O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi toshkent davlat texnika universiteti “Geologiya qidiruv” fаkultеti “Nеft va gazni qayta ishlash ob’ektlari” kаfеdrаsi «korroziyadan himoya qilish»


-расм. Қўш қаватда зарядлар тақсимоти ва потенциалнинг ўзгариши



Download 6,18 Mb.
bet32/181
Sana28.05.2023
Hajmi6,18 Mb.
#945509
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   181
Bog'liq
MAJMUA KORROZIYA 1

5.1-расм. Қўш қаватда зарядлар тақсимоти ва потенциалнинг ўзгариши.
а – Гельмголц бўйича (ҚЭҚ нинг зичлашган соҳаси); б – Гуи ва Чапмен
бўйича (диффузия соҳаси); в – Штерн бўйича (ионларнинг адсорбцияланиши).

Металл катионларининг эритмага ўтиши туфайли металлнинг сирти манфий зарядланиб қолади. Унга мусбат зарядланган анионлар торилади. Натижада ясси конденсатор структурасига ўхшаш қўш электр қавати (ҚЭҚ) ҳосил бўлади (5.1-расм). ҚЭҚ тўғрисидаги тушунчалар немис олими Гельмголц томонидан илгари сурилган.


ҚЭҚ нинг қалинлиги сифатида гидратланган ионларнинг радиуси σr га тенг бўлган масофа қабул қилинади. Потенциалнинг бутун ўзгариши (сакраши) шу соҳага тўғри келади (5.1-расм, а).
Гуи қаватларни зич эмас, балки тарқоқ деб ҳисоблаб, ҚЭҚ нинг структураси тўғрисидаги Гельмголц назариясини янада ривожлантирди. Унинг фикрича зич ҚЭҚ ионларнинг доимий равишдаги иссиқлик ҳаракати туфайли бузилади (5.1-расм, б). Бундай ҳолда ҚЭҚ зич ва дифузия қисмларидан ташкил топган бўлади.
Ўз навбатида потенциалнинг сакрашини ҳам икки қисмдан иборат деб қараш мумкин: ψ1 – ҚЭҚнинг дифузияли қисмидаги потенциалнинг ўзгариши ва Е – ψ1 — ҚЭҚнинг зич қисмидаги потенциалнинг ўзгариши. Ўртача концентрацияли дифузия қатламининг қалинлиги 10–7—10–6см тартибида баҳоланади.
Штерн ҚЭҚ нинг структураси тўғрисидаги манзарага яна бир қўшимча киритди. Унинг тасаввури бўйича электрод сиртига ионларнинг максимал яқинлашуви туфайли қават зич қисмининг ҳосил бўлиши билан бир қаторда дипол молекулалари ва ионларнинг ўзига хос адсорбциясини ҳам инобатга олиш зарур (5.1-расм, в).


5.2. Электрокимёвий коррозия термодинамикаси.
Электролит муҳитида металларнинг барқарор бўлмаслиги электрокимё-вий коррозияга сабаб бўлади. Мувозанат потенциали реакцияга киришадиган моддаларнинг ҳарорати ва фаоллигига боғлиқ бўлиб, Нернст тенгламаси ёрдамида ҳисобланиши мумкин:
Ем = Eo +   ln  (5.2)
Бу ерда Ем – металлнинг стандарт потенциали; R –газ доимийси; Т –абсолют ҳарорат; аMen+ – металл ионларининг активлиги, г-ион/л; аМе – металлнинг активлиги, 1 га тенг деб олинади; n – реакцияда қатнашаётган электронлар сони.
Агар барча доимийларни 298 К да ифода этсак ва боғланишни ўнли логарифмда ифодаласак, уҳолда (5.3) ифода қуйидаги кўринишга келади:
Ем = Eo +   ln  (5.3)
Агар эритмада металл ионларининг активлиги 1 га тенг бўлса, унда Нернст тенгламасидаги иккинчи ҳад нолга тенг бўлади. У ҳолда электрод потенциалининг қиймати стандарт потенциалга тенг бўлиб қолади (Ем = Eo).
Шундай қилиб, стандарт электрод потенциали мувозанат потенциалининг хусусий ҳоли бўлиб ҳисобланади. Баъзи металлар учун стандарт потенциалининг қиймати 5.1-жадвалда келтирилган.
5.1-жадвал
Металларнинг стандарт потенциали

Электрокимёвий коррозия жараёни бир-бирига боғлиқ ҳолда борадиган икки реакция мажмуидир. Бу реакцияларда металл электронларни берувчи донор вазифасини ўтайди ва унинг сиртида қуйидаги анод реакцияси боради:
Me — ne ↔ Меn+.
Катодли деполяризацияловчи реакция деб аталадиган катод реакцияси электр ўтказувчи муҳит компонентлари иштирокида боради. Электр ўтказув-чи муҳит — кислоталар, ишқорлар ёки тузларнинг сувли эритмаси бўлиши мумкин.

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish