4.3. Ўзбекистонда кичик ГЭС лар истиқболлари
ГЭС ларнинг аҳамиятини эътиборга олиб, мамлакат раҳба-
рияти қарорларига мувофиқ Ўзбекистоннинг гидроэнергетик
потенциали ўрганиб чиқилди. Яқин келажакда дарѐ ва
каналларда янги ГЭС лар қурилиши ва амалдаги станцияни
модернизация қилиш режаси тасдиқланди. Шулар қаторида,
Пскем дарѐсида қурилиши мўлжалланган гидро электр станция
ва келажакда қурилиши кўзда тутилган ГЭС лар каскади (чунки
бу дарѐнинг потенциали катта) алоҳида аҳамиятли эканлиги
шундаки, бу ГЭС лар каскади халқимиз ва мутахассисларнинг
узоқ йиллар мобайнидаги орзуси эди.
Давлатимиз ҳудудида кўплаб кичик дарѐлар ва каналлар
мавжудки, уларнинг потенциали, баъзи ҳисобларга кўра 4 минг
МВт дан кўпроқдир. Уларни халқимизга хизмат қилдиришда
кичик ГЭС ларнинг аҳамияти катта. Ўзбекистон олимларининг
100
кейинги йиллардаги олиб борган тадқиқотлари натижаларига
кўра, ушбу дарѐларга юзлаб ва минглаб кичик ГЭС лар
ўрнатиб, амалдаги электр тармоғига арзон электр энергия
узатиш мақсадида, нисбатан арзон, ишлатиш жараѐнида қулай,
тузилиши бўйича содда, энг аҳамиятли экани - давлат
компаниялари томонидан капитал қурилиш учун бирор маблағи
сарф этмасдан - ўзимизда ишлаб чиқарилиши мўлжалланаѐтган
мини- ва микро-ГЭС ларни ўрнатиш таклиф этилмоқда.
101
5-боб. ГЭС ТУЗИЛИШИ ВА ИШЛАШ ПРИНЦИПИ
5.1. ГЭС ишлаш принципи
Гидро электр станция содда жиҳозлар мажмуаси бўлганлиги
сабабли унинг ишлаш принципи жуда осон. Гидротехник
қурилма электр энергия ишлаб чиқарувчи генератор (2.1-расм)
валини ҳаракатга келтирувчи турбина паррагига келаѐтган
сувнинг зарур бўлган босимда бўлишини таъминлаб беради. За-
рур бўлган босим сувнинг маълум жойда - тўғонда концент-
рацияси ѐки деривация - сувнинг табиий оқиши натижасида
ҳосил бўлади. Баъзи ҳолатларда зарур бўлган босимни ҳосил
қилиш учун тўғон ва деривациядан биргаликда фойдаланилади.
Гидро электр станциянинг бевосита биноси (машина зали)
да (МЗ) барча энергетик жиҳозлар жойлаштирилган бўлади.
Бажараѐтган вазифаси, ГЭС қувватига кўра, МЗ ўзларининг
бўлинмаларига эга. МЗ да сув оқими энергиясини электр
энергиясига айлантириб берувчи гидроагрегат жойлашти-
рилган. Бундан ташқари ГЭС ишлашини бошқариш ва назорат
қилиш, трансформатор станцияси, тақсимлаш ускуналари ва
кўпгина қўшимча қурилмалар ҳам мавжуд.
Шундай қилиб, гидро электр станцияда сувнинг пастга
тушаѐтгандаги кинетик энергиясидан электр энергия ишлаб
чиқариш учун фойдаланилади. Турбина ва генератор сувнинг
энергиясини механик энергияга, ундан сўнг - электр энер-
гиясига ўзгартирадилар. Турбина ва генератор тўғонли ГЭС
ларда ѐки тўғоннинг ичида, ѐки унинг ѐнида ўрнатилади.
Аксарият тўғонсиз мини- ва микро-ГЭС ларда босим остидаги
сувни турбинага етказиб бериш учун қувурлардан фойдала-
нилади (2.3-расм).
ГЭС ларнинг қуввати, биринчи галда, икки ўзгарувчи
функцияларидан аниқланади:
-
вақт бирлиги (секунд) да неча куб метр (м
3
/с) сарф
этилаѐтган сув миқдори;
102
-
ҳаракатдаги сув сатҳи баландликларининг бошланғич ва
кейинги тушиш нуқталари орасидаги фарқи билан аниқла-
надиган гидростатик босим.
Do'stlaringiz bilan baham: |