Innovatsion texnologiyalar №1 (29) 2018 y.
39
QISHLOQ VA SUV XO’JALIGI / СЕЛЬСКОЕ И ВОДНОЕ ХОЗЯЙСТВО
ҳолларда пахтани қайта ишлаш жараёни 2-4 ой муддатда амалга оширилади. Пахта ҳосилини
териш, сақлаш, қайта ишлаш технологияси пахтани машинада йиғиштиришда бункердан
тиркама кузовига ағдариб, қўл теримида эса махсус юклагичлар билан тиркама кузовини
тўлдириб тайёрлов масканига трактор поездлар ёрдамида ташиш жараёнларидан иборат.
Тайёрлов масканларида тиркамаларда келтирилган пахта лаборатория таҳлилидан
ўтказилади, тарозиларда тортилиб тегишли бунтларда транспорт воситасидан қабул қилиш
машинасига ағдарилади, зичланган пахта бирмунча титилади ва бир вақтда лентали
транспортёр ёрдамида бунтга юборилади. Транспортёрдан келган пахта бунт юзаси бўйича
бир меъёрда тақсимланади ва қўл меҳнати билан зичланади. Шунинг билан бирга бунтга
тегишли шакл бериш учун унинг ён деворлари тараланади ва бунтдаги пахта қизиб
кетмаслиги учун туннеллар шакллантирилади. Бунтларнинг бузилмаслиги ва уларнинг
мустаҳкамлигини таъминлаш учун очиқ майдонлардаги бунтдаги пахтанинг ҳажми 300-400
тоннани, бир кунда эса бунтга 60-80 тоннадан ортиқ пахта жойлаштирмаслик тавсия
қилинади [2].
Пахта толасини олиш учун сарфланган ҳаражатларнинг 30% га яқини тайёрлов
масканларига ва пахтани териш, сақлашга кетган ҳаражатларнинг 30% га яқини эса уни
юклаш-туширишга ва ташишга тўғри келади. Демак, умумий ҳаражатларни камайтириш
учун ташишга кетган ҳаражатларни камайтириш лозим. Завод худудидаги тайёрлов
масканларининг сақлаш қуввати заводдан ташқари жойлашган тайёрлов масканларининг
қувватидан 2-2,5 баробар юқори ва уларда завод томонидан қайта ишланадиган пахта
хомашёсининг 50% сақланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин
майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармони билан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларга
зарур шарт-шароитлар яратиш, фермер ва деҳқонларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқди. Шу билан
бирга фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда, тизимда бозор механизмларини жорий этишда, кўп
тармоқли
фермер
хўжаликларини
янада
ривожлантиришда,
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини барқарор ошириб боришда ҳамда ер
майдонларидан самарали фойдаланишда қатор муаммо ва камчиликлар кузатилиши
таъқидланди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда етиштириладиган пахтанинг асосий қисми фермерларга
тўғри келади. Мамлакатда мулкчилик, бошқарув шакллари ўзгарганлиги ҳамда юқори
сифатли пахта етиштиришга моддий манфаатлари ошиши туфайли ўзимизда ва хорижий
давлатларда пахтани сақлаш, ташиш ва қайта ишлаш учун қўлланилаётган технология ва
техника воситалари таҳлили асосида такомиллашган технологияни яратиш ва таклиф этиш
тақоза этилмоқда [3,4].
Мамлакатимиз Президентининг мазкур карор ва фармонларига асосан фермер
хўжаликларини 2018 йилдан навбатма-навбат кўп тармоқли фермер хўжаликларига
айлантириш Дастури қабул қилинди. Демак, фермерлар бундан бўён фақатгина хомашё
маҳсулотлари етиштирмасдан, ўша маҳсулотни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқиши
кўзда тутилган. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари етиштирган хомашёни қайта ишлаб,
пахта толасидан ип-калава, тайёр буюмлар чиқариб, нафақат республикамиз тўқимачилик
корхоналарига, балки хориж мамлакатларига ҳам экспорт қилиши мумкин. Бундан ташқари,
фермер хўжаликларида пахта ва ғалла билан чорвачилик, боғдорчилик, паррандачилик,
мева-сабзавот етиштириш ҳам кўзда тутилган. Бунинг натижасида фермерлар қўшимча иш
Do'stlaringiz bilan baham: |