O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi issn 2181-4732


Innovatsion texnologiyalar №1 (29) 2018 y



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/82
Sana24.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#205440
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   82
Bog'liq
5dc2b2033236e

 
Innovatsion texnologiyalar №1 (29) 2018 y.
51 
_____________________IQTISODIYOT / ЭКОНОМИКА____________________
2-расм маълумотларини иқтисодий таҳлил қиладиган бўлсак, энг юқори улушни 
қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик хўжаликлари ташкил этиб турибди. 
Бунинг асосий сабабларидан бири сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 
диверсификациялаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, замонавий юқори самарали 
технологияларни жорий этиш ҳамда хўжаликларнинг моддий-техник базасини 
мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳисобланади. Натижада қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда фермер хўжаликлари сонининг кенгайиши 
кузатилди ва ўз навбатида унда банд бўлган аҳоли сонининг ҳам ортишига олиб келди. 
Жойларда балиқчилик хўжалигини ривожлантириш, Сирдарё атрофида ва шунга 
ўхшаш бошқа ҳудудларда сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш ва балиқчиликнинг 
ривожлантирилиши, бундан ташқари қишлоқ жойларда паррандачиликни ривожлантириш 
учун қатор ислоҳотлар олиб борилиши ушбу соҳада бандлик даражасининг ўсишига олиб 
келди. 
Саноат тармоғида кичик бизнес субъектларининг улуши ҳам ўсиш 
тенденциясига
эга 
бўлди, бу соҳада бандлик салмоғи 13.5% ни ташкил этиб турибди. Кичик саноат 
зоналарининг 
ташкил 
этилиши, 
таркибий 
ўзгартириш 
ва 
девирсификациялаш 
дастурларининг амалга оширилиши, моддий-техника базасининг мустаҳкамланиши, ушбу 
соҳага ички ва ташқи инвестицияларни жалб этишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида 
қайта ишлаш саноати, асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлар ишлаб чиқариш, 
резина ва пластмасса буюмлари, нометалл минерал маҳсулотлар, ичимликлар, тамаки 
маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тўқимачилик маҳсулотлари, кийим-кечаклар, чарм 
маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари барпо этилиб, ўз навбатида бу йўналишларда ҳам 
банд бўлганлар сони ўсиб бормоқда. 
Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унда юқори технологияларни 
қўллашга бўлган интилишлар бу учун яратилаётган шарт-шароитлар янги ишлаб чиқариш 
корхоналарини яратиш заруратини юзага келтирмоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ 
қилиш ва диверсификациялаш, фаол инвестиция сиёсати юритиш ҳисобига иқтисодиётнинг 
етакчи тармоқларини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш асосида ҳар 
йили минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда. Бу ўз навбатида ўта долзарб муаммо 
ҳисобланган аҳоли, авваламбор ёшлар бандлигини таъминлаш имконини бермоқда [6]
.
Бироқ 
ушбу технологик ускуналарни маҳаллий кадрларимиз томонидан яхши ўзлаштириш, бу 
технологиялардан ўринли фойдалана олиш ва доимий янгилаб бориш лозимлигини 
кўрсатади. 
Юртимизда 
маҳаллий 
инвесторларимиз 
томонидан 
йўлга 
қўйилган 
корхоналарнинг иш бошлаганига анча бўлди. Бироқ ушбу корхоналар доим ўзларида техника 
тилини яхши тушунадиган кадрларга, айниқса, мутахассис муҳандисларга, техник 
ходимларга эҳтиёж сезадилар. Илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этаётган 
тадбиркорларимиз ушбу технологияни ишлатиш ва ундан самарали фойдаланиш учун 
кўпинча четдан мутахассис жалб этмоқдалар. Ушбу жараёнга маҳаллий кадрларимизни-
мутахассисларимизни жалб этишни кенгайтириш эса, улардан билим ва малака талаб 
этмоқда. Кадрларимизни ушбу билим ва малакага тайёрлаш эса таълим тизими олдига ҳам 
муҳим вазифаларни қўймоқда.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб мамлакатимизда ишсизлик муаммоларини ҳал 
этишда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш билан ёшлар ишсизлик масалаларини бироз 
бўлсада енгиллаштириш мумкин деб ўйлаймиз. 
Маълумки, сўнгги йилларда республикамизда турли кўринишдаги ишлаб чиқариш ва 
саноат ярмаркалари ўтказилиб келинмоқда ва ушбу ярмаркаларда чет эл корхоналари ўз 
технологиялари билан иштирок этиб, ушбу технологияларни мамлакатимиз тадбиркорларига



Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish