O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus



Download 7,18 Mb.
bet45/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Назорат саволлари:

  1. Сутэмизувчиларнинг бошқа умуртқали ҳайвонлар орасида энг юқори тараққий этган белгиларига нималар киради?

  2. Сутэмизувчилар билан судралиб юрувчиларнинг ташқи тузилишидаги ўхшашлик ва фарқлар нималардан иборат?

  3. Сутэмизувчиларнинг тери қоплағичларини тузилиши ва функциясини тушунтиринг.

  4. Ёғ, тер ва сут безларининг тузилиши ва улар сутэмизувчилар учун қандай аҳамиятга эга?

  5. Сутэмизувчиларнинг скелети қуруқликда яшовчи бошқа умуртқали ҳайвонларникига ўхшашлиги нимадан иборат?

  6. Сутэмизувчиларнинг скелети қандай бўлимлардан ташкил топган?

  7. Сутэмизувчиларнинг қайси мускуллари энг яхши ривожланган?



16. Мавзу: Сутэмизувчиларнинг ички тузилиши,
кЎпайиши ва ривожланиши.
режа:

  1. Сутэмизувчиларнинг нерв системаси ва сезги органлари.

  2. Сутэмизувчиларнинг овқат ҳазм қилиш органлари.

  3. Сутэмизувчиларнинг нафас олиш органлари.

  4. Сутэмизувчиларнинг қон айланиш системаси.

  5. Сутэмизувчиларнинг айириш органлари.

  6. Сутэмизувчиларнинг кўпайиши ва ривожланиши.

Таянч сўзлар: неопаллум, лабиринт, аккомодация, лунж, қарта, тўр қорин, қат қорин, ширдон, простата бези, фаллопий, аллантоис, хорион.
Мавзу баёни:
Сутэмизувчиларнинг бош мияси олдинги мия ярим шарлари ва мияча ҳисобига ниҳоятда катталиги билан характерланади. Олдинги мия ярим шарлари мия гумбази ёки неопаллум деб аталадиган мия пўстлоғи, яъни кулранг мия моддаси билан қопланган. Олдинги мия ярим шарлари бош миянинг қолган қисмларига нисбатан 48-75%ни ташкил қилади. Мия пўстлоғи кўпчилик сутэмизувчиларда силлиқ бўлмасдан, бурма ва эгатчалар билан қопланган. Бу мия пўстлоғининг юзасини кенгайтиради.
Оралиқ мия устки томондан кўринмайди. ўрта мия учун уларнинг мия қопқоғи бошқа умуртқалилардагидек 2 тепаликдан эмас, балки 4 тепаликдан иборат бўлади. Бу тепаликларни олдингиси кўрув, кейинги тепаликлар эса эшитув функцияларини бажаради. Мияча бир неча бўлимларга бўлинган. Бош миядан 12 жуфт бош мия нервлари чиқади.
Сезув органларидан ҳидлов органлари жуда кучли ривожланган ва сутэмизувчиларнинг ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Ҳид билув органлари ёрдамида бу ҳайвонлар ўз душманларини аниқлайди, ўлжасини ва жинсларини ахтариб топади. Сутэмизувчиларнинг ҳидлов бўлимида талайгина панжара чиғаноқлардан иборат мураккаб бурун лабиринти ҳосил бўлади.
Эшитиш органи яхши ривожланган. Ички ва ўрта қулоқдан ташқари ташқи эшитиш йўли ва қулоқ супрасининг бўлиши сутэмизувчилар учун характерлидир. Ўрта қулоқ бўшлиғида узанги суякчасидан ташқари сандон ва болғача суяклари жойлашади.
Кўриш органи бошқа сезув органларига нисбатан соддароқ тузилган. Кўз тароғи йўқ ва аккомодация ҳодисаси киприксимон мускулларининг қисқариши ва кўз гавҳари шаклининг ўзгариши натижасида юзага келади.
Овқат ҳазм қилиш органлари оғиз бўшлиғидан бошланади. Унинг ол-динги томонида гўштдор лаблари бўлади. Оғиз бўшлиғи билан лаблар орасида жағнинг ташқи томонида лунж бўлади. Жағ суякларидаги махсус чуқурчалар – альвеолларда тишлар жойлашади. Тишлар бажараётган фун-кцияларига қараб курак, қозиқ, ёлғон озиқ ва ҳақиқий озиқ тишларига бўлинади. Ёшлик даврида сут тишлари бўлиб, кейин улар доимий тишлар билан алмашинади. Оғиз тўрида гўштдор тил жойлашган.
Оғиз бўшлиғига сўлак безларининг чиқариш йўллари очилади. Сўлак безларининг суюқлиги оғиз бўшлиғида овқатга биринчи марта кимёвий таъсир кўрсатади, яъни крахмални шакарга айлантиради. Тишлар ёрдамида майдаланган, сўлак билан қисман парчаланган ва ҳўлланган овқат луқмаси қизилўнгачга ва ундан ошқозонга ўтади.
Овқат характерига қараб ошқозон турлича тузилган. Дағал овқатлар билан озиқланувчи – кавш қайтарувчиларнинг ошқозони мураккаб тузилишга эга, яъни 4 бўлимга бўлинади: қарта, тўр қорин, қат қорин ва ширдон. Қартадан овқат луқмаси тўр қоринга ва ундан яна оғизга тушади. Оғизда овқат тишлар билан майдаланади ва сўлак билан ҳўлланиб, иккинчи марта ютилганда, тўғридан-тўғри тўр қоринга тушади.
Ичак ошқозондан бошланиб, ингичка, йўғон ва тўғри ичакларга бў-линади. Ингичка ва йўғон ичак чегарасидан кўричак чиқади. Дағал ўсим-лик билан овқатланувчи ҳайвонларнинг ичаги гавдасига нисбатан жуда узун бўлади. Масалан, кўршапалакларда 2,5 баробар, қўйларда эса 29 баробар узун. Жигар диафрагма тагида жойлашади. Ўт йўли ва ошқозон ости безининг чиқариш йўли ингичка ичакнинг олдинги қисмига очилади.
Газ алмашиниш қушлардаги сингари ўпкада бўлади. Тери орқали фа-қатгина 1% кислород қон томирларига киради. Сутэмизувчиларнинг ҳи-қилдоғи мураккаб тузилган. Унинг асосида узуксимон тоғай жойлашган. Ҳиқилдоқнинг олдинги ён деворларини фақат сутэмизувчиларга хос бўл-ган қалқонсимон тоғай ташкил қилади. Ҳиқилдоқнинг орқа томонидан жуфт чўмичсимон тоғайлар жойлашган. Қалқонсимон тоғайнинг олдинги қиррасига ҳиқилдоқ усти туташиб туради. Ҳиқилдоқнинг ички пардасида овоз чиқарувчи товуш пардалари бўлади. Ҳиқилдоқ трахеяга очилади.
Трахея 2 та бронхга ажралади ва ўпкаларга киради. Бронхлар ўпкага киргач, майда найчаларга шохланади ва охирида альвеол пуфакчалар ҳо-сил қилади. Бунинг натижасида ўпканинг ҳажми гавда юзасига нисбатан 50-100 баробар ошади. Нафас олиш акти 2 йўл билан ўтади: бир томондан қобирғалараро мускулининг фаолияти туфайли, иккинчи томондан диа-фрагма пардасининг юқорига кўтарилиши ва пастга тушиши натижасида кўкрак қафасининг ҳажми ўзгаради.
Сутэмизувчиларнинг юраги қушларники сингари 4 камерали бўлиб, катта ва кичик қон айланиш доиралари тўлиқ ажралган. Чап юрак қорин-часидан тоқ чап аорта ёйи чиқади. Одатда чап аорта ёйидан номсиз артерия чиқиб, ўнг ўмров ости ва уйқу артерияларига ажралади, чап ўмров ости артерияси аорта ёйидан мустақил чиқади. Орқа аорта умуртқа поғо-насининг остида жойлашади ва ички органларга қон томирлар ажратади.
Веноз системаси учун буйрак қопқа системаси йўқлиги характерлидир. Бундан ташқари, тоқ веналарнинг бўлиши характерли бўлиб, улар тубан умуртқали ҳайвонлар кардинал веналарининг рудименти ҳисоблана-ди. Олдинги томондан баъзиларида жуфт, баъзиларида тоқ олдинги ковак венага тўпланиб, улар ўнг юрак бўлмасига қуйилади. Ўнг юрак қоринча-сидан веноз қон ўпка артерияси билан ўпкаларга боради ва кислород би-лан тўйинган қон ўпка венаси номи билан чап юрак бўлмасига қуйилади.
Сутэмизувчиларнинг айириш органи бўлиб бел бўлимида жойлашган жуфт чаноқ буйраги хизмат қилади. Буйраги ловиясимон шаклда бўлади ва юза қисми пўстлоқ ҳамда ички мағиз қатламларидан ташкил топган. Пўстлоқ қатлами ингичка найлардан ташкил топган ва улар орқали қон-дан ортиқча сув ҳамда парчаланиш маҳсулотлари тўпланади. Мағиз қат-лами бир қанча йиғувчи найлардан иборат ва бу ерга пўстлоқ қават найчалари очилади. Бу найчалар буйрак жомига очилади. Буйрак жомидан сийдик йўлига, сийдик йўли эса сийдик пуфагига очилади. Сийдик пуфагидан сийдик-таносил тешиги орқали ташқарига чиқарилади.
Эркакларининг кўпайиш органи бўлиб тана бўшлиғида ёки ёрғоқда жойлашган 1 жуфт уруғдон хизмат қилади. Уруғдонда етилган уруғ ҳужайралари уруғ йўли билан копулятив органи орқали ташқарига чиқарилади. Сийдик пуфаги билан жинсий аъзо илдизининг ўртасидаги чегарада простата бези бўлади. Бу безнинг ажратган суюқлиги уруғни суюлтиради ва сперматозоидни фаоллаштиради.
Урғочиларининг кўпайиш органи бўлиб тана бўшлиғида жойлашган жуфт тухумдонлар ҳисобланади. Етилган тухум тана бўшлиғига тушади. У ердан тухум йўлининг фаллопий найчасига тушиб, кейин бачадонга боради. Бачадон қинга очилади, қиннинг орқа учи дахлизга, яъни сийдик-та-носил каналига айланади. Кўпчилик сутэмизувчилар бачадонида бола ўр-ни – йўлдош ҳосил бўлади. У орқали эмбрион она организми ҳисобидан овқат моддаларини сўриб олади ва нафас олади. Йўлдош қуйидагича ҳо-сил бўлади: аллантоиснинг ташқи девори сероз қават билан қўшилиб, кўп бўртмали (ворсинкали) хорион ҳосил қилади. Хорион бачадоннинг ички шилимшиқ қавати билан қўшилади ва йўлдош ҳосил бўлади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish