Innovatsion texnologiyalar №1 (29) 2018 y. 29
QISHLOQ VA SUV XO’JALIGI / СЕЛЬСКОЕ И ВОДНОЕ ХОЗЯЙСТВО қайта ишлашга истеъмол қилинадиган хомашёни етишмай қолишига ва бунинг
натижасида заводни тўхтаб туришига ёки катта ҳаражатлар ҳисобига завод эҳтиёжини
фавқулодда йўллар билан таъминлашга олиб келиши мумкин. Бошқа томондан эса
заҳира ҳажми етарли даражада юқори бўлган ҳолда кунлик хомашё ташиш
ҳажмларини юқори даражада режалаштириш автопоездларни туширилган пахтани
қабул қилишда кўплаб кутиб қолиш ёки ортиқча пахтани қабул қилиш учун
омборхоналардаги хомашёни зичлаш каби ва кўзда тутилмаган ҳаражатлар пайдо
бўлиши мумкин. Кунлик пахта ташиш ҳажми самарали ҳисоблаши учун заводнинг
хомашёга бўлган эҳтиёжини энг кам ҳаражатлар билан ишончли даражада таъминлаши
лозим.
Пахта тозалаш заводига тайёрлов пунктларидан кунлик ташиб келтириладиган пахта
ҳажми завод омборхонасидаги хомашё заҳирасининг шу кунгача шаклланган ҳажмига
боғлиқ равишда мувофиқлаштириб турилади. Шу туфайли ҳар куни турли ҳажмда
белгиланадиган ташиш ҳажмларини маълум сонда ишга чиққан автопоездлар билан
бажаришга тўғри келади. Турли даражада ўзгариб турувчи кунлик ташиш ҳажмини ишга
чиқувчи автопоездларни сонини ўзгартириш йўли билан бошқаришни аксарият ҳолларда
иложи бўлмайди. Кунлик ташиш хизматини шаклланган заҳира миқдорига қараб
мувофиқлаштириш ишга чиққан автопоездлар сонини заводга биркитилган ва
режалаштирилган сортдаги хомашёга пахта тайёрлаш пунктлари (маршрутлари) га
тақсимлаш йўли билан амалга оширилади.
Ишга чиққан автопоездлар паркини турли ташиш йўналишлари бўйлаб тақсимлаш
масаласини моҳияти қуйидагилар бўлади. Пахта хомашёсини, ҳаттоки қандайдир аниқ бир
сортини, турли манзилларда ва занжирдан турли узоқликда жойлашган пахта пунктларидан
ташиб келтириш мумкин. Ҳар кун маълум даражада ўзлаштирадиган ташиш ҳажмларини
турли йўналишларда ишлатиладиган, яъни мазкур йўналишларга тақсимланган
автопоездалр сонини ўзгартириш – бошқариш йўли билан бажариш мумкин бўлади.
Масалан, агар маълум бир кун заводга каттароқ ҳажмда пахта хом-ашьёсини ташиб
келтириш лозим бўлса, унда яқинроқ масофалардаги пахта пунктларига тақсимланадиган
автопоездлар сонини ошириш лозим бўлади, чунки ўртача юк ташиш масофаси
қисқартирилган маълум сондаги автопоездлар билан кўпроқ ҳажмда юк ташиш мумкин
бўлади. Аксинча заводдаги хомашё заҳираси юқорироқ даражада шаклланаётган кунларда
автопоездларни узоқроқ масофадаги пахта пунктларига кўпроқ тақсимлаб, бир кунлик
умумий ташиш ҳажмини бир мунча пасайтириш мумкин. Бошқача айтганда ҳар бир пахта
ташиш йўналишига тақсимланаётган автопоездлар сони белгиланган кунлик ташиш
ҳажмларини (баъзида хомашёнинг турли сортлари бўйича) бажарилишини таъминлаши
лозим бўлади. Тақсимлаш масаласини ечганда турли ташиш йўналишида автопоездни бир
кунлик иш унумдорлиги турлича бўлишини ҳисобга олиш керак.
Автопоездларни ташиш йўналишларига тақсимлаш масаласи реал маршрутда янада
мураккаблашади: бунинг сабаби шундаки пахта ташиш жараёнида бир неча хилдаги
автопоездлар иштирок этади ва уларни ҳар бири турли ташиш йўналишларида турлича
даражадаги иш унумдорлиги ва ташиш таннархи даражаларини белгилайди. Масалан, пахта
хомашёсини ташиш охирги пайтларгача тортувчи автомобил ТМЗ-879 деб маркаланган
(Тошкент трактор заводида чиқарилган) 5.5 тонналик юк кўтарувчанликка эга бўлган ярим
тиркама таркибида автопоездни ташкил этар эди. Бунда автопоездлар таркиби турлича
вариантларда шакллантириш мумкин:
1) Таркиби тортувчи автомобил ва ТМЗ-879 ярим тиркамадан ташкил топган
автопоезд;
2) Таркиби тортувчи автомобил ва ТМЗ-879 ярим тиркама ва ТАС-33 тиркамасидан