O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus



Download 7,18 Mb.
bet41/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Жиш болали қушларнинг боласи тухумдан чиққанда етилмаган, кўз-қулоғи очилмаган, териси патсиз ёки сийрак пат билан қопланган, ўз ҳо-лича овқат еяолмайдиган ва ота-онасининг зўр парваришига муҳтож бўла-ди. Буларга чумчуқсимонлар, каптарлар, кўкқарғалар киради. Балиқчилар, кундузги йиртқичлар ва булдуруқлар жўжали ва жиш болали қушлар ўртасида оралиқ ҳолатни эгаллайди. Болалари тухумдан чиққанда кўзлари очиқ, териси қалин пар билан қопланган бўлсада, ота-оналарининг парваришларига муҳтож бўлади. Умуман, қушлар болаларини яхши уча олгунича ва мустақил яшай олгунича ўз ҳимоясида олиб юради.
Қушлар мавсумга мослашишига қараб 3та гуруҳга бўлинади.
Ўтроқ қушлар йил давомида маълум бир жойда яшайди. Буларга қирғовул, каклик, мусича, майна, қизилиштон, читтак, сўфитўрғай ва бошқаларни киритиш мумкин.
Кўчманчи қушлар кўпайиш мавсумидан кейин ноаниқ йўналишларга қараб бир неча км. масофага кўчиб боради, лекин ўзининг кўпайган зонасини ташлаб кетмайди. Бу гуруҳга снегирлар, гўнг қарғалар, зағча, олақарға, қораялоқлар, деҳқончумчуқлар ва бошқалар мисол бўла олади. Келиб кетувчи қушлар қишлаш учун кўпайган жойларини ташлаб, минг км. узоқликка, яъни янги табиий-географик зоналарга учиб кетади.
МДҲда яшаётган қушларнинг аксарият кўпчилиги келиб кетувчи қушлар ҳисобланади. Келиб-кетувчи ёки миграция қилувчи қушларнинг сони шимолга боргани сари ошиб боради. Бу қушлар 1 йилда 2 марта – кузда қишлаш жойига қараб, баҳорда эса уя қўйгани ёки туғилган жойи томон миграция қилади. Кузги миграция вақтида қушлар ўртача тезликда учади ва вақти-вақти билан дам олади. Кичик чумчуқсимонлар миграция вақтида 1 кунда 50-100 км. тезликда учади. Самолётда ва радар ёрдамида кузатиш шуни кўрсатадики, кўпчилик қушларнинг миграцияси 450-750 м. баландликда ўтади. Баланд тоғларда айрим қушлар ҳатто денгиз сатҳидан 6-9 км. баландликда учиб ўтгани ҳам кузатилган.
Миграция қилувчи қушлар миграциядан олдин жуда интенсив овқат-ланади ва анчагина ёғ заҳирасини тўплайди. Ёғ парчаланганида кўп миқ-дорда энергия ажратади. Қалдирғоч, булбул, зарғалдоқ ва лайлаклар доимий яшаш жойи ҳали иссиқ ва озуқаси етарли бўлсада, анча барвақт, яъни ёз охирларида ёки эрта кузда учиб кетади. Бошқа қушлар эса, масалан, ўрдак, ғоз, оққуш ва бошқалари кеч кузда, яшаш жойидаги сув ҳавзалари музлаб, озуқа тополмай қолганидан кейин учиб кета бошлайди.
Келиб кетувчи қушларда миграция учун керакли умумий йўналиши-ни аниқлайдиган туғма миграцион инстинкт бўлади. Текширишлар ва дала кузатишларидан маълумки, миграция қилувчи қушлар астронавигацияга қобилиятлидир, яъни миграция вақтида қуш ой ва юлдузларнинг ҳолатига қараб, керакли йўналишни танлайди. Ёмғир ёққанда, ҳаво булут бўлганда ёки планетарий тажрибаларида осмон юлдузларининг табиий ҳолати ўз-гартирилганда миграция қилувчи қушларнинг ориентацияси кескин ёмонлашади. Қуш томонидан миграция вақтида танланган умумий йўналиш кўриш органи-кўз ёрдамида бажарилади. Чунки миграция пайтида қуш-лар одатланган ландшафтлар-дарё оқими, ўрмонлар, денгиз қирғоқлари бўйлаб учади. Гала бўлиб учиш ҳам миграция вақтида анча қўл келади. Чунки галадаги қушларнинг баъзилари бу йўлни аввал учиб ўтган бўлади. Лекин кўпчилик қушларнинг болалари ўзлари мустақил биринчи бўлиб учиб кетади (баъзи чумчуқсимонлар, йиртқич қушлар).
МДҲнинг Шимолий Европа қисмидаги қушлар – Африканинг ғарбий томонида, марказий қисмида яшайдиган қушлар – Шарқий Африкада, шарқий қисмда уя қурувчи қушлар эса – Ҳиндистон ва Жанубий-Шарқий Осиёда қишлайди. Қушларнинг миграциясини ўрганишда асосан ҳалқалаш усулидан кенг қўлланилади, яъни қушни уядаги жўжасининг ёки ушланган қушнинг оёғига енгил металлдан ясалган ҳалқа тақилади. Ҳалқага рақам ва ҳалқалаган ташкилотнинг шартли белгиси ёзилади. Ҳар йили дунё миқёсида 1 млн.га яқин қушлар ҳалқаланади. Қушларни оммавий равишда ҳалқалаш натижасида уларнинг йўналиши ва учиш тезлиги, қишлаш жойлари, умри, ўлими, жинслари жуфтлигининг доимийлиги каби масалалар аниқланади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish