O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti qarshi filiali


Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқларни ва улар ҳақида тузилган битимларни



Download 1,7 Mb.
bet23/34
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#219867
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34
Bog'liq
Курс иши БИДК

3.2.Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқларни ва улар ҳақида тузилган битимларни
давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлари
Бино ва иншоотларни ҳамда улар ҳақида тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
-турар жой ва но турар жой бино ва иншоотлари бўйича ўтказилган хатлов асосида;
-бино ва иншоотларга тузилган турли (гаров, ижара ва бошқалар) битимлар асосида.
Бино ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш маълумотлари бино ва иншоотлар давлат кадастрининг асосини ташкил қилади.
Бино ва иншоотлар давлат кадастри ахбороти ва маълумотларини ўз ичига олувчи ҳужжатлар барча давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий юридик кучга эга.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади, улар рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ҳуқуқ эгасига қайтариб берилади.
Бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқининг вужудга келишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, уйни фойдала-нишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори;
нотариус томонидан тасдиқланган уй, квартиранинг олди-сотди шартномаси;
бино ва иншоот бўйича топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга олди-сотди шартномаси;
корхонани, топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси;
нотариус томонидан тасдиқланган лизинг шартномаси;
бино, иншоот, турар жойни ҳадя этиш тўғрисидаги нотариус томонидан тасдиқланган шартнома;
бино, иншоот, турар жойни айирбошлаш тўғрисидаги нотариус томонидан тасдиқ-ланган шартнома;
турар жойни бошқа шахсга рента тўлови шарти билан ўтказилиши назарда тутиладиган нотариус томонидан тасдиқланган рента шартномаси;
хусусийлаштирилган давлат биноси, иншооти, турар жойига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси;
нотариуслар томонидан берилган мерос қилиб олиш ҳуқуқи ва эр-хотинларнинг умумий мулки бўлган бино, иншоотнинг тегишли қисмига бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;
суд қарори ёки суд ижрочисининг қарори ёхуд суд ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси.
Ўзбекистон ССРнинг қонун ҳужжатлари амал қилган даврда бунёд этилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
давлат ҳокимияти органларининг капитал қурилиш ва кейинчалик фойдаланиш учун ер участкаларини муддатсиз фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарорлари;
ваколатли органларнинг бинолар ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатлари, қарорлари, фармойишлари;
нотариал тасдиқланган: олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, мулкни бўлиш, кўчмас мулкни умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш шартномалари; иморат солиш тўғрисидаги, шахсий мулк ҳуқуқида уйларни қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги, якка тартибдаги иморат солувчилар уй-жой қурилиши жамоаларига уйларни қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги, эр-хотин ўртасида уйларни бўлиш тўғрисидаги шарт-номалар;
шаҳар ва туман Халқ депутатлари кенгашлари ижроия қўмиталарининг иморатларга бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш (мавжуд ҳужжатлар асосида) тўғрисидаги қарорлари;
умумий мулк бўлган иморатнинг тегишли улушига бўлган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ва мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар ҳамда уй кимошди савдосида ҳарид қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи қонуний кучга кирган суд қарорлари ва ажримлари ёки ҳакамлик судининг қарорлари;
инвентаризация-техник материаллар, агар уларнинг матнида тўғри расмийлаштирил-ган, уйга мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатга аниқ ишора бўлса;
шартномаларнинг дубликатлари, нусхалари ёки олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш битимлари амалга оширилганлиги тўғри-сида, шунингдек мерос қилиб олиш тўғрисида гувоҳнома ҳамда бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқага ўтганлигини белгиловчи бошқа нотариал ҳужжатлар берилганлиги ҳақидаги нотариал идораларнинг реестрларидан кўчирмалар.
Бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқини ва оператив бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
ваколатли давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини ташкил этиш тўғрисидаги ва уларга кўчмас мулкни хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқида бериш ҳақидаги қарорлари;
ваколатли давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг бинолар ва иншоот-ларни муайян давлат корхоналари ҳамда муассасаларига бериш тўғрисидаги қарорлари;
муассисларнинг бинолар ва иншоотларни улар томонидан ташкил этиладиган муассаса-ларга бериш тўғрисидаги қарорлари.
Моддий маданий мерос объектларига бўлган ҳуқуқлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар суд томонидан бедарак йўқолган ёки ўлган деб топилган мулкдорларнинг оила аъзолари ёки меросхўрлари томонидан тақдим этилган ҳолларда, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар уларга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ, мерос қилиб олиш тартибида рўйхатдан ўтказилади.
Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг чекланишини тасдиқловчи ҳужжат-лар қуйидагилардан иборат:
бинолар ва иншоотлар хатлаб қўйилганлиги тўғрисидаги хабарномалар;
бинолар ва иншоотларнинг ўзга шахсга ўтказилишини таъқиқ тўғрисидаги хабар-номалар.
Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашъёвий ҳуқуқларнинг бекор қилинишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
юридик шахсларни давлат рўйхатига олувчи органларнинг юридик шахс корхоналар ва ташкилотлар ягона реестридан чиқарилганлиги ҳақидаги маълумотлари;
тегишли давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларини уларда жойлашган бинолар ва иншоотлар билан бирга жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бериш тўғрисидаги қарорлари;
бино ва иншоотларни, турар жойларни олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, турар жойни рента тўлаш шарти билан ўзга шахсга ўтиши назарда тутилган, нотариус томонидан тасдиқ-ланган шартномалари;
мулкдорнинг ёки бошқа ваколатли органларнинг бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқини ҳамда оператив бошқариш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги қарори;
мулкдорнинг бино ва иншоотни бузиб ташлаш ва балансдан чиқариш тўғрисидаги қарори;
бино ва иншоотнинг табиий офатлар натижасида барҳам топганини тасдиқловчи ҳужжатлар;
суд қарори ёки суд ижрочисининг қарори ёхуд ундирувчи ва қарздор ўртасида бино ва иншоотни бериш тўғрисида суд ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома.
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ёки тўғрилиги ҳақида шубҳа туғилган ҳолларда бино, иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқ масаласи даъво тартибида суд томонидан ҳал этилади.
Эслатма. Бино, иншоотнинг қийматини ёҳуд уни тиклаш ёки қайта қуришга кетган ҳаражатлар қийматини шу бино, иншоот унинг тасарруфида ва фойдаланувида бўлган корхона (муассаса, ташкилот) балансига киритиш, унга бўлган мулкий ҳуқуқнинг далили бўлиб хизмат қила олмайди.
Қишлоқ аҳоли пунктлари шаҳар (посёлка) чегарасига киритилган ёки улар шаҳар (поселка) сифатида қайта тузилган ҳолда, хонадонлар рўйхатлари, улардан кўчирмалар, маҳаллий ҳокимият органларининг маълумотномалари, шунингдек, иморатларга бўлган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи ва асословчи ҳужжатлар белгиланган тартибда амалга ошири-ладиган рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish