Тажрибанинг мақсади, вазифалари ва услубиёти. Тажрибанинг мақсади Қашқадарё
вилоятининг кузги буғдойдан бўшаган суғориладиган оч тусли бўз тупроқларида ўстирилган
Innovatsion texnologiyalar №1 (29) 2018 y.
43
QISHLOQ VA SUV XO’JALIGI / СЕЛЬСКОЕ И ВОДНОЕ ХОЗЯЙСТВО
маккажўхорининг яхши ривожланиб ўсиши ва юқори дон ҳосили тўплаши учун энг қулай
экиш усулини аниқлашдан иборат бўлиб, ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги
вазифалар бажарилди:
- турли экиш усулларининг анғизда такрорий экин сифатида экилган маккажўхори
ўсиши(бўйи, баландлиги)га таъсирини ўрганиш;
- турли экиш усулларининг маккажўхори ўсимликлари тупида сўталар ҳосил бўлишига
таъсирини аниқлаш;
- анғизда такрорий экин сифатида ўстирилган маккажўхори 1000 та донининг вазнига
экиш усулларининг таъсирини ўрганиш;
- турли экиш усулларининг анғизда ўстирилган маккажўхори дон ҳосилдорлигига
таъсирини аниқлаш;
- анғизда турли экиш усулларида дон учун ўстирилган маккажўхори баргпояси (сўта
ўзаги билан) қуруқ массаси ҳосилдорлигини ўрганиш.
Дала тажрибалари Б.А.Доспехов [3] томонидан тавсия этилган услублар асосида олиб
борилди. Тажрибаларда қуйидаги экиш усуллари ўрганилди:
- I вариант – ёппасига экиш;
- II вариант – қатор оралиғини 45 см қилиб экиш;
- III вариант – қатор оралиғини 70 см қилиб экиш;
- IV вариант – қатор оралиғини 90 см қилиб экиш;
Тажриба ўтказиш учун ажратилган майдон кузги буғдой ҳосили йиғиб олингандан
кейин суғорилди ва тупроқ етилгач, гектарига 10 тонна ҳисобидан гўнг солиб, 28-30 см
чуқурликда ҳайдалди, сўнгра ер бороналаниб, мола бостирилди. Экиш олдидан тажриба
қўйиш учун тўғри тўртбурчак шаклли 4 қайтариқдан иборат 4 вариант бўйича 16 та
майдончалар ташкил этилди. Ҳар бир майдончанинг юзаси 28 м
2
(10м х 2,8 м) бўлиб, жами
448 м
2
майдонга тажриба қўйилди. Экиш ишлари 18 июнь куни II, III ва IV вариантларда дон
экишга мўлжалланган сеялкаларда, I вариантда эса қўлда сепиш ва паншаха ёрдамида
уруғларни кўмиш орқали амалга оширилди. Экиш учун тозалиги 99,5 %, унувчанлиги 90 %
бўлган II синфга мансуб сараланган уруғлар танлаб олинди. Ёппасига қўлда сепиб экилган
вариантда ўсимликларни суғориш учун ҳар 70 см да жўяклар олинди. Барча вариантларда
гектарига 30 кг ҳисобидан уруғ экилди. Экиш билан бирга гектарига 15 кг азот ва 10 кг
фосфор берилди. Майсаларда 3-4 та чинбарг ҳосил бўлганда биринчи озиқлантириш
гектарига 80 кг азот ва 40 кг фосфор бериб, иккинчиси ўсимликлар рўвак чиқариши олдидан
яна шунчадан азот ва фосфор бериб ўтказилди. Маккажўхори уруғи экилгач, гектарига 800
м
3
ҳисобида, ўсув даврида эса гектарига 600 м
3
ҳисобида тўрт марта, жами бўлиб 5 марта
суғорилди. Биринчи вариантда озиқлантириш ва экинлар орасига ишлов бериш қўлда амалга
оширилди. Қолган вариантларда маккажўхори қатор ораларига ишлов бериш (культивация)
биринчи озиқлантириш билан (ўсимликлар 3-4 та барг чиқарганда), иккинчи марта
ўсимликлар бўйи 80 см атрофида бўлганда иккинчи озиқлантириш билан бир вақтда амалга
оширилди.
Маккажўхори ер устки қисмининг ўсишини аниқлаш учун ҳар бир қайтариқда 25 тадан,
жами 100 та ўсимликнинг бўйи ўлчанди. Ҳар бир тупда ўсимликда ҳосил бўладиган
сўталарнинг ўртача сонини аниқлаш учун ҳар бир қайтариқдан 25 тадан ўсимликда ҳосил
бўлган сўталар сони ўрганилди.
1000 та доннинг вазнини аниқлашда яхши аралаштирилган уруғдан қаторасига 2 марта
500 донадан уруғ намуналари санаб олинди ва тарозига тортилди. Агар намуналар вазни
оралиғидаги фарқ 3 фоиздан ошмаса, иккала намуна кўрсаткичлари қўшилиб, мингта уруғ
вазни аниқланди. Фарқ 3 фоиздан ошганда эса, учинчи 500 та уруғ намунаси санаб олиниб,
Do'stlaringiz bilan baham: |