O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi qarshi davlat universiteti rizmanov Jumanazar



Download 63,14 Kb.
bet6/8
Sana22.02.2022
Hajmi63,14 Kb.
#116261
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Rizmanov Jumanazar

В. Л. Вяткиннинг (1859—1932 й.) инкилобгача нашр этилган илмий асарлари энг қимматли манбалардир. В. Л. Вяткин ўз ҳаётини, куч-ғайрати ва билимини инсонларга бағишлаган йирик рус олими эди. Унинг археологик мактаб ҳам, устозлари ҳам йўқ эди. У мустақил ўқиган билимдон, иқтидорли ўлкашунос эдн. Шунинг учун ҳам археологик қазилмаларни у «фан ўргатгандай» эмас, ўзнча олнб борарди. В. В. Бартольд айтгапндек, у «Самарқанд обидалариникг ажойиб билимдони» эди.
Вдеилий Лаврентьевич Вяткин Самарқандга Тошкент ўқитувчилар семинариясини тугатгач келгап эди. Ўзбек, форс, тожнк каби бир неча тилларпи мукаммал билган ёш олим шаҳарнинг тарихи, ноёб қўлёзмаларини, вақфнома, халқ афсона ва достонларини йиғиш ва таржима қилиш билан шуғулландн. Булар унға ҳанузгача ўз қимматини йўқотмаган илмий асарлар ёзиш имконини берди.
У тарих, иқтисод, маданият, этнография билан қизиқдн. Мир Абу Тоҳир хожа Самарқандийнинг «Самария» сини русчага таржима қилди. Сўнг Имом Абдулфозил Муҳаммад бин Абдужалил бин Абдумалик бин Ҳайдар ас Самарқандийнинг «Қандиёйи Хурд» (Қичик Қандия) асари қўлёзмасининг биринчн қисмини таржима қилди. Бу кўлёзма Самарқанднинг турли мозорлари баёнини ва шаҳар тарихига оид бир қатор қимматли маълумотларини ўз ичнга олган. Кейин у «Бобурнома» нинг анча қисмини, Муҳаммад Солиҳнинг «Рисола» синн, Самарқанднинг бунёд этилиши ва тарихига оид афсоналарни таржима қилиб, эълон қилди.
В. Л. Вяткин Самарқанд жойлашувини ҳам ўрганди ва «Самарқанд вилояти тарихий жўғрофияси материаллари» асарида ўз тадқиқотларининг натижаларини баён этди. Бироқ, ёш тадқиқотчига осон бўлмади. Чор ҳукумати тарихий обидалар тақдирига бефарқ қарар эди. В. Л. Вяткиннинг кетма-кет норозиликлари туфайли, айтайлик, ёдгорликларни талаш камайгани, Ашратхона вайрон бўлишининг, Шоҳи Зинда биносида нақшларнинг олиб қўйилишининг олди олиниши каби бир неча ҳолларнинг ўзигина бу олим тўғрисида маълум тасаввур беради.
Самарқанддаги умри давомида В. Вяткин Улуғбек расадхонасини қидирди ва 1908 йили расадхона вайроналарини топди.
Расадхона секстанти (Вяткин топган) ҳанузгача ҳам ўрта аср фалакиётшунослари фойдаланган энг қадимги ноёб асбоб ҳисобланади.
У меъморий ёдгорликларни тиклаш, Афросиёбда катта қазиш ишларини бошлаш, улкан ва бой коллекциялар тўплаб, Самарқандни музей шаҳарга айлантиришни орзу қиларди. В. А. Вяткин орзу қилган ишлар бугунги кунда рўёбпа чиқмоқда. Бевақт ўлим олимнинг орзуларини ҳам ўзи билан олиб кетди. Миннатдор самарқандликлар олимни Регистон деворлари пойига дафн этишди, кейинроқ ҳокини Улуғбек расадхонаси ёнига кўчиришди.
Ўрта Осиё, шу жумладан, Самарқандни тарихий-археологик жиҳатдан ўрганишда шарқшунос олим, академик В. В. Бартольд (1869—1930 й.) етакчи ўринни эгаллайди. У Ўрта Осиё халқларининг қадимги ва ўрта асрлар тарихини ўрганишнинг асосчисидир. 1893 йили Петербург дорилфунуни В. В. Бартольдни қадимий ёзув ва ёдгорликларни жойида ўрганиш учун Ўрта Осиёга йўлланди. У ўзининг биринчи маърузасини 1893 йилнинг 11 декабрида аниқ фанлар, Антропология ва этнография ишқибозлари жамияти — Туркистон бўлимининг мажлисида қилди. Унинг маърузаси Хитой ва Ўрта Осиёнинг Еттисой орқали ўтувчи алоқа йўлини ўрганишга бағишланган эди. Бартольд Туркистонда Археология ишқибозлари тўгараги очиш ғоясини илгари сурди. 1895 йилнинг октябрида унинг раҳбарлиги остида тўгарак низоми тузилиб, тасдиқланди. Бу тўгарак чор ҳукумати томонидан ҳеч қанақа маблағ билан таъминланмасди. 107 нафар тўгарак аъзоларидан 16 нафари унинг ташкилотчилари бўлиб, улар орасида В. В. Бартольд, Д. М. Левшин, Н. С. Ликошин, К. В. Аристов, В. Ф. Ошапин бор эди.
Тез орада В. В. Бартольд раҳбарлигидаги бу тўгарак тарихчи ва археологларнинг илмий марказига айланди. В. Бартольд эса бутун Туркистондаги тарихчи ва археологлар фаолиятига раҳбарлик қила бошлади. 1899 йилда Самарқанд, Ашхобод ва Фарғонада тўгаракнинг филиаллари очилди2. В. Бартольднинг ёрдамида 1899 йили В. Л. Вяткин «Самария» ва «Бобурнома» нинг таржимасини нашр этди. В. В. Бартольднинг энг кучли асарларидан бири «Туркистон мўғул босқини даврида» (1898—1900 й.) эди. Бу асар билан В. Бартольд рус фанига Ўрта Осиё тарихини ўрганишда улкан ҳисса қўшди.
В. В. Бартольд Темур ва темурийлар тарихи билан шуғулланди. Бу масалада у Ҳофиз Абрўнинг асарларини синчиклаб ўрганди ва жўғрофиюн ва шарқшунос тарихчилар ўртасида давом этиб келаётган Ўзбой тўғрисидаги кўп йиллик тортишувни ҳал қилди. Асар 1897 йилда чоп этилди. Унда Самарқанднинг XV—XVI асрлардаги тарихий-жўғрофий жойлашувига етарли тавсиф берилган.
Самарқанддаги Бибихоним масжидининг қуриб битказилганининг 500 йиллиги муносабати билан (1399—1899 й.) В. В. Бартольд Самарқанд ва Туркистон ўлкасининг бошқа районларидаги тарихий обидаларни сақлаш ва тузатишга бағишланган махсус илмий мақола ёзди. Бу инқилобгача бўлган даврдаги Туркистон. ўлкаси тарихий ёдгорликларини қўриқлаш ва тиклаш юзасидан бўлган биринчи уриниш эди.
1896—1901 йилларда В. Бартольд Петербуг дорилфунунида ишлаганида Ўрта Осиё тангаларидан коллекция тўплаган, у ерда Самарқанд дирҳамларига алоҳида ўрин берилган эди. В. В. Бартольд илгари фанга маълум бўлган ва маълум бўлмаган Самарқанд дирҳамлари ҳақида қатор мақолалар эълон қилди. Бу мақолаларда Самарқанд аҳолисининг қадимги ва ўрта асрлардаги тарихи, ижтимоийиқтисодий ҳаёти акс этган эди.
В. В. Бартольднинг «Улуғбек ва унинг даври», «Туркистонда суғориш ишлари тарихига оид» ва бошқа ажойиб асарлари бутун ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Олимнинг шогирди, СамДУ профессори, марҳум И. И. Умняков гувоҳлик берганидек, В. В. Бартольд ўзи танлаган соҳасида ўчмас из қолдирадиган кишилар сирасига киради. Унинг илмий қизиқишлари қамрови жуда: кенг эди. Ўз асарларида у Яқин ваЎрта Шарқ ва айниқса, Марказий Осиёнинг ўрта аср тарихини, ислом тарихини, қадимги Араб халйфалиги тарихини, Эрон ва Афғонистон тарихи ва филологиясини, парихий жўғрофияни, Хитой ва Кавказ орти тарихини, туркий ва мўғул халқлари филологияси ва этнографияси тарихини, мусулмон эпиграфия ва нумизматикасини, манбашунослик, рус ва жаҳон шарқшунослиги тарихини қамраб олади.
Б. Ғ. Ғафуров, И. И. Умняков ва бошқа шарқшунос олимларнинг таклифига кўра, 1962 йили Москвадаги Шарқ адабиёти нашриётида академик В. Бартольднинг 10 жилдлик асарлари тўплами чоп этилди. Уни нашрга тайёрлашда таҳрир ҳайъати Бартольд асарларини нашр этиш бўйича бош таҳрир ҳайъати аъзоси бўлган профессор И. Умняков тузган «Академик В. В. Бартольд асарларининг тавсифланган библиографияси» дан кенг фойдаланган4. Профессор И. И. Умняков Ленинград, Москва, Тошкент архивларидан мисқоллаб материал тўплади ва натижада В. В. Бартольднинг 460 дан ошиқ номдаги чоп этилган асарини библиографияга киритди. Бундан ташқари, И. Умняков рус қомусий луғатларидаги 28 мақолани, «Ислом қомуси»даги 246 мақолани ҳисобга олди. И. Умняков В. Бартольднинг «Диссертация ҳимояси олдидаги нутқ», «Туркистон мўғул босқини даврида»нинг 5 бобини, Самарқандда 1894 йил январдан чиқа бошлаган «Украина» рўзномасида босилган бпр қанча публицистик мақолаларини топди ва библиографияга киритди. Уша даврларда Самарқанд Бартольднинг асосий ўрганиш объектн эди, улар В. Вяткин билан Афросиёбда қазилма ишларини олиб боришар, Ўрта Осиё тарихий обидаларини қўриқлаш ва тиклаш ишлари билан шуғулланишарди.
Рус олими Г. Д. Романовскийнинг 1879 йилда ўлканинг тоғли районларида ўтказган илмий экспедицияларида унга хужандлик Мулло Сангин ёрдамчи ва йўл бошловчи бўлган.
Шундай қилиб, машҳур рус олим ва саёҳатчилари — А. П. Федченко, И. В. Мушкетов, Т. Д. Романовский, В. В. Бартольд, В. Л. Вяткин ва бошкалар Ўрта Осиё халқлари тарихи. маданиятини ўрганнш ва умумлаштиришга улкан ҳисса қўшдилир. Бу инсонлардан кўплари маҳаллий аҳоли билан дўстона, илиқ муносабатда бўлиб, унинг ҳаётини енгиллаштириш, тарихи ва маданиятини ўрганишни исташар эди.
Рус зиёлиларининг илғор вакиллари халқ маорифи, соғлиқни сақлаш, санъат ва адабиётга улкан ҳисса қўшиш билан бирга, Туркистон ўлкаси маҳаллий халқларидан ҳам билимдон кишилар етишиб чиқишига ҳамкорлик кўрсатдилар. Ўзбекистоннинг атоқли олими ва жамоат арбоби Т. Н. Қори-Ниёзий айтганидек, «баъзан ақлга сиғмас тўсиқларни енгиб ўтган бу олимларнинг чидамига қойил қолмай илож йўқ. Ана шу фан заҳматкашларинивг хайрлза меҳнати оқибатидагина, улкап иш давом эттирилди ва Туркистон ўлкасини ;жўғрофий, зоологик, ботаник ва геологик жиҳатдан ўрганиш бошланди».

Download 63,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish