O’zbеkiston rеspublikasi oliy va o’rta maxsus ta'lim vazirligi buxoro davlat univеrsitеti jismoniy madaniyat fakulteti


Буюк ипак йўли араблар истилосигача



Download 360,97 Kb.
bet2/5
Sana22.02.2022
Hajmi360,97 Kb.
#89121
1   2   3   4   5
Bog'liq
Буюк ипак йкли

Буюк ипак йўли араблар истилосигача
Милодий 5—8-асрларда Буюк ипак йўлининг Еттисув орқали Чоч (Тошкент воҳаси), Суғд, сўнгра Пойкенд, Марв бўйлаб Эрон Хуросонига элтувчи шимолий қисми муҳим аҳамият касб этган. Айни шу даврда Эрон орқали Византияга ипак олиб ўтиш тақиқланганлиги муносабати билан суғд савдогарлари Византия ва Турк хоқонлари воситачиликларида Суғд ва Хоразмдан Каспий денгизини айланиб ўтиб, Шимолий Кавказдаги довонлардан ошиб Қора денгиз ва кейинчалик Константинополгача олиб борувчи янги йўл тармоғини очадилар. Ғарбда юксак қадрланган, қиймати жиҳатидан олтин ва қимматбаҳо тошларга тенглаштирилган ипак воситасида Византия императорлари Европадан жангчилар ёллашган ва қўшни „варвар“ — герман ва славян қабилаларининг ҳукмдорларини ўз томонларига оғдириб олишган, чунки ипак уларда янада қадрлироқ саналган.
Ипак бу пайтда 3 буюк давлат: Византия империяси, Сосонийлар Эрони ва Турк хоқонлиги ўртасидаги иқтисодий рақобат обектига айланган. Бироқ, бу „ипак“ йўли афтидан узоқ вақт мавжуд бўлмаган, чунки 6-аср 2-ярмида Хитой ипак ишлаб чиқариш бўйича монопол ҳуқуқдан маҳрум бўлган, аср охирида эса Византия шу қадар кўп миқдорда ипак етиштирар эдики, уни Хитойдан келтиришга ҳеч қандай эҳтиёж қолмаган. Византия ипак саноатини барпо этилиши ва уни аста-секин Закавказе ва Ўрта денгиз мамлакатларига тарқалиши билан Буюк ипак йўлининг тарихи тугайди.
Буюк ипак йўли ўлиши
Кейинги асрларда, айниқса мўғуллар салтанати даврида гарчанд Шарқ билан Ғарбни боғловчи карвон йўли мавжуд бўлгани ҳақида кўплаб далилларни келтириш мумкин бўлсада, лекин „ипак йўли“ номини унга шартли равишда қўллаш мумкин, чунки бу йўлнинг аҳамиятини эндиликда ипак эмас, бошқа товар ва мақсадлар белгилар эди.
Жаҳондаги эътибор
1987-йил ЮНЕСКО маданий тараққиёт бўйича БМТнинг умумжаҳон декадаси доирасида „Ипак йўли — мулоқот йўли“ халқаро дастурини қабул қилди. Бу дастур Ўрта Осиё халқлари бой маданий тарихларини кенг қамровда тадқиқ этишни назарда тутади. Бироқ унинг асосий мақсади — Шарқ билан Ғарб ўртасида янада мустаҳкамроқ маданий ва иқтисодий алоқалар ўрнатиш, ушбу буюк қитъаларда яшовчи кўп сонли халқлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилашдан иборат. Кўплаб (30 дан зиёд) халқаро илмий конференсия (жумладан, Самарқанд, 1990-йил октабр; Бухоро, 1996-йил феврал) ва семинарлар ўтказилди. Буюк ипак йўли бўйлаб биргаликда халқаро экспедициялар уюштирилди, кинофилмлар яратилдикитоблар, брошюралар ва мақолалар чоп этилди, баъзи археологик ва меъморий ёдгорликлар таъмирланди.
Баъзи бир Шарқ мамлакатларида (Ҳиндистон, Хитой, Ўзбекистон, Шри Ланка, Япония) Буюк ипак йўлини ўрганиш бўйича махсус илмий институтлар барпо этилган. Масалан, БМТ ва ЙУНЕСКО қарорига кўра, Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти очилган. 1997-йил майда Ўрта Осиёни Эрон билан боғлаган Сарахс — Машҳад темир йўл участкаси қурилиши тугалланди, бу билан Ўрта Осиё мамлакатлари Форс қўлтиғига, Европа мамлакатлари эса Ўрта Осиёга чиқиш имконига эга бўлдилар.
Илмий ва маданий дастурлардан ташқари Буюк ипак йўлини тиклаш бўйича жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда [қ. Европа—Кавказ—Осиё транспорт йўлаги (ТРАCЕCА)]. Навбатдаги вазифа — Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги темир йўл участкасини қуришдир. Мана шу режа амалга ошгудек бўлса, Атлантика океанидан тортиб Тинч океанигача бўлган масофада Буюк ипак йўлининг „темир йўл“ варианти тўла тикланган бўлади.
Ўзбекистон Республикаси муносабати]Ўзбекистонда Буюк ипак йўлини қайта тиклашга катта эътибор қаратилмоқда. 1995-йил 2-июнда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А. Каримовнинг "Буюк ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистоннинг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисидаги" фармони эълон қилинди (яна қ. *Буюк ипак йўли сайёҳлик йўналишлари). Милоддан юз йил аввал Чин юртидан йўлга отланган илк савдо карвони довону даралар, бепоён саҳролар оша Фарғона водийсига ипак ва бронза кўзгулар келтирган. Шу тариқа дунё цивилизацияси ривожида муҳим ўрин тутган Буюк Ипак йўлига асос солинган. Мана, орадан асрлар ўтиб узундан-узун карвонлар ўрнини замонавий авиалайнерлар, автомобиль ва тезюрар поездлар эгаллаган бўлса-да, Шарқ ва ўарбни боғловчи ана шу қадимий йўл ҳанузгача ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Эътиборлиси, мамлакатимизнинг бир қатор тарихий шаҳарлари унинг қоқ марказида жойлашган.
Пекин шаҳрида Буюк Ипак йўли бўйлаб иқтисодий коридор ташкил этишда оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлигига бағишланган халқаро форумда бу фикрлар қайта-қайта тилга олинди. Хитойнинг марказий нашри — “Жэньминь жибао” газетаси томонидан ўтказилган мазкур тадбирда 11 мамлакат — Ўзбекистон, Хитой, Россия, Туркманистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Туркия, Қирғизистон, Тожикистон давлатларининг 47 та оммавий ахборот воситаси ходимлари, шунингдек, ХХРнинг бир қатор вазирликлари, идоралари ва дипломатик миссиялар вакиллари иштирок этди. 
Форум муносабати билан Хитой матбуотида эълон қилинган мақолаларда Буюк Ипак йўли ривожида Ўзбекистоннинг тутган ўрни мавзуига ҳам алоҳида урғу берилди. Чунончи, қарийб 3 миллион нусхада нашр этилувчи ҳамда 300 миллион нафардан зиёд интернет муштарийларига эга “Жэньминь жибао” газетаси саҳифаларида қадимий Самарқанд шаҳри Буюк Ипак йўлининг индустриал ва инновацион маркази сифатида қайд этилган. Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳри эса транспорт-коммуникация, ишлаб чиқариш ва илм-фан соҳаларидаги юксак салоҳиятига кўра мазкур тармоқнинг юраги, дея эътироф этилади.
Бинобарин, Хитойда чоп этиладиган яна бир йирик нашр — “Global Times” газетасида Марказий Осиё мамлакатларининг Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган шаҳарлари ҳақида маълумотлар жамланган махсус саҳифа эълон қилинди. Унда Регистон майдони суратлари ҳамда “Жиззах” махсус индустриал зонасида хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган саноат корхоналари фаолиятидан фоторепортажлар ўрин олган. Халқаро форумнинг хорижлик иштирокчилари қайд этганидек, ушбу мақола ва фактлар Ўзбекистоннинг сармоявий ҳамда иқтисодий имкониятлари ҳақида янада кенгроқ маълумотлар олишга хизмат қилади.
Дарҳақиқат, юртимизда бундай имкониятлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Бу Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги икки томонлама муносабатлар Буюк Ипак йўлидаги бунёдкорлик руҳига мос равишда янги мазмун билан бойиб, ўзаро манфаатли алоқалар янада мустаҳкамланаётганида ҳам кўзга яққол ташланади. Кейинги пайтда икки давлат раҳбарларининг бевосита саъй-ҳаракатлари билан ўзаро алоқалар стратегик ҳамкорлик тусини олди.
Бу Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили билан ОАВ ходимлари иштирокида бўлиб ўтган брифинг чоғида алоҳида тилга олинди.
— Ўзбекистон Республикаси ва ХХР раҳбарларининг ўтган йил сентябрь ойида Тошкентда ҳамда жорий йилда Шанхайда бўлиб ўтган учрашувлари давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнади, — деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хонг Лей. — Хусусан, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида давлатлараро манфаатли алоқаларни стратегик ҳамкорлик руҳида кенгайтириш тўғрисида тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлар имзоланди. Буюк Ипак йўлини тиклашда Ўзбекистон муҳим ўрин тутади ва бир-бирини ўзаро тўлдиради, деб ҳисоблаймиз. 
Вазирлик вакили, шунингдек, Хитой томони Ўзбекистон билан турли соҳаларда, айниқса, энергетика, савдо ва инфратузилмани такомиллаштириш жабҳаларида янада фаол ҳамкорликка тайёр эканини қайд этиб ўтди. Билим ва тажриба алмашиш борасида ҳам кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
— Халқларимизнинг бир-бирига бўлган ҳурмати ва ишончи юксак эканини алоҳида таъкидлашни истардим, — деди Хонг Лей. — Ўз навбатида, Ўзбекистондан кўплаб соҳаларда, хусусан, давлат ва жамият бошқаруви жабҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўрганишга арзийди.
Ҳақиқатан ҳам, кейинги йилларда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилди. Масалан, сўнгги олти йилда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 6 баробар ошди ва 2013 йилда 5,2 миллиард долларга етди.
ХХР Раисининг 2013 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида умумий қиймати 15 миллиард долларга тенг лойиҳаларни амалга оширишга оид 31 та ҳужжат имзоланди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокидаги 466 корхона, жумладан, ушбу мамлакатнинг 71 та компанияси фаолият юритмоқда.
Тадбирда сўзга чиққан Хитой Халқ Республикаси транспорт вазири ўринбосари Вэн Мэньюнь Буюк Ипак йўлида замонавий транспорт коридорини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Маълумки, мазкур йўналишда мамлакатимизда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Давлатларимиз ўртасида энг қисқа темир йўл тармоғини барпо этиш ўзаро иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб стратегик йўналишларидандир. Бу Марказий Осиё, ундан кейин Жанубий Осиё мамлакатларига чиқишни таъминлайди. Мазкур йўналиш “Ангрен — Поп” темир йўли қурилиши лойиҳасини ўз ичига олган. “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси ва Хитойнинг “China Railway Tunnel Group” компанияси ўртасида довондан туннель орқали ўтадиган “Ангрен — Поп” темир йўлини қуриш бўйича умумий қиймати 455 миллион долларлик шартнома имзоланди ва хитойлик ҳамкорлар иштирокида 2013 йилнинг июнь ойида ушбу йўл қурилиши бошланди. 
Умуман, Буюк Ипак йўлидаги давлатларда қарийб 3 миллиард аҳоли яшашини инобатга олсак, минтақа мамлакатлари бозорига чиқиш учун транспорт коридорини тўлиқ таъминлаш бугунги куннинг энг долзарб мавзусидир. Бундай глобал майдон кўлами ва иқтисодий салоҳиятининг баҳоси нақадар бебаҳо эканлигини таъкидлаш жоиз. Ушбу мақсадларга эришишда ОАВ ҳамкорлигини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.
Бу Хитой Халқ Республикасининг етакчи таҳририятларига ташриф чоғида бир неча бор таъкидлаб ўтилди. ХКП МҚ Сиёсий бюросининг доимий қўмитаси аъзоси Лю Юньшан, “Жэньминь жибао” газетаси бош директори Ян Чжэньву билан ўтказилган учрашувлар чоғида минтақа ОАВ ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, илғор коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. 
Форум давомида оммавий ахборот воситалари ходимларининг ишбилармон доиралар, етакчи давлат компаниялари вакиллари билан мулоқоти чоғида Хитойнинг саноат ва бизнес тузилмаларининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлиги муҳокама қилинди. Хусусан, ёқилғи-энергетика соҳасидаги муносабатларни тараққий эттириш муҳим эканлиги қайд этилди.
— Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси Ўзбекистондаги истиқболли углеводород конларини ўрганиш ва уларни ўзлаштириш билан шуғулланмоқда, — деди корпорациянинг халқаро бўлими бош директори Чжэн Син. — Бундан ташқари, табиий газни чуқур қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Буюк Ипак йўлининг ёқилғи-энергетика соҳасида Марказий Осиё — ХХР газ тармоғининг Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтиши ўзаро ишончли ва манфаатли муносабатларимизнинг ёрқин далилидир.
Хитой Маданият вазирлиги вакиллари таъкидлаганидек, Буюк Ипак йўли нафақат савдо йўли, айни пайтда халқлар ўртасида маданий-маърифий, фан ва техника, туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда ҳам устувор аҳамиятга эга. Таъкидлаш жоизки, 2013 йил 15 май куни Шанхай шаҳрида Хитойда биринчи марта Шанхай университети ҳузуридаги ШҲТ Жамоат дипломатияси илмий тадқиқот институти негизида Ўзбекистон тадқиқотлари ва таълим алмашувлари маркази очилди. Тошкент ва Шанхай, Самарқанд ва Сиан, Навоий ва Чжучжоу шаҳарлари, Тошкент вилояти ва Хунан вилояти, Самарқанд вилояти ва Шаньси вилояти ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилган. Шаньси провинцияси вице-губернатори Цзян Цзелиннинг таъкидлашича, ҳудудда транспорт, савдо ва логистика инфратузилмаси ривожи ҳал қилувчи йўналиши Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон билан бевосита боғлиқ. Бунга анжуман иштирокчилари форум якунлари бўйича Хитойнинг ана шу шаҳарлари бўйлаб ташкил этиладиган медиа-тур давомида бевосита гувоҳ бўладилар.

Кадимги халкларнинг турли томонлама ривожланишида савдо ва транзит йўлларнинг ахамияти нихоятда каттадир. Мил. авв. III минг йилликка келиб, Урта Осиенинг кУпгина худудлари кадимги ахюли томонидан Узлаштириб бУлинган эди. ЧУл ва дашт нудудлардаги кУчманчи чорвадор ахюли воиалардаги Утрок ахюли билан Узаро алокаларни бронза даврига келиб янада ривожлантирадилар. Тарихий адабиѐтлардан маълум бУлишича, Буюк ипак йўли ташкил топмасдан анча илгариѐк Кадимги Шарк ва Урта Осиѐ нудудларида Узаро алмашинув йУллари мавжуд эди.

Бронза давридаги (мил. авв. II1—11 минг йилликлар) ана шундай йУллардан бири «Ложувард йўли» деб аталиб, унинг бир тармоци Бадахшон, Бактрия ва Марциѐна нудудларини Хоразм, СУцд, Марказий Козоцистон ва Урал билан боцлаган. Яна бир тармоци эса, Бактрия ва Марциѐнани Месопотамия билан боцлаган. Бу йУл Помир тоцларидан бошланиб, Эрон, Олд Осиѐ, Миср оркали Утган. Бадахшон Ложувардининг Уинд водийси, Месопотамия ва Мисрдан топилиши бу кимматбахю тошнинг Кадимги Шаркда нихюятда кадрланганлигидан далолат беради.

Кадимги йУллардан яна бири, Эрон аимонийларининг йўли бУлиб, бу йУлнинг бир тармоци мил. авв. VI—IV асрларда кичик Осиѐ шахарларини хамда Урта Ер денгизи бУйидаги Эфес, Сарди шахарларини Эроннинг марказларидан бири Суза билан боглаган бУлса, яна бир тармоги Эрон-Бактрия оркали СУцдиѐна, Тошкент вонаси ва Козоцистон худудларидан Утиб Олтойгача борган. Тарихий адабиѐтларда бу йУл «шон йўли» деб аталади.

Мил. авв. 138 йилда Хитой императори У-Ди Чжан Цянни Урта Осиѐ ерларига жУнатади. Элчи Чжан Цян (мил. авв. 138-126 йилларда) Хитойнинг


хуннларга карши кураши учун иттифокчи излаб келган эди. Мил. авв. 11-1 асрларга келиб, Чжан Цян юрган йУлларда Хитойни Урта ва харбий Осиѐ билан боцлайиган карвон йўли пайдо бУлади. Бу йУл Буюк ипак йўли деб аталиб, умумий узунлиги 12 000 км дан иборат эди. Илк Урта асрларга келиб, Ипак йўлининг янада ривожланганлигини кузатиш мумкин. Уз даврида нихюятда катта анамиятга эга бУлган бу йУлнинг дастлабки тармоци Хитойдаги Сианк шанридан бошланиб, Шаркий Туркистон, Урта Осиѐ, Эрон, Месопотамия оркали Урта Ер денгизиғача чУзилган

Download 360,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish