Innovatsion texnologiyalar №4 (28) 2017 y.
61
TA’LIM VA AXBOROT TEXNOLOGIYALARI/
ОБРАЗОВАНИЕ И ИНФОРМАЦИОННЫЕ ТЕХНОЛОГИИ
УЎК 515.592 © Парпиев О., Маҳкамов Р.
ТЕХНИКА ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ТАЛАБАЛАРИДА КРЕАТИВЛИК
САЛОҲИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Парпиев О.-
Машинасозлик ишлаб чиқаришини автоматлаштириш кафедраси доценти (Андижон машина-
созлик институти);
Маҳкамов Р.-
Мелиорация кафедраси ассистенти (АндҚХИ).
В статье освещены вопросы по развитию качества креативности в личности,
креативное мышление, процесс развития креативности в бакалаврах высших технических
учебных заведений и изучение их в достаточной мере.
Ключевые слова:
креативность, креативное мышление,
творческая личность,
односторонное мышление, разносторонное мышление.
The article deals with the development of the quality of creativity in the individual, creative
thinking, the process of developing creativity in bachelors of higher technical educational
institutions and studying them in sufficient measure.
Key words
: creativity,
creative thinking, creative personality, one-sided thinking, versatile
thinking.
Касбий
тажриба билим, кўникма ва малакаларнинг интеграцияси сифатида акс этади.
Бироқ, касбий-ижодий фаолият кўникмаларининг ўзлаштирилиши нафақат амалий кўникма
ва малакаларнинг интеграцияси, мутахассис сифатида фаолиятни самарали ташкил этиш
усул ва воситаларини ишлаб чиқишни эмас, шу билан бир қаторда касбий ижодкорлик
методологиясидан хабардор бўлиш, ижодий тафаккурни
ривожлантириш ва креатив
характерга эга шахсий сифатларининг етарли даражада ўзлаштирилиши талаб этилади.
Ижодкор шахснинг шаклланишини шахснинг ўзаро мос тарзда бажарилган ижодий
фаолият ва ижодий маҳсулотларни яратиш борасидаги ривожланиши сифатида белгилаш
мумкин. Ушбу жараённинг суръати ва қамрови биологик ва ижтимоий омиллар,
шахснинг
фаоллиги ва креатив сифатлари, шунингдек, мавжуд шарт-шароит, ҳаётий муҳим ва касбий
шартланган ҳодисаларга боғлиқ. Замонавий шароитда педагогнинг креативлик сифатларига
эга бўлиши тақозо этилади.
Олий таълим муассасаларида айрим талабаларнинг фанларни ўзлаштиришларида
юқори даражадаги ижобий натижалар кузатилмаяпти. Баъзи талабаларнинг таълим олишга
нисбатан қизиқиши йўқолган. Бунинг сабаби нимада? Балки дарсларнинг аввалдан ўйлаб,
режалаштирилиб қўйилиши талабалар учун қизиқ бўлмаётгандир, балки таълим
мазмунининг муайян қолипга солинганлиги талабалар учун ҳеч қандай рағбат
билдирмаётгандир. Ўқув машғулотларининг аввалдан режалаштирилишидан воз кечиш,
талабаларда танқидий, креатив тафаккурни
шакллантириш ва ривожлантириш, уларни
ижодий фикрлаш, янги ғояларни ўйлаб топишга мажбур қилиш таълим олишга бўлган
муносабатни ўзгартириш, уларни ютуқларга эришишга рағбатлантиришда асосий омил
бўлар. Ўқув машғулотларида етишмаётган омил –
Do'stlaringiz bilan baham: