O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi issn 2181-4732


Innovatsion texnologiyalar №1 (29) 2018 y



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/82
Sana24.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#205440
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Bog'liq
5dc2b2033236e

 
Innovatsion texnologiyalar №1 (29) 2018 y.
80 
____________________AXBOROTLAR/ИНФОРМАЦИИ__________________
ўзи Конституция халқимизга хизмат қилишини кўрсатиб турибди [3]. Айтиш ўринлики, 
Конституциямизнинг шонли 25 йиллиги «2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон 
манфаатлари йили»га тўғри келишида ҳам рамзий маъно бор.
Ҳар бир жамиятнинг етакчи кучи – бу инсонлардир. Инсон вояга етганидан бошлаб 
умрининг охиригача ўзи учун, оиласи учун, жамият ва давлат равнақи учун меҳнат қилади. 
Яшаш учун интилади. Шу жараёнда инсоннинг ўзи ҳам ривожланади, жамиятнинг ҳам 
ривожланишига таъсир кўрсатади. Жамиятнинг ривожланиши кўпинча инсоннинг онги 
билан боғлиқ ҳолда рўй беради. 
Инсон ҳуқуқлари у туғилиши билан юзага келадиган, давлат томонидан рухсат 
этиладиган, ман этиладиган ёки ўз хоҳиши билан амалга ошириладиган ҳуқуқларга 
бўлинади. Масалан, инсон туғилиши билан унинг яшаш ҳуқуқи, шахсий ҳуқуқ ва 
эркинликлари юзага келса, унинг фуқаролиги эса давлат томонидан таъминланади ҳамда
ҳимоя қилинади. 
Конституциянинг асосий принциплари, яъни раҳбарий ғоялари мавжуд. Давлат 
суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, инсон – олий қадрият ва давлат сиёсатининг асосий 
мақсади эканлиги, демократизм, давлат билан фуқаронинг ўзаро масъуллиги, ҳокимиятлар 
тақсимланиши, қонунийлик, Конституция ва қонунларнинг устунлиги, ташқи сиёсат каби 
принциплар борки, буларнинг барчаси Конституциямизнинг бош, раҳбарий ғоялари бўлиб,
улар инсон ва жамиятга хизмат қилади. Бошқа қабул қилинаётган ҳар қандай қонунлар ана 
шу принципларга бўйсунган ҳолда қабул қилиниши зарур. 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нафақат юридик норма, яъни мажбурий 
характерга эга бўлган қоида ва принциплар, балки ўзида миллийлигимизни, ўзбек халқи 
менталитетини, ота-боболаримиз томонидан яратилган, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган 
миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз, ахлоқий қоидаларимизни акс эттирган олий ҳужжат 
сифатида ҳам ажралиб туради. Бунга Конституциянинг ўзидан кўплаб мисоллар келтириш 
мумкин. Масалан, вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг 
ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги (45-модда), хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг 
ҳуқуқлилиги (46-модда), фуқароларнинг халқимизнинг тарихий, маънавий ва маданий 
меросини асраб-авайлаши (49-модда), уларнинг атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона 
муносабатда бўлиши (50-модда), ҳар бир фуқаронинг она Ватанни ҳимоя қилиши (52-
модда), оиланинг жамият ва давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва ҳимоя қилиниши 
(63-модда), давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум 
бўлган болаларни боқиши, ўқитишни таъминлаши, болаларга мўлжалланган хайрия 
фаолиятини рағбатлантириши (64-модда), оналик ва болаликнинг давлат томонидан ҳимоя 
қилиниши (65-модда), вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида 
ғамхўрлик қилишга мажбур эканликлари (66-модда) тўғрисидаги қоидаларнинг 
Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилиши, унинг чуқур маънавий ва ахлоқий аҳамиятга эга 
эканлигини белгилайди [3]. Шарқ халқларига хос бундай кўпгина маънавий ва ахлоқий 
нормаларнинг ҳуқуқий норма сифатида Конституцияда белгилангани унинг миллий 
хусусиятини кўрсатади.
Конституциянинг 27-моддасида «Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган 
тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар-жой дахлсизлиги 
ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг 
тураржойига кириш, тинтув ўтказиш ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда 
сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас» дейилган [3]. 
Бу ҳуқуқий нормада асосий эътибор: 1) шахснинг шаъни ва қадр- қимматини; 2) 
номулкий ҳуқуқларини қўриқлаш ва ҳурмат қилишга; 3) шахсий ҳаёти ва 4) турар жой 
дахлсизлигини таъминлашга қаратилган. 



Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish