O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Иш учун керакли жиҳозлар: Кўзнинг умумий кўриниши ва ички 
тузилиши тасвирланган таблицалар, турли хил муляжлар, кўзнинг тузилиши 
тўғрисидаги диафильм, скальпель, учли қайчи, пинцет, препароваль нина, 
тарелка, мол ёки отнинг кўз соққаси.
Назарий тушунча. Кўриш органи кўз соққаси, қовоқлар, кўз соққасини 
ҳаракатга келтирувчи мускуллар ва кўз ёши аппаратидан ташкил топган. 
Кўз соққаси кўз косасида жойлашган бўлиб, уч қават (фиброз, томир ва тўр) 
пардалардан ҳамда улар ичида жойлашган кўзнинг нур синдирувчи 
аппаратидан иборат.
1. Кўзнинг фиброз қавати кўз соққасининг энг ташқи, пишиқ қавати 
бўлиб, кўз соққаси шаклини ҳосил қилади. У икки қисм: оқ парда ва шох 
пардадан тузилган.
2. Томирли (ўрта) парда қон томирларга бой бўлиб, таркибида пигмент 
борлигидан қорамтир рангга эга. У оқ парда остида жойлашади ва уч 
қисмдан ташкил топган (томирли парда, киприкли тана ва рангдор парда). 
3. Тўр парда кўз соққасининг энг ички пардаси бўлиб, унинг ички 
юзаси кўз соққаси бўшлиғида жойлашган шишасимон танага тегиб туради, 
ташқи юзаси эса томирли пардага ёпишиб туради. Тўр парданинг ташқи 
қавати пигментларга бой бўлади, ички ҳақиқий тўр парда қавати нурларни 
қабул қилувчи нервларга бой қисми бўлади.
Кўзнинг нур синдирувчи аппарати шох парда, кўз гавҳари ва 
шишасимон танадан тузилган.
Кўз гавҳари икки томонлама қавариқ линзага ўхшаб тузилган. Гавҳар 
тиниқ ва бўйига чўзилган ҳужайралардан иборат бўлиб, унинг марказида 
ўзак қисми мавжуд. Гавҳар уст томонидан ўраб турган тиниқ парда 
гардишига тўр парданинг киприксимон тана соҳасидан бошланган 
бириктирувчи бойламлар келиб ёпишади. Бу бойламлар кўз гавҳарини ушлаб 
туради.
Шишасимон тана кўз гавҳари билан тўр парда оралиғида жойлашган 
тиниқ-юмшоқ модда бўлиб, юпқа парда билан ўралган. Шишасимон тана ва 
гавҳарда қон томир ва нервлар учрамайди. Шишасимон тананинг олдинги 
юзасида чуқурча бўлиб, унинг чеккалари махсус ипчалар ёрдамида кўз 
гавҳарига ёпишади.
Кўз соққасининг шох пардаси марказида кўзнинг олдинги қутби 
бўлади. Кўзнинг орқа қутби эса шох парданинг орқа қисмида жойлашган. 
Олдинги қутб билан орқа қутб оралиғи 24 мм бўлиб, кўз соққасининг ўқи 
дейилади. Кўз соққасининг айлана ўлчови унинг экватори ҳисобланади.

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish