Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш
ишларини ташкил қилиш
Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш, ушбу ҳуқуқни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ариза келиб тушган кундан эътиборан икки кун мобайнида амалга оширилади.
Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи:
аризани ва унга илова қилинган кадастр йиғма жилдини ўрганади, аризадаги ахборотни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестридаги ахборот билан таққослайди;
ўзга шахсга ёки мерос бўйича ўтадиган бинолар ва иншоотларни, уларнинг ҳақиқатдаги таркиби ҳамда ҳолатини аниқлаш мақсадида жойда текширади;
бино, иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос мавжудлигини ҳамда унинг юридик ва жисмоний шахсларга ўтказилишининг қонунийлигини аниқлайди;
бинолар ва иншоотлар ўзга шахсларга ўтказилиши бўйича ҳужжатларнинг расмийлаш-тирилиши қонунийлигини, уларнинг ўзга шахсларга ўтказилиши учун мулк ҳуқуқлари ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини аниқлайди;
умумий улушли мулк ҳуқуқи иштирокчиларининг сонини ва тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг улушларини аниқлайди;
ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун тўсқинлик қиладиган омилларни, бу объект ҳуқуқнинг бошқа шахсларга ўтказилиши учун тўсқинлик қилувчи гаровга қўйил-ганлиги ва ҳуқуқни чеклаш борлигини аниқлайди;
бошқа шахслардан айнан шу бинолар ва иншоотлар бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ариза бор ёки йўқлигини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестридан аниқлайди.
Агар тақдим этилган материалларда аҳамиятсиз камчиликлар ва уларни бартараф этиш имконияти бор бўлса, рўйхатдан ўтказувчи икки кун мобайнида рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда муайян камчиликлар ва рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш сабаблари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этишлари учун етарли бўлган муддат кўрсатилади. Рўйхатдан ўтказиш рад этилиши тўғрисидаги хатда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин уч кундан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат рўйхатидан ўтказишни тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш тузатилган ҳужжатлар олинган кундан эътиборан икки кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран мурожаат қилинганда, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хатда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг аризасини такроран кўриб чиқиш учун рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилмайди.
Рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.
Бино ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи бўлим қуйидагиларни аниқлайди:
а) бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган мулкдорларни ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқларнинг эгаларини;
б) бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган мулк-дорларни ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқларнинг эгаларини - уларнинг ҳуқуқий мансублигини кейинчалик аниқлаш учун;
в) хўжасиз (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 191-моддаси), мерос ҳуқуқи бўйича давлатга ўтадиган (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1157-моддаси) ёки мусодара қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 204-моддаси) бино ва иншоотлар, бу бино ва иншоотларни қонунда белгиланган тартибда давлат фондига топшириш учун улар тўғрисида маҳаллий ҳокимият органига хабар қилган ҳолда;
г) ўзбошимчалик билан солинган бино ва иншоотлар, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасида назарда тутилган чораларни кўриш учун ҳуқуқи бузилган маҳаллий ҳокимият органига ёки шахсга бу ҳақда хабар қилган ҳолда.
Давлат рўйхатидан ўтказишдан аввал рўйхатдан ўтказувчи бўлимқуйидагиларни амалга оширмоғи шарт:
а) юридик ва жисмоний шахслардан уларнинг биноларга, иншоотларга бўлган мулкий ҳуқуқини ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
б) мулкдорларнинг бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар-нинг тегишли тарзда тасдиқланган нусхаларини талаб қилиб олиш ва кадастр ёки инвен-таризация йиғма жилдига хронологик тартибда қўшиб қўйиш;
в) бинога, иншоотга бўлган мулкий ҳуқуқнинг ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқнинг вужудга келишини ва унинг юридик ва жисмоний шахсларга ўтишининг қонунийлигини текшириш, шу ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганига ишонч ҳосил қилиш, умумий улушли мулкий ҳуқуқ иштирокчиларининг сонини ва уларнинг улушлари ўлчам-ларини аниқлаш.
Тақдим этилган билвосита ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текшириш учун рўйхатдан ўтказувчи бўлим бино ва иншоотларни текширув ишини амалга оширади ва текширув натижалари бўйича 1Ф ва 2Ф шаклларга мувофиқ ёзма хулоса ва далолатнома тузади.
Рўйхатдан ўтказувчи бўлимнинг хулосаси барча ҳужжатлар ва лойиҳалар билан бирга-ликда 7 кун муддат ичида шаҳар ёки туман ҳокимига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Ариза берувчи томонидан бинони, иншоотни мулкий ҳуқуқ ёки бошқа ашъёвий ҳуқуққа, бу ҳуқуқни билвосита тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказа олиш имконияти масаласи ҳар бир айрим ҳолда манфаатдор шахсларнинг даъвоси бўйича суд қарори билан ҳал этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |