Дастурий маҳсулга киритиладиган бирламчи маълумотлар:
Дастурий маҳсулга қуйидаги маълумотлар киритилади:
- назорат қилувчи органларнинг назорати остидаги субъектларнинг хавфлилик гуруҳи ва текшириш даврийлиги;
- назорат органларининг келгуси йил текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритиш учун таклиф этган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати;
- текширишлар режа-жадвалини шакллантириш даврида назорат органлари таклифлари асосида режа-жадвали лойиҳасига ва тасдиқланган режа-жадвалга киритилган ўзгартиришлар;
- назорат органларининг режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисидаги
буюртмаларини кўриб чиқилиши, ўтказилган режадан ташқари текширишлар ва улар самарадорлиги;
- режалаштирилган текширишларнинг амалда ўтказилиши ва самарадорлиги;
- бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ автомобилларни вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари-юридик шахсларда ДСҚ Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган текширишлар ва улар юзасидан кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Дастурий маҳсулдан олиниши мумкин бўлган маълумот турлари:
Дастурий маҳсул орқали:
- маълум бир давр ва ёки ҳудуд, назорат органи бўйича текширилган хўжалик юритувчи субъектлар;
-назорат органларининг режадан ташқари текшириш ўтказиш бўйича буюртмаларининг кўриб чиқилиши ва ўтказилиши;
- назорат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар кесимида режа-жадвалга
киритилган ўзгартиришлар;
- режалаштирилган ҳолда ўтказилмаган текширишлар;
- бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ автомобилларни вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик
субъектлари-юридик шахсларда ДСҚ Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган текширишлар тўғрисидаги маълумотларни олиш имконияти мавжуд. «Республика текширишлар режа-жадвалини шакллантириш ва бажарилишини назорат қилиш дастурий маҳсули»да маълумотлар базаси қуйидаги маълумотлар асосида шаклланади.
I. Хўжалик юритувчи субъектлар бўйича:
– Тўлиқ номи, СТИР рақами, раҳбари ва бош ҳисобчиси, жойлашган манзили, телефон рақамлари, банк ҳисоб рақамлари, рўйхатдан ўтган санаси, тугатилганлиги, банкрот деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор рақами ва санаси тўғрисидаги маълумот;
– Қайси тузилма (вазирлик, концерн ва уюшмалари) таркибига кириши, фаолият кўрсатаётганлиги ҳолати, Давлат статистика қўмитасидан олинган маълумотларга асосан корхонада ишловчи одамлар сони, қайси корхоналар тоифасига кириши, фаолият тури ва бошқа статистик маълумотлар;
– Солиқ ва мажбурий тўловлар буйича ҳисобланган, тўланган, боқиманда суммалари, ортиқча тўловлар, молиявий жарималар тўғрисидаги маълумот;
II. Назорат органлари бўйича:
Номи, махсус коди ва республика, вилоят, туман (шаҳар) даражаси тўғрисидаги маълумот;
Улар томонидан ҳар бир хўжалик юритувчи субъектни ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфлилиги даражасига қараб, гуруҳларга ва текшириш даврийлигига
бўлинган рўйхатлар тўғрисида маълумот;
Назорат органлари томонидан режа-жадвал лойиҳасига киритиш учун тақдим этилган субъектларда ўтказилган охирги режали ва режадан ташқари текшириш санаси ҳамда қайси назорат органлари томонидан ўтказилганлиги, хат рақами ва санаси, таклиф этилган текшириш муддати тўғрисидаги маълумот;
III. Бошқа маълумотлар:
– Текширилган тадбиркорлик субъектлари сони ва уларда ҳар бир назорат органи томонидан ўтказилган текширишлар самарадорлиги тўғрисидаги маълумот;
– Барча назорат қилувчи органлар ва ҳудудлар кесимида рухсат этилган ва амалда ўтказилган режали ва режадан ташқари текширишлар тўғрисидаги маълумот;
– Режали ва режадан ташқари текширишлар бўйича киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, уларнинг турлари, асослари, Кенгаш ёки унинг ҳудудий комиссиялари қарори (хат) рақами ва санаси тўғрисидаги маълумот;
– Дастурда киритилган ҳар бир маълумотларнинг қачон ва қайси даражада (республика, вилоят, туман) киритилганлиги тўғрисидаги маълумот;
– Ҳудудлардан электрон почта орқали юборилган маълумотларни қайта ишлаб, вилоятларга юборилганлиги тўғрисидаги маълумот.
Do'stlaringiz bilan baham: |