17-боб. ҚУЁШ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИНИ
ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ
17.1. Куѐш электр энергетикаси
Қуѐш энергетикаси – ноанъанавий энергетика йўналиши
бўлиб, қуѐш нурини бевосита бошқа турдаги энергияга айлан-
тириб, уни ишлатишга асосланади. Қуѐш электр энергетикаси –
қуѐш батареялари ѐрдамида қуѐш нурини бевосита электр
энергияга айлантириб ишлатиш учун мўлжалланган тизимга
айтилади ва бу жараѐнда (ѐқилғини ѐқиш йўли билан ишлаб
чиқариладиган станцияларга ўхшаш) зарарли чиқиндилар ҳосил
қимаслиги сабаб, экологик тоза энергия манбаи ҳисобланади.
Қуѐш электр станциялари ѐрдамида электр энергия ишлаб
чиқариш ноанъанавий ва қайта тикланадиган энергетика
манбаларидан фойдаланиш концепциясига мувофиқ бўлади.
Қуѐш электр станция (ҚЭС) си – қуѐш радиациясини электр
энергияга айлантириб берувчи муҳандислик иншооти ҳисобла-
нади. ҚЭС конструкциясига боғлиқ равишда, қуѐш радиация-
сини электр энергияга айлантиришнинг бир қатор усуллари
мавжуд. Булардан ҳозирги кунда, нисбатан, кўпроқ тарқалган.
1.
Фото электрик ҚЭС си - фото электр генератори ѐрдамида
қуѐш энергиясини бевосита электр энергиясига айлантиради.
2.
Термодинамик ҚЭС си - қуѐш энергияни аввал иссиқлик
энергиясига, сўнгра электр энергиясига айлантиради. Термоди-
намик қуѐш электр станцияларининг қуввати, аксарият, фото
электрик станциялар қувватидан юқори бўлади.
17.2. Термодинамик ҚЭС
Замонавий термодинамик ҚЭС ишлаш принципи, қуѐш ой-
налари ѐрдамида йиғилган қуѐш энергиясини қабул қилиб,
қуѐш нурларини қабул қилувчи (приемник) га қайтариб
(узатиб), у ерда уни иссиқлик энергиясига айлантиришга
асосланган. Бу иссиқлик энергияси буғ турбиналари ѐки
192
иссиқлик моторларини ҳаракатга келтириб, электр генераторни
айлантириш ѐрдамида электр энергия олишга сарфланади.
Электр энергияни қуѐш энергиясидан олиш бутун дунѐда
қўлланилади. Ҳозирги кунга келиб, олимларнинг асосий мақса-
ди – мавжуд технологиянинг фойдали ишлаш коэффициенти
(ф.и.к.) ни имкон қадар ошириб, унинг ишини такомиллашти-
ришдир.
ҚЭС ѐрдамида электр энергия ишлаб чиқариш мавзуси кўп-
лаб мамлакатлар учун долзарб ва қизиқарлидир. Кичик қув-
ватли ҚЭС лари автоном режимда турар жой, кичик корхо-
налар, жамоат биноларини электр энергия билан таъминлаб, ер
ости бойликларини сақлаб қолишга ҳисса қўшадилар. Катта
қувватли қуѐш энергетик тизимлари электр энергияни чеклан-
маган миқдорда ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлиб, дунѐ
миқѐсида электр энергетика соҳасининг ривожланишига ҳисса
қўшадилар.
Термодинамик ҚЭС си ѐрдамида қуѐш энергиясини электр
энергияга айлантириш учун анъанавий иссиқлик электр
қурилмаларининг схемасидан фойдаланилади. Бунда буғнинг
иссиқлик энергиясини олишда ѐнилғининг ѐқилиши ўрнига
қуѐш нурларининг концентрациясидан фойдаланилади.
Электр энергиясини қуѐш иссиқлик электр станциясида
олишнинг принципиал схемаси 3.31-расмда кўрсатилган.
Қуѐш иссиқлик электр станциясининг учта тури мавжуд:
-
юза қисмида текис ойна-гелиостат ѐрдамида қуѐш нурлари
концентрацияланадиган марказий қабул қилувчи-буғ генера-
торли кўтарма турдаги;
- парабола цилиндрик фокусида иссиқлик ташувчи вакуумли
қабул қилувчи қувурлар жойлашган парабола турдаги;
- парабола цилиндрик тарелка ойнасида ишчи суюқлиги
бўлган қабул қилувчи жойлашган тарелка туридаги.
Минора туридааги станция 5 та асосий элементдан иборат:
оптик тизим, ойна ва станцияни автоматик бошқарувчи тизим,
буғ генератори, аккумулятор ва турбогенератордан ташкил
топган гелио қабул килувчи ва энергияни ўзгартгич тизимини
ушлаб турувчи кўтармадан иборат.
193
Do'stlaringiz bilan baham: |