Мехнат унумдорлигини аниклаш усуллари ва унинг авзалликлари
Мехнат унумдорлгини улчаш муаммоси мазкур иктисодий категориянинг мохиятини аниклашдан бирмунча мураккаброк. Амалда мехнат унумдорлигининг усиши ва махсулот ишлаб чикаришни улчашнинг турли усулларидан фойдаланилади. У ёки бу усулнинг кулланиши, биринчидан, мехнат унумдорлигини улчаш даражасига, иккинчидан эса, хисоблашни амалга оширадиган иктисодий хизмат олдида кандай вазифа турганлиги билан богликдир.
Мехнат унумдорлигини улчаш даражаси буйича бир хилдаги махсулотни ишлаб чикарадиган алохида иш уринлари (бригада, участкалар)ни курсатиб утиш мумкин. Бу уринда ишлаб чикарилган махсулот хажмини ва ишлаб чикариш нормаларини (дона, тонна, куб ёки квадрат метр ва хоказо) аниклашнинг натурал (табиий) усулини куллаш максадга мувофикдир. Бу усул оддий, кулай ва ишончли булсада, у факат бир хил махсулот ишлаб чикариладиган иш жойларида кулланилади, шунинг учун хам амалда ундан камрок фойдаланилади. Корхонанинг биригада ва участкаларида бутунлай бир хил махсулот ишлаб чикарилса, натурал усул кулланилиши мумкин:
Мисол: Агар цехнинг 10 ишчиси бир хафта мобайнида 800 та деталь ишлаб чикарган булса, хар бир ишчининг ишлаб чикарган детали куйидагича булади:
бир хафтада - 800 : 10 80 (деталь);
бир кунда -80 : 5 16 (деталь).
Натурал усулнинг бир куриниши шартли-натурал усул булиб, бунда иш хажми бир хил махсулотнинг шартли бирлигида хисобга олинади. Масалан, турли хажмдаги вагонларга, турли хажмдаги консерва банкалари шартли банкаларга, турли пойабзаллар шартли жуфтга айлантирилади. Шартли улчовларга айлантириш, одатда, утказиш бирликлари коэффицентлари ёрдамида амалга оширилади.
Шартли натурал усул кулланиш учун кулайдир, чунки купгина хилма-хил товарларнинг, хизматларнинг айлантириш коэффицентлари ёрдамида ишлаб чикаришни киёсланадиган турга келтириш мумкин. Масалан, ун, нон ва макарон махсулотлари сотиш харажатларини нон-булка махсулотларини шартли килограммга айлантириш оркали ифодалаш мумкин.
Мехнат унумдорлигини улчашнинг кенг таркалган яна бир усули мехнат усулидир.
Мехнат унумдорлигини мехнат усули билан улчашда махсулот бирлигини ишлаб чикариш ёки товар бирлигини сотишга доир норматив вактдан фойдаланилади:
иш вакти бирлигидаги махсулот хажми
хакикий иш вакти
Бу ерда: Ум - мехнат усули билан улчанган мехнат унумдорлиги.
Мехнат усулининг афзал томони уни барча иш турлари ва хизматларга татбик этиш мумкинлигидир. Бирок бу усулдан кенг фойдаланишда хар бир иш тури учун вакт нормативлари зарур, улар хамиша хам мавжуд булавермайди. Бу усулдан ишбай ишловчи ходимлар мехнат унумдорлигини хисоблаш учун фойдаланиб булмайди, чунки улар учун вакт нормалари татбик этилмайди.
Унумдорликни улчашнинг мехнат усули бир катор камчиликларга хам эга (нормалар етарли даражада асослаб берилмаган бир хил даражада жиддий эмас, улар тез-тез кайта куриб чикилади ва хоказо). Бу эса, хатто айрим иш жойидаги ва бригадалардаги мехнат унумдорлигининг даражаси усишига холисона бахо берилишига имкон тугдирмайди.
Мехнат унумдорлигига ишларнинг сермехнатлиги таъсир курсатади. Сермехнатлик - бу, жонли мехнат сарфларини акс эттирувчи курсаткич булиб, у иш вактида, махсулот ишлаб чикариш (хизматлар)да ифодаланган. Сермехнатлик, одатда, норма-соатларда (хакикий соатларда) улчанади, бу вакт иш бирлигини бажаришга сарфланган булади. Бу курсаткич мехнат унумдорлиги курсаткичига карама-карши булиб, куйидаги формула буйича хисобланади:
Бу ерда: С - сермехнатлик;
Ив - иш вакти;
Им - ишлаб чикарилган махсулот микдори.
Корхоналар ва уларнинг йирик булинмалари даражасида, худди халк хужалиги тармокларида булгани каби, ишлаб чикариш ва мехнат унумдорлиги хажмларини улчаш учун асосан киймат усули татбик этилади. киймат усули универсал усул булиб, у махсулотнинг барча турлари ва хажмлари, ишлар ва хизматлар ягона пул курсаткичлари булган сумда ифодаланади, у хажм курсаткичларини тегишли улгуржи нархларга купайтириш билан аникланади.
Масалан, агар беш кишидан иборат ишчилар бригадаси бир сменада 100 минг сумлик иш хажмини бажарган булса, у холда хар бир ишчининг сменадаги мехнат унумдорлиги (ишлаб чикарган махсулоти) куйидагича булади: 120:5к20 (минг сум), тегишли равишда бир соатлик иш мобайнида 20:8к2,5 (минг сум).
Мехнат унумдорлигини улчашнинг киймат усули турли касб ва малакага эга булган ходимларнинг мехнат унумдорлигини, масалан, кандолатчи ва новвойнинг, чилангар ва хайдовчининг мехнат унумдорлигини таккослаш имконини беради. Бирок бу усул куринишдан универсал усул булишига карамай, бир канча камчиликларга хам эга. Хусусан, унга нарх омили, яъни бозор конъюнктураси ва инфляция купрок таъсир курсатади.
. Меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш учун ахборот манбалари бўлиб, Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ шакллантирилган ЯИМ (ЯҲМ, ЯҚҚ) ва банд аҳоли сони бўйича расмий статистика маълумотлари ҳисобланади.
4. Меҳнат унумдорлиги ЯИМ, ЯҲМ ва иқтисодий фаолиятнинг алоҳида турлари бўйича ЯҚҚни мос равишда республика, ҳудудлар ва тегишли иқтисодий фаолият турлари бўйича иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сонига нисбати орқали ҳисобланади.
5. Ялпи қўшилган қиймат бўйича меҳнат унумдорлиги Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (кейинги ўринларда – ИФУТ-2)га мувофиқ иқтисодий фаолият турлари бўйича ҳисобланади. Меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш учун иқтисодий фаолият турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ келтирилган.
6. Республика бўйича меҳнат унумдорлиги қуйидаги формула, яъни жорий нархлардаги ЯИМни республика иқтисодиётида банд бўлган аҳоли сонига нисбати орқали ҳисобланади:
бу ерда, - республика бўйича меҳнат унумдорлиги (минг сўм / киши);
- жорий нархлардаги ЯИМ (миллион сўм);
- республика иқтисодиётида банд бўлган аҳоли сони (минг киши).
7. Ҳудудлар бўйича меҳнат унумдорлиги қуйидаги формула, яъни жорий нархлардаги ЯҲМни ҳудудлар иқтисодиётида банд бўлган аҳоли сонига нисбати орқали ҳисобланади:
бу ерда, – ҳудудлар бўйича меҳнат унумдорлиги (минг сўм / киши);
– жорий нархлардаги ЯҲМ (миллион сўм);
– ҳудудлар иқтисодиётида банд бўлган аҳоли сони (минг киши).
8. Иқтисодий фаолиятнинг алоҳида турлари бўйича ЯҚҚ асосида меҳнат унумдорлиги қуйидаги формула, яъни иқтисодий фаолият турлари бўйича жорий нархлардаги ЯҚҚни тегишли иқтисодий фаолият турлари бўйича банд бўлган аҳоли сонига нисбати орқали ҳисобланади:
бу ерда, – иқтисодий фаолият турлари бўйича ЯҚҚ асосида ҳисобланган меҳнат унумдорлиги (минг сўм / киши);
– иқтисодий фаолият турлари бўйича жорий нархлардаги
ЯҚҚ (миллион сўм);
– тегишли иқтисодий фаолият тури бўйича банд бўлган аҳоли
сони (минг киши).
Do'stlaringiz bilan baham: |