II.2 Мустамлакачилик даврида Ўрта Осиё ҳақида рус тарихшунослиги
1887 йилдан бошлаб Туркистон генералгубернатори ва яна уч маҳаллий вилоят ҳарбий губернаторлари ҳузурида статистика қўмиталари тузилди. Уларнинг тарихий ролини Самарқанд вилоят статистика қўмнтаси мисолида кўриш мумкин. Туркистон ўлнасини бошқариш тўғрисидаги Низомнинг 55 моддаси ва Туркистон ўлкаси бўйича 1887 йил 29 август ва 1 октябрдаги буйруқларга кўра, Самарқанд вилоят статистика қўмитаси тузилди. У губерня статистика қўмиталари ҳақидаги Низомга кўра ишлаши лозим эди. Статистика қўмитаси ҳуқуқи, вазифалари, бюджети ва таркибига кўра давлат муассасаси бўлсада, у ерда асосан чор ҳукумат аппаратининг қуйи звеноси ва маҳаллий фаол ўлкашунослар тўпланган эди. Самарқанд қўмитасига ўз маъмурий зазифасига кўра учта доимий аъзо ва маҳаллий амалдорлардан 29 нафар ҳақиқий аъзо кирарди. Унинг доимий котиби ва бош ташкилотчиси М. Вирский эди. Граф Қ. Пален уни унвони юқорироқ киши билан алмаштиришни таклиф этган. Унингча, Вирский ўз маълумоти ва дунёқарашига кўра бу вазифага, ҳукумат талабига мос эмас эди. Ҳақиқатда эса гап статистика қўмитасининг тузилишида эмас, балки иш услубида эди. Қўмита котиби М. Вирский, маҳаллий ўлкашунос олим В. Л. Вяткин, В. П. Наливкин ва бошқалар кўпроқ фан ва ўлкашунослик билан шуғуллана бошладилар. Бироқ, бу расмий ҳукумат вакилларининг фикрича, статистика қўмитаси вазифасига кирмасди. К. Паленнинг фикрича, қўмита асосан Самарқанд вилоятидаги барча тармоқлар бўйича иқтисодий ва хўжалик ҳаётига оид маълумотларни тўплаши ва шу асосда, ҳарбий губернаторлар ҳисоботига илова еифатидаги ҳисоботлар ёки статистика обзорлари тайёрлаш билан шуғудланиши лозим эди.
В. Л. Вяткин илмий ва ижтимоий фаолият билан бир қаторда баъзи нашрларга муҳаррирлик ҳам қилган. 1900—1907 йилларда у «Самарқанд вилояти обзори» дан ташқари, С. А. Лагин ёзган «Русча-ўзбекча луғат» нинг 1, 2, 3нашрларига муҳаррирлик қилди. Луғатнинг 3нашри 1907 йилда «Русская окраина» босмахонасида 3000 нусхада нашр этилди.
Вилоят статистик қўмитаси бошқарувчи аъзолари ташаббуси билан 1908 йили Самарқанднинг эски шаҳар қисмида махсус кутубхона очилди. У Шердор мадрасаси биносида жойлашган бўлиб, мудири В. Л. Вяткин эди2. Кутубхона асосан чоризм олимларига, баъзан мусулмон аҳолига хизмат кўрсатарди. Кутубхона ўлканннг энди шаклланиб келаётган демократ зиёлилари — жадидлар тўпланиб, мунозара қиладиган маърифат маркази зди.
Статистика қўмитаси ўз фаолиятининг дастлабки кунидан бошлабоқ Самарқанднинг 20 йиллик, яъни, Россиянинг уни босиб олган даври тарихини ёзишга уринди. Бу вазивда қисман бажарилиб, материаллар матбуотга тавсия этилди. Бироқ, тасодифанми, атайлабми, Самарқанд шаҳри собиқ штаб бошлиғи (унга қўлёзма танишиб чиқиш учун берилганди) уни йўқотиб қўйди. Кейин, қўмита Самарқанд тарихий ёдгорликларини тасвирлаб, шу асосда қисқача лавҳа чоп этишга қарор қилди.
Кейинги йилларда қўмита анча қимматли маълумотлар тўплади ва ўз вақтида кўпгина атоқли шарқшунослар аҳамиятини таъкидлаган илмий статистика мақолаларини чоп этди. 1890 йили қўмита ««Туркистон ўлкаси статистикаси учун материаллар тўплами» ни нашр этди. Бу тўпламда илк бор Зарафшон воҳасининг 1887—1888 йиллардаги ижтимоийиқтисодий аҳволини кўрсатувчи баъзи рақамлар берилган эди. «Тўплам» дан, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, маориф, жўғрофия ва ўлка суғориш тармоқлари тўғрисидаги ўлкашунослик руҳидаги бир қатор мақолалар ҳам ўрин олганди. 1889—1912 йилларда қўмита «Самарқанд вилояти обзорлари» нинг 23 тўпламини нашр қилди (Самарқанд —1890— 1913 й.й.). Қейин «Самарқанд вилояти маълумотномаси»4, «Самарқанд вилояти» манзиллари календарлари» нинг 17чиқарилишини эълон қилди. Бундан таш.қари, қўмита М. Вирский тузган «Туркестанский коммерческий адрес-календарь в 1898 г.» ни ҳам чоп этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |