Меҳнат унумдорлиги индексини ҳисоблаш
9. Республика ва ҳудудлар, шунингдек, иқтисодий фаолият турлари бўйича меҳнат унумдорлиги динамикасини ўрганиш мақсадида меҳнат унумдорлиги индекси ҳисобланади. Меҳнат унумдорлиги индексини ҳисоблаш учун республика, ҳудудлар ва тегишли иқтисодий фаолият турлари бўйича иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони индекси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
бу ерда, - ҳисобот даврида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони индекси.
- ҳисобот даврида банд бўлган аҳоли сони (минг киши);
- ўтган йилнинг шу даврида банд бўлган аҳоли сони (минг киши).
10. Республика бўйича меҳнат унумдорлиги индекси қуйидаги формула, яъни ЯИМ физик ҳажм индексини республика иқтисодиётида банд бўлган аҳоли сони индексига нисбати орқали ҳисобланади:
бу ерда, – республика бўйича меҳнат унумдорлиги индекси (%);
– ЯИМ физик ҳажм индекси (%);
– республика иқтисодиётида банд бўлган аҳоли сони индекси.
11. Ҳудудлар бўйича меҳнат унумдорлиги индекси қуйидаги формула, яъни ЯҲМ физик ҳажм индексини ҳудудлар иқтисодиётида банд бўлган аҳоли сони индексига нисбати орқали ҳисобланади:
бу ерда, – ҳудудлар бўйича меҳнат унумдорлиги индекси (%);
– ЯХМ физик ҳажм индекси (%);
– ҳудудлар иқтисодиётида банд бўлган аҳоли сони индекси.
12. Иқтисодий фаолият турлари бўйича меҳнат унумдорлиги индекси қуйидаги формула, яъни иқтисодий фаолият турлари бўйича ЯҚҚ физик ҳажм индексини тегишли иқтисодий фаолият турлари бўйича банд бўлган аҳоли сони индексига нисбати орқали ҳисобланади:
бу ерда, – иқтисодий фаолият турларининг ЯҚҚ бўйича меҳнат унумдорлиги индекси (%);
– иқтисодий фаолият турлари бўйича ЯҚҚ физик ҳажм индекси (%);
– тегишли иқтисодий фаолият турлари бўйича банд бўлган аҳоли сони индекси.
Мехнат унумдорлиги узгаришининг омиллари ва шарт-шароитлари
Мехнат унумдорлиги - ривожланиб борувчи курсаткичдир. У купгина сабаблар ва омиллар таъсирида доимий равишда узгариб туради. Улардан бир хиллари мехнат унумдорлиги ошишига ёрдам берса, бошкалари уни пасайтиришга сабаб булиши мумкин. Бундан ташкари, мехнат унумдорлиги даражаси ва усишига мехнат жараёни кечадиган шароит хам таъсир курсатиши мумкин. Шарт-шароитлар кулай булса, у ёки бу омилнинг таъсир этишини кучайтиради ёки нокулай булса, бу таъсирни заифлаштиради. Масалан, табиий-иклим шароитлари кишлок хужалигидаги мехнат натижаларига ва унинг унумдорлигига жиддий равишда таъсир курсатади. Ишлаб чикариш воситаларининг мулкчилик шакллари билан боглик булган ижтимоий шарт-шароитлар, шунингдек, ишлаб чикариш муносабатлари билан боглик булган шарт-шароитлар бошка тенг шароитда хам мехнат унумдорлигига жиддий равишда таъсир курсатиши мумкин.
Мехнат унумдорлиги даражаси ва унинг динамикасига купгина омиллар таъсир килади. Омиллар деб мехнат унумдорлигининг узгаришига таъсир курсатадиган харакатлантирувчи кучлар ёки сабабларга айтилади. Улардан айримлари мехнат унумдорлигининг ортишига ёрдам берса, бошкалари унумдорликнинг пасайишига сабаб булиши мумкин. Омилларнинг биринчи гурухига мехнат воситалари самарасининг ортиши, мехнат ва ишлаб чикаришни ташкил этиш ва мехнаткашлар ижтимоий гурухлари шароитининг яхшиланиши билан боглик булган барча тадбирлар киради; иккинчи гурухи табиий шароитларнинг нокулай таъсир курсатиши, ишлаб чикариш ва мехнатни ташкил этишдаги камчиликлар, ижтимоий шароитдаги салбий элементларнинг таъсир курсатишини уз ичига олади киради.
.
Сермехнатлилик даражаси курсаткичи буйича мехнат унумдорлигининг усиши куйидаги формулалар билан аникланади:
ёки
Бу ерда: - мехнат унумдорлигининг ошиши, %;
- махсулот бирлиги сермехнатлик даражасининг пасайиши, %;
- тадбирни жорий этишдан олдин махсулот бирлиги учун зарур буладиган бошлангич сермехнатлилик даражаси.
Мехнат унумдорлигининг усишига доир ташкилий омилларда корхоналар, тармоклар ва умуман, халк хужалиги даражасида ишлаб чикаришни ташкил этиш киради. Хусусан, корхоналарни мамлакатимиз худудлари буйича жойлаштириш, хам мамлакат ичида, хам чет мамлакатлар билан транспорт алокаларини йулга куйиш; корхоналарни ихтисослаштириш ва уларнинг кейинчалик кооперациялашуви; моддий-техника, энергия таъминоти, таъмирлаш хизмати курсатиш ва хоказолар катта ахамиятга эгадир. Корхоналар ичида ишлаб чикаришни ташкил этишнинг яхшиланишига доир мухим вазифалар куйидагилардир: режалаштириш сифатини ошириш; ишлаб чикаришни ташкилий-техник жихатдан тайёрлашни ташкил этиш; янги техника ва технологияни уз вактида жорий килиш; ишлаб турган Асбоб-ускуналарни замонавийлаштириш; машиналар, механизмлар, Асбоб-ускуналар, аппаратларни жорий ва капитал таъмирлашни таъмин этиш, шунингдек, корхона ичида моддий-техника таъминотини тугри ташкил этиш.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |