O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi namangan davlat universiteti


 Ўзбекистоннинг интеграцион ташкилотлардаги иштироки



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/178
Sana20.04.2023
Hajmi2,47 Mb.
#930717
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   178
Bog'liq
Umarkulov JAHON IQTISODIYOTI Majmua 230413 110836

 
 10.7. Ўзбекистоннинг интеграцион ташкилотлардаги иштироки
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, ҳам сиёсий, ҳам 
иқтисодий соҳада кўпгина ютуқларга эришди. Республикамизнинг жаҳон 
ҳамжамиятида фаол иштирок этиши ва Ўзбекистоннинг миллий 
13
Международнқе экономические отношения.Учебник Под.ред.Евдокимова М.: Проспект, 2003


манфаатларига мос келадиган кўп томонлама сиёсат юритиши 
давлатимизнинг жаҳон хўжалигида тутган ўрнини мустаҳкамлашнинг муҳим 
шартидир. 
Эндиликда Ўзбекистон ташқи сиёсат майдонида борган сари муносиб 
ўрин эгалламоқда. Биз қўйган кўпгина амалий қадамлар Ўзбекистоннинг 
ҳалқаро ҳамжамиятда узоқ муддат мобайнида яратувчилик фаолияти билан 
шуғулланиш истиқболига мўлжаллангандир. 
Бошқа давлатлар билан бўладиган иқтисодий интеграция давлатнинг ҳар 
хил эхтиёжларини қондириш ва самарадорлигини оширишнинг муҳим омили 
ҳисобланади ва фан-техника тараққиётини жадаллаштиришга, миллатлар ва 
элатларнинг яқинлашувига, аҳолининг турмуш даражасини оширишга ёрдам 
беради. 
Ҳар қандай давлат ҳоҳ кичиқ ҳоҳ катта булсин, иқтисодий интеграциясиз 
ривожланиши тез бормайди. Буни кўпгина давлатлар ўз тажрибаларида 
исботлашди. Иқтисодий интеграцияни ривожлантиришга қаратилган 
Ўзбекистон Республикаси сиёсати ҳам иқтисодиёти юксак даражада 
ривожланишига эришишга қаратилган. Иқтисодий интеграция иқтисодиётга 
бевосита қуйидаги натижалага эриш имкониятини беради :товарлар, 
капиталлар, хизматлар эркин ҳаракат қилади; рақобат кучаяди; ишлаб 
чиқариш кучлари ривожланади; ишлаб чиқариш самарадорлиги ортади; 
сифатли ва арзон товарлар ишлаб чиқарилади; истеъмолчиларнинг талаби 
ортиб боради; таклиф қилинадиган товарлар номенклатураси кўпаяди; 
бозорларнинг ривожланган шакллари пайдо бўлади ва умумий бозорлар 
ташкил қилинади; ишсизлик даражаси пасаяди; миллий иқтисодиётдаги 
фарқлар йўқолиб боради; янги кучли умумий иқтисодиёт шаклланади; 
миллий иқтисодиёт ривожланиб боради; энг муҳими кишилар ҳаёти
фаровонлиги ошади ва ҳ.к. 
Бу натижаларга эришиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё, 
МДҲ давлатлари, ривожланган ва ривожланаётган қолаверса, Европа 
Иттифоқи давлатлари билан ҳамкорликка эришишга ҳаракат қилиши керак. 
Ўзбекистон дунё хўжалиги тизимига кириб борар экан, унинг халқаро 
иқтисодий алоқалари узоқ ва яқин хорижий мамлакатлари билан тараққий 
этмоқда. 
Ўзбекистонинг МДХ ва Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти каби 
интеграция уюшмаларида иштирок этиши мамлакатимизнинг дунё 
миқёсидаги обрў эътиборини янада орттиради.
Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлиб кирган энг мухим бирлашмалардан 
бири - Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) бўлиб, у 1991 йил декабрда 
тузилган. Хозир МДҲ га Озарбайжон Республикаси, Арманистон
Республикаси, Белорусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси,
Тожикистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Молдова 
Республикаси, 
Россия 
Федерацияси, 
Туркманистон 
Республикаси, 
Ўзбекистон Республикаси ва Украина киради. 
Ўзбекистон собик Иттифоқ республикалари билан алоқаларга катта 
аҳамият бериб, аввалбошдоноқ Мустақил давлатлар ҳамдўстлигини тузиш 


ғоясини 
қўллаб-қувватлади. 
Бундай 
ҳамкорликка 
ҳамдўстлик 
мамлакатларининг худудий яқинлиги ва иқтисодий жихатдан боғланганлиги 
эмас, балки чукур тарихий, маданий ва маънавий алокалар, катта тарихий 
давр мобайнида халкларимизнинг такдири муштараклиги ҳам асос булмокда. 
Ҳамдўстлик мақсадлари қуйидагилар: 
• демократик хуқуқий давлатлар тузиш, улар ўртасидаги муносабатлар 
давлат мустақиллигини ва суверен тенгликни ўзаро тан олиш ва хурматлаш, 
ўз такдирини ўзи белгилаш хуқуқи, тенг хуқуқлилик ва ички ишларга 
аралашмаслик, ҳар қандай тазйиқлардан воз кечиш, низоларни тинч йўл 
билан ҳал этиш, инсон хуқуқлари ва эркинликларини, шу жумладан кичиқ 
миллатлар хуқуқларини хурмат қилиш, мажбуриятларини ва бjшқа умум тан 
олинган халқаро хуқуқ тамойиллари ва нормаларини ҳалол бажариш асосида 
ривожланади; 
• бир-бирларини ҳудудий бутунлигини ва мавжуд чегаралар 
бузилмаслигини тан олиш ва хурмат қилиш; 
• чукур тарихий илдизларга эга бўлган халқларнинг туб 
манфаатларини ҳамда қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик 
муносабатларини мустаҳкамлаш; 
• фуқаролараро ва миллатлараро тотувликни сақлаш. 
Айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг МДҲга аъзолиги унга бир 
қатор муҳим вазифаларни миллат, иқтисодиёт манфаатларига мувофиқ ҳал 
этиш имконини беради: 
-ишлаб чиқаришни, ахоли таъминотини (аввало озиқ-овқат билан) 
қўллаб-қувватлашни таъминловчи кўламда кооператив хўжалик 
алоқаларини ривожлантириш ва такомиллаштириш;
- МДҲнинг бир қатор товарларини бозорда, айниқса анъанавий 
маҳсулотларни сотиш соҳасида етакчи мавқени сақлаш; 
- собиқ иттифоқчи республикалар эга бўлган хом-ашё ресурсларидан 
фойдаланиш; 
- Ўзбекистоннинг учинчи мамлакатларга экспорт-импорт товар 
оқимига хизмат кўрсатувчи транспорт коммуникацияларидан 
кафолатли ва хатарсиз фойдаланиш. 
Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлиги 
механизмини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари иқтисодий 
эркинлаштириш, уни бозор тамойилларига изчиллик билан ўтказиш, хўжалик 
тузилмасини қайта қуришдан иборат умумий йўл билан белгиланади. 
МДҲ 
давлатлари 
Ўзбекистоннинг 
асосий 
савдо 
иқтисодий 
ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Уларнинг ҳиссасига республика ташқи 
савдо умумий ҳажмининг 30% дан ортиғи тўғри келади. Ўзбекистон ва МДҲ 
мамлакатлари мол айирбошлаш динамикаси тенглик ва ўзаро фойдали 
тамойилларга асосланган, савдо-иқтисодий муносабатларнинг изчил 
ривожланаётганлигидан далолат беради. 2000-2007 йиллар давомида 
Ўзбекистон билан йирик савдо алоқаларини олиб борувчи давлатлар Россия, 
Қозоғистон, Украина ҳисобланадилар.
Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари билан иқтисодий 


муносабатларнинг шакли ва таркиби тубдан ўзгариб бормоқда. 
Ўзбекистоннинг мавқеи тобора мустағкамланмоқда. МДХдаги кўпгина 
мамлакатлар билан савдо-тўлов соҳасида Ўзбекистон ижобий сальдога 
эгадир. 
Россия Ўзбекистоннинг энг муҳим савдо ҳамкори ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасидан асосан пахта толаси, озиқ-овқат, машина ва 
ускуналар, ёнилги маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари экспорт қилинади. 
Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш минтақанинг 
ривожланиши ва давлатлар иқтисоди учун муҳим аҳамиятга эга. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов интеграция 
ҳақида гапирар экан, манфаатлар бирикувининг хилма-хил механизмлари ва 
шакллари ҳамда интеграция турлари мавжудлигига асосланади. "Биз 
интеграция жараёнлари ва бозор ислоҳатларини ривожлантиришга, 
Марказий Осиё минтақасида умумий бозорни шакллантиришга алоҳида 
аҳамият берамиз.
Фақат ўзининг тор миллий қобиғида қолиб кетмаган бозоргина 
хорижиий инвестицияларнинг катта оқимини жалб қилиб, минтақа 
мамлакатларининг барқарор ривожланиши ва фаровонлигини таъминлай 
олади" 
14

Ўзбекистоннинг мавқеи минтақада аҳамиятли бўлишига қарамай, бир 
қанча жуғрофий-сиёсий омиллар мамлакатнинг стратегик имкониятларини 
чеклаб қўяди. Мамлакат қолган Марказий Осиё давлатларининг барчаси 
сингари денгизга чиқиш йўлига эга бўлмайгина қолмай, балки жаҳон 
транспорт коммуникацияларига эркин кира олмайдиган давлатлар билан 
қуршаб олинган. Аммо шулар билан бир қаторда сув ресурсларининг 
чекланганлиги, Фарғона водийсида аҳолининг зичлиги, қишлоқ хўжалигида 
банд бўлган аҳоли салмоғи катта эканлиги республикамизда интеграция 
жараёнларини ривожлантиришни тўхтатмайди.
Ўзбекистон Републикаси 1992 йилда Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти 
(ИҲТ) аъзоси бўлди. ИХТ Афғонистон Ислом Давлати, Озарбайжон 
Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Козоғистон Республикаси, 
Покистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркия Республикаси, 
Туркманистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси каби давлатларни 
бирлаштиради. 1992 йилда Техронда олий даражадаги ИХТ учрашуви 
пайтида эълон қилинган ахборотда ИХТ аъзоларининг иқтисодий 
фаровонлиги йўлида кўптомонлама минтақавий ҳамкорлигини кўзда тутувчи 
мақсадлар ва вазифалар эълон қилинди.
Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига интеграциялашуви -
транспорт, алоқа савдо, инвестиция ва энергетика сингари устувор сохаларни 
ривожлатириш учун имконият яратади. Бу сохалардаги ҳамкорлик 
жараёнларини жадаллаштириш имконини беради. Транзит савдо, минтақа 
ичида халқаро хуқуқий меъёрларга мувофиқ божхона тадбирларининг умумий 
14
И.А.Каримов "Бизнинг бош максадимиз
жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, 
мамлакатни модернизация ва ислох этишдир". Т.: "Ўзбекистон", 2005-96 б


тизимини яратиш юзасидан лойиҳалар амалга оширилмоқда. Туркманистон ва 
Ўзбекистонни Афгонистон орқали Карчи ва Гвадар портлари билан 
бирлаштирувчи транзит йўлларига алохида эътибор берилмокда. Термиз-
Хирот-Кандахор-Чаман
 
темир йўли ва унинг Хирот-Кушка, Керман-
Зохидон, Астаре(Озарбайжон) -Решт-Казвин тармоқлари билан, шунингдек
Авн кули атрофидан айланиб ўтувчи темир йўлини тугаллаш мақсадида
уларга ҳам устивор аҳамият берилиши лозим. 
Минтақада газ ва нефть ўтказиш тармокларини ривожлантириш 
режалари ишлаб чиқилди ва маъкулланди. Бунда Туркманистондан Эрон 
ва Туркия орқали Покистонга, шунингдек Эрондан Покистонга ўтадиган газ 
кувурлари қурилиши алохида эътиборда турибди. ИХТ аъзоси бўлган 
Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлар ҳам бу газ кувурларидан 
фойдаланишлари мумкин. 
ИХТ аъзоси бўлган мамлакатлар ўртасидаги савдони янада 
ривожлантириш мақсадида бошқа минтақалардаги ва жаҳон савдо 
мухитидаги тажрибани хисобга олган ҳолда эркин савдо минтақаси
(ЭКОФТА) тузишга аста-секин ўтиш кўзда тутилмокда. ИХТ 
минтақасидаги 
мамлакатларнинг 
ташқи 
иқтисодий 
алоқаларини 
ривожлантиришда ва уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиришда тобора 
кўпрок рол ўйнамокда.
2002 йил 10 июнда Козоғистон, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон, 
Россия Федерацияси, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат бошлиқлари 
томонидан Шанхай ҳамкорлик Ташкилотининг Хартияси- асосий низом 
хужжатига қўл қўйилди. Ўзбекистон бу ташкилотга 2001 йилда аъзо бўлган 
эди. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш Ўзбекистон ва ташкилот 
аъзолари учун икки томонлама манфаатли. Иштирокчи давлатлар учун
Ўзбекистон муҳим стратегик шерик бўлиб ҳисобланади. Чунки тарихий 
«Буюк ипак йўли»нинг қайта тикланишида Ўзбекистоннинг иштироки 
муҳим аҳамиятга эгадир. Узбекистон учун эса бу Европа ва Осиё-Тинч океани 
минтақасига чиқиш учун ишончли йўл ҳисобланади ва иштирокчи 
мамлакатлар билан турли йўналишдаги алоқаларни ривожлантириш 
имкониятини беради. 
Ўзбекистоннинг турли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик 
алоқаларининг ривожлантирилиши унинг жаҳон хўжалиги интеграциясида 
самарали иштирок этишини таъминлайди. Бундай халқаро ташкилотлар 
билан ҳамкорлик ўтиш даври муаммаларини ҳал этишни, шунингдек 
ижтимоий 
йўналтирилган 
бозор 
хўжалигини 
шакллантиришни 
енгиллаштиради. Бу нарса кредитлар олишда, бевосита хорижий 
инвестицияларни жалб қилишда, махсулотларни жаҳон бозорларига 
чиқаришда катта ёрдам беради.

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish