчи мо-
мент икки аэродинамик жойлашган вертикал паррак кўтарувчи 
кучлари ѐрдамида ҳосил қилинади. Уни ишга тушириш учун 
бирламчи айлантирувчи куч зарур, тўхтатиш учун эса 
парракларни вертикал ўқ атрофида 90
0
бурчакка буриш зарур. 
Юқорида айтилганидек, 5 МВт қувватли Н-роторли ШЭҚ 
татбиқ этиш учун интилиш ижобий натижасиз тугади, бироқ, 
тадқиқот ишлари давом этмоқда. 
Тўплагичлар (концентраторы).
Шамол қурилмаси қуввати 
эркин ҳаво оқимида жараѐннинг физик моҳияти билан 
чекланади. Бундай вазиятда шамолни ишлатиш коэффи-
циентининг чегаравий миқдори 0,593 га тенг бўлади (кейинги 
бўлимга қаранг). 


58 
Шамолдан самарали фойдаланиш усулларидан бири шамол 
оқими учун махсус тўплагич (тезлатгич) қўллашдир. Горизон-
тал ўқли шамол электр қурилмалари учун тўплагичларнинг 
бирнеча турлари таклиф этилди: диффузорлар ѐки конфузорлар 
(дефлекторлар). Улар ҳаво оқимини шамол ғилдирагига унинг 
майдонидан анча катта бўлган юзадан йўналтириб берадилар. 
Бироқ, улан кенг қўлланиш даражасига эришилмади, чунки 
бундай ускуналарни қўллаш доираси 20-30 кВт билан чекла-
нади. Бунга сабаб, тўплагич ўлчамлари ортиши ва бошқа 
камчиликлари қурилманинг нархи кескин ортишига сабаб 
бўлади. 
ШЭҚ дан фойдаланишда баъзи мулоҳаза ва таклифлар. 
Шамол ғилдиракларини геометрик тўлдириш, яъни парраклар 
сонини кўпайтириш ШЭҚ ни сифатли ва самарали ишлатишда 
муҳим омил бўлиши мумкин. Катта геометрик тўлдиришга эга 
бўлган шамол ғилдираги суст шамол ва кичик айланиш 
тезлигида ҳам катта қувватга эришиши мумкин. Шу сабабли 
механик тизимларда (сувни кўтариш ишларида) қўлланилади. 
Кичик геометрик тўлдиришли шамол ғилдираклари максимал 
қувватни катта шамол тезликларида ва катта айланиш 
тезликларида эришади. Шу сабабли, катта айланиш тезлигига 
эга бўлган электр генераторларида қўлланилади. Масалан, 
электр генераторларнинг аксарият учрайдиган айланиш 
тезликлари 500, 750, 1000, 1500 ва 3000 ай/мин.
ШЭҚ роторларининг айланиш тезликлари ҳақида. Ҳозирги 
замон ШЭҚ лари роторининг айланиш тезлиги бўйича уч турга 
ажратилади: ўзгармас айланиш тезлиги билан; айланиш 
тезлигини поғонали ўзгартириш (аксарият, икки поғона) ва 
узлуксиз ўзгартириш. 
Биринчи турдаги ШЭҚ лари энергетика тизимида асосан 
1980 йилларгача ишлатилган. Айланиш тезлигини поғонасимон 
бошқариш, ѐки ШЭҚ да икки электр генераторининг мавжуд-
лиги, ѐки икки тезликка мўлжалланган махсус генератордан 
фойдаланиш билан амалга оширилади. Сокин шамол эсганда 
биринчи тезликда кичик қувватли генератор ишлайди (катта 
генератор қувватининг 20% гача), шамол тезлиги ҳисобий 


59 
чегарагача ортганда катта қувватли генератор уланади ѐки 
асосий генераторнинг катта тезликдаги чулғамлари уланади. 
Айланиш тезлиги узлуксиз ўзгартирилиши (бошқарилиши) 
ҳозирги вақтда икки усул билан амалга оширилмоқда: 
асинхронлаштирилган синхрон генератори ѐрдамида ѐки 
қуйидаги бошқариш тизимидан фойдалниб: синхрон генератор 
(чиқиш кучланиши ва частотаси шамол тезлигига боғлиқ 
равишда ўзарувчан) - тўғрилагич (чиқиш кучланиши ўзгармас) 
- инвертор (чиқиш кучланиши ўзгармас ва часрта 50 ѐки 60 
Гц.). Ушбу масала 3.5 да батафсил келтирилган, бу ерда ўқувчи 
эътиборни шунга тортиш муҳимки, шамол тезлиги ўзгариши 
(ортиши) билан шамол ғилдираги айланиш тезлиги ўзгариши 
(ортиши), охир оқибатда шамол энергиясидан фойдаланиш 
самарасини оширади. Генератор ва электр энергетика тизими 
оралиқ схемасида тўғрилагич мавжудлиги шамол қувватининг 
энергетика тизимига ўзгарувчан таъсирини демпферлайди. 

Download 5,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish