O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti qarshi filiali


Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерлари ва бошқа мақсадларга мўлжал-ланган ерлар



Download 1,7 Mb.
bet20/34
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#219867
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34
Bog'liq
Курс иши БИДК

7.3. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерлари ва бошқа мақсадларга мўлжал-ланган ерлар:
7.3.1. Саноат ерлари;
7.3.2. Темир йўллар ерлари;
7.3.3. Автомобиль йўллари ерлари;
7.3.4. Қувур транспорти ерлари;
7.3.5. Алоқа ерлари;
7.3.6. Мудофаа ерлари;
7.3.7. Бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар.
7.4. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация ерлари ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар:
7.4.1. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар;
7.4.2. Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар;
7.4.3. Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар;
7.4.4. Тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар.
7.5. Ўрмон фонди ерлари:
7.5.1. Ўрмон хўжаликлари ерлари;
7.5.2. Бошқа ўрмон хўжалиги ташкилотлари ерлари.
7.6. Сув фонди ерлари.
7.7. Захира ва умумий фойдаланишдаги ерлар
7.7.1. Захира ерлар;
7.7.2. Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари.
8. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳар хил мақсадларга мўлжалланган ер участка-лари мавжуд бўлган да, ушбу ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар тегишли тоифа ва кичик тоифалар бўйича келтирилади.
Экинзорларининг умумий майдони амалдаги ҳолати бўйича келтирилади, суғорилади-ган ерларнинг майдони алоҳида сатрларда келтирилади.
Агар юридик ва жисмоний шахснинг фойдаланишида бир нечта ер участкаси мавжуд бўлса, у ҳолда маълумотлар ушбу ер участкаларининг ҳар бири бўйича келтирилади.
9. Ер кадастри дафтарини юритишда ҳар бир ер участкасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кадастр рақами берилади.
10. Ерларни ҳисобга олиш асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.
Ерларни асосий турда ҳисобга олишда ер кадастри дафтарига юридик ва жисмоний шахсларнинг жорий йилнинг 1 январидаги ҳолатига кўра барча ерлари киритилади.
Ушбу дафтарга ваколатли органлар томонидан тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган юридик шахслар ҳам киритилади, агар улар кейинги йилнинг 1 январигача корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистридан чиқарилмаган бўлса.
Ҳисобот йилининг 1 январигача бошқа юридик шахсларни қайта ташкил этиш натижасида янги ташкил этилган юридик шахслар ҳисобга олишнинг асосий тури тариқасида ҳисобга олинади.
Фуқарога ер участкаси берилган, кейинчалик у ушбу ер участкасида қурилган бино ва иншоотлар билан биргаликда хусусий корхона ёки бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхона ташкил этган ҳолларда ушбу ер участкаси ер кадастри дафтарида ташкил этилган юридик шахсга тегишли ер участкаси сифатида ёзилади.
Ерларни жорий ҳисобга олишда ер кадастри дафтарида фақат янги ташкил этилган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек ҳисобот йилининг 1 январидан кейин номида, ер участкасининг умумий майдони ва экинзорларида ўзгаришлар юз берган юридик ва жисмо-ний шахслар акс эттирилади. Бунда майдонлар юз берган ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда экиннинг барча турлари бўйича келтирилади.
11. Ердан фойдаланувчилар ва экинзорлар таркибидаги жорий ўзгартиришлар ер кадастри дафтарига мунтазам равишда ҳам юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумот-ларига, ҳам «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлинмалари ихтиёрида бўлган ҳужжатларга асосан киритилади.
Жорий ўзгаришлар ерларни ҳисобга олишни юритишга масъул бўлган шахснинг имзоси билан, ўзгартиришлар учун асосларни, ўзининг лавозимини, фамилиясини ва ўзгар-тириш киритилган санани кўрсатиб тасдиқланади.
Муҳофаза зоналарига киритилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар, уларни белгилаш тўғрисида давлат органларининг қабул қилинган қарорларига асосан киритилади.
Ерларнинг миқдорини ҳисобга олиш маълумотлари бўйича туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда умуман Ўзбекистон Республикасининг экинзорлари тоифалари ва турлари бўйича умумий ер фонди ва алоҳида суғориладиган ерлар фонди тўғрисида ушбу Тартибнинг 6-реестрга мувофиқ шаклга биноан ҳисоботлар тузилади.
12. Ер кадастри дафтари билан бир вақтнинг ўзида туман (шаҳар)нинг ер кадастри навбатчи харитаси белгиланган тартибда, электрон шаклида юритилади.
Ер кадастрининг навбатчи харитасига барча ер участкаларининг чегаралари, уларнинг таркибида юз бераётган ўзгартиришлар мунтазам равишда киритилади ва у ер кадастри бўйича геоахборот тизимини ташкил этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish