O‘zbеkiston rеspublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi



Download 5,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/98
Sana17.04.2022
Hajmi5,37 Mb.
#558788
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   98
Bog'liq
ToirovO

Enerson Е-66/18.70
турдаги шамол 
ғилдирагининг 10-22 ай/мин тезлик диапазонида генератор 


90 
статори чулғами токининг частотаси 17-37 Гц ни ташкил этар 
экан.
Шундан сўнг, ўзгарувчан частотали ўзгарувчан ток 
тўғрилагич (
Т
) ѐрдамида ўзгармас токка айлантирилади ва икки 
томирли (
k
) кабель орқали (расмда икки параллел кўндаланг 
чизиқлар) миноранинг пастида жойлашган «
Invertor
» кириш 
клеммасига узатилади ва частотаси 50 Гц бўлган ўзгарувчан 
токка айлантирилади. Инвертор «тармоқдан етакланувчи» 
турда бўлиб, унинг чиқиш частотаси, тармоқнинг ҳар ондаги 
мавжуд бўлган частотаси томонидан берилган бўлади. 
Маълумки, инвертор ѐрдамида ток ва кучланиш орасидаги 
бурчак силжишини ўзгартириш мумкин. Агар ток кучланишдан 
«кечикаѐтган» бўлса, у ҳолда генератор реактив қувват 
истеъмол қилаѐтган бўлади, агар ток кучланишдан «илдамласа» 
- генератор актив қувват ишлаб чиқариш билан бир вақтда, 
реактив қувват ҳам ишлаб чиқараѐтган бўлади. Бошқача қилиб 
айтганда, ушбу ШЭҚ си тармоққа уланган нуқтасидаги реактив 
қувватни бошқариш жараѐнида қатнашаша мумкин экан. Бу 
муҳим сифат бўлиб, ШЭҚ ларида ўрнатилган барча асинхрон 
генераторлар реактив қувват истеъмол қиладилар, бу эса электр 
тармоғининг ШЭҚ лари таъсир эта оладиган ҳудудида кучла-
нишни талаб этилган меъѐрий қийматларда сақлаб туришнинг 
мураккаблашувига олиб келади. Кўрилаѐтган схемада ушбу 
камчилик бартараф этилган. Табиийки, схемадаги тўғрилагич 
ва инверторнинг ҳар бири генераторнинг тўла қувватига мўл-
жалланган. Бу, ўз навбатида ШЭҚ электр схемасининг қимма-
лашишига олиб келади. ШЭҚ нинг бундай қимматланишини 
баъзи мутахассислар [6] оқласаларда, илмнинг ҳозирги кун 
ютуқларига таяниб шуни таъкидлаш зарурки, ШЭҚ нинг 
бунданда мукаммал ва арзон турларини келтириш мумкин. 
Улардан бири, муаллифнинг таклифи билан яратилган ШЭҚ си 
бўлиб, у ҳақида батафсил кейинроқ гаплашамиз. 
Амалда ишлатилаѐтган схемалардан яна бири 1.21,
с
-расмда 
келтирилган 
Siemens
фирмасига қарашли бўлиб, ўзининг 
ШЭҚ ларда қўллаб келмоқда. Унинг характерли хусусияти 
«
Chastota o’zgartkichi
» мавжудлигидадир. У ҳам қисқа 


91 
туташган роторли асинхрон генератор тўлиқ қувватига 
мўлжал қилинган. 
Масалан, қуввати 3,6 МВт бўлган 
GE Wind Energy 3,65 
offshore
ШЭҚ учун шамол ғилдираси айланиш тезлигининг 
ўзгариш диапазони 8,5-15,3 ай/мин, генератор ротори айланиш 
тезлиги 1000-1800 ай/мин бўлса, генератор чиқиш кучланиши 
ва частота ўзгарткичи кучланиши частоталари 30-60 Гц ни 
ташкил этади. Натижада, частота ўзгарткичи чиқиш куч-
ланишининг частотаси тармоқнинг (Европа ва Осиѐда 50 Гц ва 
Америка қитъасида 60 Гц) ўзгармас частотасига айланти-
рилади. 
Қурилманинг ўзи шамол тезлиги катта диапазонда ўзгарида 
оптимал тез-юрарлик режимида ишлашини таъминлайди. 
Бироқ, унинг бу яхши хусусияти ШЭҚ нинг таркибидаги 
жиҳоздарнинг умумий қуввати ортиши - частота ўзгарткичи 
нархи ҳисобига эришилади.
1.21,
d
-расмда асинхронлаштирилга синхрон генератори 
(АСГ), чет эл адабиѐтларида икки таъминлагич манбали 
(
doubly-fed
) генератор, деб номланган генератори бўлган ШЭҚ 
нинг электр схемаси келтирилган. Ушбу генератор тузилишига 
кўра фаза роторли асинхрон генераторига тўла ўхшаш. 
Роторида статор чулғамига ўхшаш бўлган уч фазали чулғами 
мавжуд бўлиб, унинг клеммалари валга электрик жиҳатдан 
изоляцияланиб маҳкамланган контакт ҳалқаларига уланади. 
Сўнгра шчеткали контакт мосламаси ѐрдамида ротор чулғами 
ташқи занжир билан боғланади. Шу тариқа, статор чулға-
мининг кучланиши ўзгармас бўлган асинхрон мотори айланиш 
тезлигини, ротор чулғамига уланган реостат қаршилигини 
ўзгартириб бошқариш мумкин бўлади. Бундай мрторлар 
кўтариш механизмларида кўплаб ишлатилади.
ШЭҚ ларида бундай машина генератор режимида ишла-
тилиб, айланиш тезлиги кенг диапазонда ўзгарувчи шамол 
ғилдирагининг генераторда ҳосил қилинган электр энергия 
частотаси доимий 50 Гц бўлиши таъминланади. Бу схемада 
«
Chastota o’zgartkichi
» нинг қуввати генераторнинг тахминен 
20% қувватига тенг қилиб ишлатилади, натижада ШЭҚ 
жиҳозининг нархи кескин камаяди, бироқ схема тузилиши АГ 


92 
схемаси тузилишидан анча мураккаброқ. Бу схемани Gamesa, 
GEWind Energy бир қатор бошқа фирмалар ишлатади. Масалан, 
қуввати 0,9 МВт, шамол ғилдираги айланиш тезлиги 15-28 
фй/мин, генератор ротори тезлиги 1100-2000 ай/мин бўлгандаги 
чиқиш частотаси 30-70 Гц бўлиши мумкин бўлган GEWind 
Energy 900S ШЭҚ сининг чиқиш частотаси 50 Гц ўзгармас 
сақлаб келинади. 
1.21, 
e


- расмда генераторни тармоқ билан «юмшоқ» ѐки 
«тиристорли» улашнинг вақт диаграммаси ва схемаси 
келтирилган. Ҳал қилини зарур бўлган муаммо шундаки, 
генераторни тармоққа (1.21,
a

b

c

d
-расмлардаги 
U
узгич) 
улаганда генераторнинг номинал токидан 4-7 марта катта 
бўлган «ишга тушириш» токи пайдо бўлади. Генераторнинг 
қуввати ортиши билан ишга тушириш токининг абсолют 
қиймати ортиб боради ва на фақат ШЭҚ нинг жиҳозларига, 
балки энергетика тизимига (тармоққа) ҳам ножўя таъсир ўтка-
зиди. Бунинг олдини олиш учун 1.21,
f
-расмда келтирилганидек, 
ҳар бир фазадаги 
U
узгичнинг ҳар бирига параллел равишда 
иккита ўзаро кетма-кет-параллел уланган тиристорлар уланади. 
Тиристорлар очилишини бошқариш ҳамда генераторга тармоқ-
нинг кучланиши қийматини чеклаш мақсадида, тиристор 
очилиш бурчагини α = 120 электр градусдан бошлаб 
камайтирилади (1.21,
е
-расм) ва секин аста кучланиш номинал 
миқдоригача оширилади. Сўнгра 
U
узгич уланади ва генератор 
тармоқ билан параллел ишлаб бошлайди ва генераторни ишга 
тушириш токи номинал мифдоридан ошиб кетишига йўл 
қўйилмайди.
1.21, 
е
-расмдаги синусоидар функциянинг штрихланган 
қисми ишга тушириш онида тармоқ кучланиши 
T
U
генераторга 
уланишда номинал қийматига нисбатан қанчалар пасайтирил-
ганини кўрсатади.

Download 5,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish