O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi toshkent davlat texnika universiteti “Geologiya qidiruv” fаkultеti “Nеft va gazni qayta ishlash ob’ektlari” kаfеdrаsi «korroziyadan himoya qilish»



Download 6,18 Mb.
bet33/181
Sana28.05.2023
Hajmi6,18 Mb.
#945509
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   181
Bog'liq
MAJMUA KORROZIYA 1

Электронларнинг акцепторлари — H2 ионлари ёки H2O молекулалари бўлиши мумкин (водородли деполяризация):
Н3О+ + е = 1/2H2 + H2O кислотали эритмаларда,
2О + 2е = Н2 + 2ОН ишқорли эритмаларда.
ёки кислород О2 (кислородли деполяризация):
О2 + H2O + 4е = 4ОН нейтрал ва ишқорли этирмаларда,
О2 + 4Н+ + 4е = 2Н2О кислотали эритмаларда.
Муҳитнинг рН миқдори мувозанат потенциали қийматига таъсир қилади.
Водород ва кислород электродларининг потециали Нернст тенгламаси-дан топилиши мумкин.
Электрокимёвий реакциялар учун Гиббснинг эркин энергияси қуйидаги тенглама бўйича ҳисобланиши мумкин:
G0 = –n∙F∙∆E (5.4)
бу ерда F – Фарадей сони, n реакцияда иштирок этувчи электронлар сони, ∆E – катод ва анод реакциялари мувозанат потенциалларининг фарқи бўлиб, ∆E = Eмk Eмa
5.3. Пурбе диаграммалари
Белгиялик олим Пурбе элемент–сув системасида мувозанатни ўрганиш усулини таклиф қилди. Усулнинг моҳияти шундан иборатки, унда: системадаги мумкин бўлган барча мувозанат ҳолатлари ўрганилади; натижалар жадвал кўринишидаги маълумотлардан иборат бўлади; таҳлил учун боғланишлар потенциал-рН координаталарида график кўринишда ифодаланади. График кўринишда ифодаланган боғланишлар Пурбе диаграммалари дейилади.
Диаграммалар бирикмалар термодинамик барқарорлигининг чегарасини аниқлаш ва реакцияларнинг бориши мумкинлиги тўғрисида хулоса қилиш учун фойдаланилади. Охирги вақтларда коррозион жараёнларнинг алоҳида моделларини ишлаб чиқиш мақсадида комплекс тадқиқотлар ўтказиш, жумладан Пурбе диаграммаларидан фойдаланиш кенг тарқалгандир. Диаграммаларни тузишда металл–сув системасида уч турдаги мувозанат инобатган олинади:
1. Электр зарядлари билан мувозанатли алмашинув:
Men+ + ne ↔ Me (5.5)
Бундай мувозанатлар рН га боғлиқ бўлмасдан фақат потенциалга боғлиқдир. Бу жараёнларни характерловчи чизиқлар рН ўқига параллел бўлади.
2. Потенциал қиймати билан боғлиқ бўлмаган ион–молекуляр мувозанат:
Men+ + nOH ↔ Me(OH)n (5.6)
Бундай мувозанатлар фақат рН нинг қийматига боғлиқ. Пурбе диаграммасида уларга потенциаллар ўқига параллел чизиқлар тўғри келади.
3. Ҳам потенциал, ҳам рН га боғлиқ бўлган мувозанатлар:
Me(OH)n + ne ↔ Me + nOH (5.7)
Бундай электроднинг потенциали Нернст тенгламасига асосан аниқланади:
(5.8)
Мувзанат чизиғи иккита ўққа нисбатан ҳам қияликка эга.
Мисол тариқасида сув учун Е—рН диаграммаси (5.2-расм) келтирилган. Асосий реакциялар ва уларга мос тенгламалар (5.2-жадвалда келтирилган). Диаграммадаги 2 ва 3 чизиқлар сувнинг электрокимёвий мувозанатига тўғри келади. Бунда водород билан қайтарилиш жараёни (2 чизиқ) ва кислород билан оксидланиш жараёни (3 чизиқ) ифодаланган. 3 чизиқдан юқорида жойлашган потенциалнинг қийматларида сув оксидланади, 2 чизиқдан пастда жойлашган потенциалнинг қийматларида эса қайтарилади.
2 ва 3 чизиқлар ионларнинг активлиги бирга тенг бўлган ҳолат учун келтирилган.
1` чизиқ бир-бири билан мувозанатда бўлган Н+ ва ОНионларининг активлиги тенг бўлган ҳолатга мос келади. 5.2-жадвалда бу Н+/ОН сифатида белгиланган.
5.3-расмда анча мураккаб бўлган металл–сув, яъни Zn–H2O системаси учун Е—рН диаграммаси.








Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish