O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Қўлқанотлилар (Chiroptera) туркуми



Download 7,18 Mb.
bet48/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Қўлқанотлилар (Chiroptera) туркуми вакиллари сутэмизувчиларнинг ҳавода учиб юришга мослашган бирдан-бир гуруҳидир. Буларнинг учиш органи-қанотлари олдинги оёқнинг ниҳоятда узайган 2-5 та бармоқлари, елка, елка олди, танасининг ён томонларини, кейинги оёғи ва думини туташтириб турадиган жунсиз тери пардадан ташкил топган. Қушлардаги сингари тўш суягининг олдинги юзасида кўкрак тож суяги бўлиб, бунда қанотни ҳаракатга келтирувчи мускуллар жойлашади.
Қўлқанотлилар Ер юзасида кенг тарқалган бўлиб, шом ва тунда фаол ҳаёт кечиради. Кўзлари суст ривожланган ва ориентацияда аҳамияти унча катта эмас. Эшитиш органи – қулоқ кучли ривожланган ва асосан акс этган ультратовушларга асосланган. Қўлқанотлилар бизга эшитиладиган одатдаги чийиллаш товушидан ташқари, айрим импульслар кўринишида 30000 дан 70000 герцгача ультратовушлар чиқаради. Импульслар тезлиги кўршапалакнинг бирор буюмдан ёки ўлжасидан нечоғлик нарида турганига қараб ўзгаради. Булар якка ёки колония бўлиб ҳаёт кечирадилар. Йил мавсумига қараб ўрта минтақада яшовчилари миграция қилишади.
Мевахўр кўршапалаклар ёки катта қанотлилар анча катта ҳайвонлар бўлиб, қанотларини ёйганда 170 см гача етади. Африка, Осиё ва Австралиянинг тропик томонларида тарқалган. Тишларининг чайнаш юзалари яссилашган ва мевалар билан овқатланишга мослашган. Ҳашаротхўр кўр-шапалаклар кичик бўлиб, тишларининг учи ўткир ва қулоқ супралари катта бўлади. МДҲ да уларнинг 40 та тури тарқалган. Жанубий ҳудудларда тақабурун, шалпангқулоқ кўршапалак, кенг қулоқ, шомшапалак ва туншапалаклар яшайди, ҳаммаси ҳашаротлар билан овқатланади.
Кемирувчилар (Rodentia) туркуми вакиллари ҳозирги замонда яшаб турувчи сутэмизувчиларнинг энг кўп турлиси бўлиб, Ер юзининг деярли ҳамма қисмида тарқалган ва турлича шароитларда – сувда, ерда, ер тагида ва дарахтларда яшайди. Асосий морфологик белгиларидан бири – тишларининг тузилишидир. Пастки ва устки жағларнинг ҳар қайси томонида курак тишлари жуда катта, илдизи йўқ ва ҳайвоннинг бутун умри бўйи ўсиб туради. Қозиқ тишлари йўқ, шу сабабли курак ва озиқ тишлар орасида тишсиз бўшлиқ – диастома бўлади. Кемирувчилар асосан ўсимликнинг илдизи, пўсти, новдаси, барги, дони ва майсаси билан овқатланади.
Кемирувчилар тез кўпайиш хусусиятига эга, яъни ҳар сафар кўп бола туғиш, эрта балоғатга етиш, йилига бир неча марта болалаш уларнинг биологик хусусиятидир. Улар кўп турли ва кўп сонли бўлганлиги туфайли уларнинг табиатда ва инсон ҳаётида фойдаси ҳам, зарари ҳам каттадир, яъни кўпгина кемирувчилар қишлоқ хўжалиги ўсимликларига (сичқон, дала сичқонлари, юмронқозиқлар) ва ғамлаб қўйилган овқатларга (сичқон, каламушлар) жиддий зарар етказади. Баъзи кемирувчилар (суғурлар, қумсичқонлар, каламушлар) юқумли касалликларни, жумладан тоун (чума) ёки ўлат касаллигини тарқатади; бошқа бир турлари (тийин, ондатра) овланадиган энг муҳим мўйнали ҳайвонлардан ҳисобланади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish