O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi toshkent davlat texnika universiteti “Geologiya qidiruv” fаkultеti “Nеft va gazni qayta ishlash ob’ektlari” kаfеdrаsi «korroziyadan himoya qilish»



Download 6,18 Mb.
bet47/181
Sana28.05.2023
Hajmi6,18 Mb.
#945509
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   181
Bog'liq
MAJMUA KORROZIYA 1

6.1-жадвал
25 °С ҳароратда темир оксидлари ҳосил бўлишининг мувозанат потенциаллари

Реакция

Мувозанат потенциалининг
қиймати, Е

Fe + Н2О ↔ FeO + 2Н+ + 2е

Е Fe/FeО = -0,04 - 0,059рН

3Fe + 4Н2О ↔ Fe3O4 + 8Н+ + 8е

ЕFe/Fe3О4 = -0,09 - 0,059рН

2Fe + 3Н2О ↔ α-Fе2O3 + 6Н+ + 6е

ЕFe/α-Fe203 = 0,05 - 0,059РН

Fe3O4 + Н2О ↔ 3Fe + 2Н+ + 2е

α-Fе2O3 нинг м.п. аниқланмаган

γ-Fе2O3 оксид энг юқори ҳимоялаш хоссасига эга. Бироқ темир сиртидаги плёнкалар компонентларининг нисбати турлича бўлган Fe3O4 ва γ-Fе2O3 оксидларининг аралашмасидан ташкил топган бўлиб, плёнканинг қалинлигига боғлиқ ҳолда ўзгаради.


Электрод потенциалини мусбат томонга янада сурилса пассивланиш соҳаси қайта пассивланиш деб аталувчи соҳага ўтади ва бу соҳада токнинг қиймати яна ортади (6.8-расм, 4 соҳа). Потенциал билан ток зичлиги орасидаги боғланишдаги бундай манзара нафақат темир учун, балки бошқа кўпгина металлар учун ҳам кузатилади.
Қайта пассивланиш пассивлаштирувчи плёнка хоссаларининг ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, натижада локал емирилишлар ва питтинглар ҳосил бўлади. Кўриб ўтилган сулфат кислотаси эритмасидаги темир коррозияси мисолида ток зичлигининг ортиши бир вақтнинг ўзида икки – питтинг ҳосил бўлиши ва кислород ажралиши жараёнларининг боришидан далолат беради.
Экспериментал ўз тасдиғини топган ва тан олинган назариялардан бири
80-йилларда Макдональд ва унинг шогиртлари томонидан яратилган. Бу назария пассивланиш соҳасида металлар ва плёнкаларнинг табиатини тушунтириб бера олади ва эксперимент натижаларига етарлича яхши мос келади.
Модел металлдаги кислород ва катион вакансияли жуда кўп сонли нуқтавий дефектларга эга бўлган кристалл структурасимон оксид плёнка ҳақидаги тасаввурларга асосланган.
Кислород вакансиялари металл–плёнка чегарасида ҳосил бўлиб, плёнка–эритма чегарасида ютилади. Айнан уларнинг плёнкада, металл билан бўлган чегарадан эритма билан бўлган чегара томон ҳаракати оксид плёнкаси қалинлигининг ортишига сабаб бўлади. Бу жараённи газ коррозиясидаги оксид плёнкасининг ҳосил бўлиш механизмига ўхшатиш мумкин.
Яна бир ўзаро боғлиқлиги мажуд жараён – катион вакансияларининг плёнкада эритма–плёнка чегарасидан плёнка–металл чегараси томон ҳаракати билан изоҳланадиган металлнинг эришидир.
Умуман олганда, оксид қатламининг шаклланиш жараёни металлнинг эриши билан параллел борадиган жараёндир. Плёнка қалинлигига боғлиқ ҳолда унинг ўсиш қонуниятлари ҳам ўзгаради. Плёнка қалинлигининг камайиши билан ўсишнинг логарифмик қонуни параболик боғланишга ўта бошлайди.



Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish