Innovatsion texnologiyalar №1 (29) 2018 y. 28
QISHLOQ VA SUV XO’JALIGI / СЕЛЬСКОЕ И ВОДНОЕ ХОЗЯЙСТВО хлопковый). Бунда ПЛ автопоездни кузовидан туширилган пахта хомашёсини катта
ҳажмда қабул қилиб, уни аста - секин лентали транспортёрга узатади ва у орқали
пахта омборхонасининг томидаги махсус туйнук орқали унинг ичига тўкилади. Ёзнинг
қуруқ ойларида пахта хомашёсини очиқ майдонда хирмонлаштириш мумкин. Бунда
хомашё очиқ майдондан заводга қайта ишлаш учун пневмотранспорт воситасида
узатилади.
Қайта ишлаш учун шакллантирилаётган хомашё партиясини икки хил вариантда
ташкил этиш мумкин.
Биринчи вариантда хомашё партияси, аввало батамом шакллантирилади, кейин эса
қайта ишланади. Бу вариант одатда ёз ойларида, пахта хомашёсини заҳирасини очиқ
майдонда унга чекланмаган ҳажмларда ташкил этиш мумкин бўлган ҳолатларда
қўлланилади. Бунда пахта тайёрлов пунктларидан ҳар куни ташиладиган хомашё
заводнинг қайта ишлашга бўлган шу кунлик, ҳатто яқин кунлардаги эҳтиёжини
қондиришга қаратилмаган, чунки қайта ишлашга мўлжалланган хомашё партияси
олдин бутунлай шакллантирилади, кейин эса қайта ишланади. Шу туфайли ишлаб
чиқаришни хомашё ҳажмига бўлган эҳтиёжини қондира олмаслик ва унда маълум бир
узилишлар бўлишини эҳтимоли деярли бўлмайди. Бундай ҳолат ташишни жадал
бошқариш масалаларини жуда соддалашувига олиб келади. Масалан маълум бир давр
учун кунлик ташиш ҳажмини доимий катталик сифатида белгилаш ва автопоездлар
учун ўзгармас кунлик топшириқ кўрсаткичларини белгилаб қўйиш мумкин.
Пахта тозалаш корхоналарининг иш фаолиятини таҳлил этиш шуни
кўрсатмоқдаки, ҳозирги пайтда асосан хомашё партиясини қайта ишлаш ва айни
пайтда уни шакллантира билиш амалиёти кенг қўлланилмоқда. Чунки бундай вариант
хомашё партиясини шакллантиришда омборхонани энг кичик сиғимида ҳам фаолият
юритишга имкон беради ва ишлаб чиқарилаётган пахта толаси сортларини бозор
талабларига мувофиқ тезкор ўзгартиришга имкон беради.
Пахта хомашёси партиясини уни қайта ишлаш жараёни билан биргаликда
шакллантириш маълум хусусиятларга эга бўлиб, улар пахта ташишни режалаштириш
ва бошқариш масалаларига юқори даражадаги талаблар қўяди. Мазкур хусусиятлар
қуйидагилардан иборат бўлади:
1. Пахта тозалаш заводини қайта ишланадиган хомашёга бўлган эҳтиёжи кунлар
бўйича нотекис тақсимланган бўлади. Бундай ҳолат турли ташкилий ва технологик
сабаблар билан изоҳланади.
2. Бундан ташқари ҳар кунлик ташишда иштирок этувчи автопоездлар сони ва
пахта пунктларидан тозалаш заводига ташилаётган кунлик юк ҳажми ҳам маълум
даражада тебраниб туради .
3. Пахта тозалаш заводида истеъмол учун тайёрланаётган хомашё заҳираси, бир
томондан, омборхонани сиғими билан чекланган ва бошқа томондан кунлик
ташилаётган ва заҳирадан истеъмол этилаётган пахта хом- ашёси ҳажмларига мувофиқ
равишда ўзгариб туради [1].
Завод томонидан истеъмол қилинадиган ва тайёрлов пунктларидан ташиладиган
хомашё ҳажмларининг тебраниши заводдаги пахта заҳирасининг ҳажми етарли
бўлмаган шароитларда истеъмол учун керакли ҳажмда хомашё таъминлай олмаслик
ҳолатларига олиб келиши мумкин.
Заводни кунлик хомашё истеъмол ва заҳира ҳажмларини эҳтимолий тебраниши
шароитида тайёрлов пунктларидан ташиб келтириладиган кунлик хомашё ҳажмини ҳар
томонлама асосланган ҳолда аниқлаш мураккаб масаладир. Бир томондан заҳира
ҳажми унга юқори бўлмаган ҳолда кунлик ташиш ҳажмларини муттасил кам бўлиши