Назорат саволлари:
1. Тўрт оёқлилар катта синфига кирувчи ҳайвонларнинг ўзига хос тузилиш белгилари ва систематикасини тушунтиринг.
2. Сувда ҳам қуруқликда яшовчилар синфи вакилларининг ташқи ва ички тузилишини тушунтиринг.
3. Амфибиялар билан балиқларнинг тузилишида қандай ўхшашлик ва фарқлари бор?
4. Амфибиялар қандай кўпаяди ва ривожланади?
5. Бақа личинкасининг тузилиши ва яшаш тарзини балиқларга ўхшашлигини кўрсатинг.
6. Сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар синфининг асосий туркумларини кўрсатинг.
7. Оёқсизлар туркуми вакилларининг ўзига хос тузилиш белгилари ва яшаш тарзини тушунтиринг.
8. Думлилар туркуми вакилларининг ўзига хос белгилари нималардан иборат ва улар қаерда яшайди?
9. Думсизлар туркуми вакилларининг тузилиш хусусиятлари ва яшаш тарзини тушунтиринг.
10. Амфибияларнинг асосий экологик гуруҳлари ва келиб чиқишини баён қилинг.
10. Мавзу: Эмбрион пардали умуртҚалилар (Amniota).
Судралиб юрувчилар (Reptilia) синфи вакилларининг умумий анатомо-морфологик тузилиши, кЎпайиши ва ривожланиши.
режа:
Эмбрион пардали умуртқалиларнинг ўзига хос хусусиятлари.
Судралиб юрувчилар синфи вакилларининг тузилиши.
Судралиб юрувчиларнинг кўпайиши ва ривожланиши.
Таянч сўзлар: амниота, процель, атлас, атланд, эпистрофей, рудимент, бронх, метанефрос, сероз парда, аллантоис, анамния.
Мавзу баёни:
Судралиб юрувчилар қушлар ва сут эмизувчилар сингари қуруқликда ҳаёт кечиради. Айрим вакиллари иккиламчи сувда яшашга ўтган. Бу 3 та синф вакилларининг тухуми ички уруғланади ва қуруқликда кўпаяди. Фа-қат айрим сут эмизувчилар сувда ривожланади. Уларнинг эмбрионал ривожланишида муртак парда пайдо бўлади. Судралиб юрувчилар – юқори табақали умуртқалиларнинг ёки амниоталарнинг биринчи тубан синфидир. Гавдасида яхши ажралиб турган бўйин бўлими бор. Аксарият кўпчи-лигида яхши ривожланган 5-бармоқли оёқлари бўлади. Судралиб юрувчиларнинг тузилиши тез калтакесак мисолида кўрилади.
Тери қоплағичлари амфибияларнинг тери қоплағичларидан кескин фарқ қилади ва ҳаво муҳитида яшашга мослашган белгиларга эга. Эпидермисининг ташқи қавати шох тузилмалар-тангача ва қалқончалар билан қопланган. Буларнинг шакли, сони ва жойлашиши судралиб юрувчиларни аниқлашда катта роль ўйнайди.
Калтакесакларнинг териси танага ёпишиб туради. Терида безлар йўқ. Фақат калтакесакларнинг сонларини ички томонида қатор жойлашган сон тешикчалари бўлади. Бу тешикчалардан кўпайиш вақтида ипсимон моддалар эшилиб чиқади.
Скелети деярли тўлиқ суякдан ташкил топган бўлиб, умуртқа поғона-си скелетига, бош скелетига, эркин оёқлар скелетига ва уларнинг камар скелетларига бўлинади. Умуртқа поғонаси 4 та бўлимга бўлинади: бўйин, кўкрак-бел, думғаза ва дум. Умуртқаларнинг танаси олдинги томондан ботиқ, кейинги томондан бўртиб чиққан (процель) бўлади.
Калтакесакларни бўйин бўлимида 8 та умуртқа бўлиб, улардан олдингиси 2 та умуртқаси ҳамма амниоталардаги сингари ўзига хос тузилган. 1- бўйин умуртқаси атлас ёки атланд деб аталади. Атласи суяк ҳалқа шаклида бўлиб, юпқа пай билан устки ва пастки қисмга бўлиниб туради. Устки тешикдан орқа мия ўтса, пастки тешикдан 2-бўйин умуртқаси – эпистрофейнинг тишсимон ўсимтаси кириб туради. Атлас эпистрофейнинг тишсимон ўсимтаси атрофида айланади.
Калтакесакнинг кўкрак-бел бўлими 22 та умуртқадан ташкил топган. Уларнинг ҳаммаси қобирғалар билан туташади. Калтакесакнинг тўши то-ғайдан тузилган. Кўкрак-бел умуртқаларининг олдинги 5 та умуртқалари-дан чиққан қобирғалари тўш суягига туташади.
Думғаза бўлими 2 та умуртқадан иборат бўлиб, буларнинг кўндаланг ўсимталарига чаноқ камарининг ёнбош суяклари бирикиб туради. Дум бў-лими бир қанча умуртқалардан ташкил топган. Дум умуртқалари думнинг учига борган сари ўсимталарини йўқотиб калта-калта суякчаларга айлана-ди. Дум умуртқаларининг танаси юпқа пай билан олдинги ва кейинги бў-лимларга ажралиб туради. Калтакесаклар хавф туғилганда (думидан ушланганда ёки думи босилганда) думини шу жойдан узиб ташлаб кетишади ва қайтадан дум тиклашади.
Бош скелети қопловчи суякларнинг кўплиги билан характерланади ва суяклар бош скелетининг ёни, таги ва устини ташкил қилади. Энса те-шиги атрофида 4 та энса суяк – 2 та ён, 1 та устки ва 1 та асосий энса суяклари жойлашади. Энса тешигининг остида 1та энса бўртмаси бор. Асосий энса суягига олдинги томондан асосий понасимон суяк қўшилиб туради. Бу суяк ҳамма амниоталардаги сингари мия қутисининг тагини, асосини ташкил қилади. Парасфеноид суяги эса рудимент – қолдиқ ҳолда бўлади. Эшитиш органи атрофида фақат 1 та олдинги қулоқ суяги бўла-ди. Мия қутисининг устида тепа, пешона ва бурун суяклари, ён томонидан жағаро, устки жағ, манглай олди, ёш, кўз усти, кўз орқа суяги, тангача, чак ка, ёноқ суяклари қоплаб туради.
Танглай – квадрат тоғайнинг элементларидан квадрат суяги ҳосил бў-лади. Эркин оёқлар скелети ва уларнинг камар скелети амфибияларнинг шу скелетидан унчалик фарқ қилмайди. Фақат тўш суягининг устида тўш усти суяги бўлади.
Мускул системаси яхши такомиллашган бўлиб, мускулларни метамер жойлашиши йўқолиб кетади. Ҳамма амниоталардаги сингари қобирғалар-аро мускул юзага келади ва бу мускул нафас олиш механизмида катта роль ўйнайди.
Нерв системаси ва сезув органлари амфибияларга нисбатан яхши ривожланган. Олдинги мия яримшарлари нисбатан катта ва қопқоғида кул-ранг модда бор. Оралиқ мия устки томондан кўринмайди. Калтакесакларда яхши ривожланган ва тузилиши жиҳатидан кўзга ўхшаган тепа органи бўлади. Бу орган ёруғликни сезади. Мияча кучли ривожланган. Ҳид билиш органини ўрта қисмида ҳидлов йўлининг пастки нафас ва устки ҳид-лов бўлимлари бўлганлиги характерлидир. Эшитув органи ички ва ўрта қулоқлардан иборат. Кўзларида ҳаракатчан қовоқлари бўлади. Кўзнинг олдинги бурчагида 3-қовоқ ҳам бор.
Калтакесакларнинг овқат ҳазм қилиш йўли оғиз бўшлиғидан бошла-нади. Оғиз бўшлиғининг тагида ҳаракатчан мускулли тил жойлашади. Оғиз бўшлиғи нисбатан узунгина қизилўнгачга, ундан эса ошқозонга очилади. Ошқозондан бошланган ичак ингичка ва йўғон ичакларга бўлинади. Буларнинг чегарасида кўричак куртаги бўлади. Жигарнинг ўт суюқлиги ва ошқозон ости безларининг чиқариш йўллари ингичка ичакка очилади.
Нафас олиш йўллари кўпроқ такомиллашганлиги билан амфибиялар-нинг нафас олиш йўлларидан фарқ қилади. Ҳиқилдоқ тешиги трахеяга очилади. Трахея талайгина тоғай ҳалқаларидан иборат бўлиб, охирида 2-та бронхга бўлинади. Бронхлар халтасимон ўпкаларга киради. Нафас олиш акти кўкрак қафасининг кенгайиши ва торайиши йўли билан содир бўлади, бу қобирғаларнинг ҳаракати туфайли юзага келади. Судралиб юрувчиларда бошқа амниоталардаги сингари тери орқали нафас олиш бўлмайди.
Юраги 3 камерали, юрак қоринчаси ўртасидан парда билан 2 қисмга бўлинади. Лекин парда бўлма ва қоринча орасидаги тўсиққа етиб бормайди. Артериал системасида ўзгаришлар юз беради. Аввало, юрак қо-ринчасидан мустақил ҳолда 3та қон томири чиқади. Юрак қоринчаси-нинг чап қисмидан ўнг аорта ёйи чиқади. ўнг аорта ёйидан уйқу ва ўм-ров ости артериялари чиқади. Юрак қоринчасининг ўрта қисмидан чап аорта ёйи чиқиб, юракнинг пастидан ўнг аорта ёйи билан қўшилади ва орқа аортани ҳосил қилади. Ниҳоят, юрак қоринчасининг ўнг қисмидан ўпка артерияси чиқади ва веноз қонни ўпкаларга олиб боради.
Гавданинг кейинги қисмидан веноз қон дум, чаноқ ва сон веналарига йиғилади. Буларнинг бир қисми буйракларга кириб, буйрак қопқа системасини ва улардан кейинги тоқ венани ҳосил қилади. Қолган веноз қон қорин венасига йиғилади, жигарда жигар қопқа венасини ҳосил қилади. Жигардан веноз қон кейинги ковак венага қуйилади. Кейинги ковак вена ўнг юрак бўлмасига қуйилади. Гавданинг бош қисмидан веноз қон жуфт бўйинтуруқ венага йиғилса, олдинги оёқлардан ўмров ости веналарига тўпланади. Булар қўшилиб, жуфт олдинги ковак венани ҳосил қилади. Олдинги ковак веналар ҳам ўнг юрак бўлмасига қуйилади. Ўпкаларда қон ўпка венаси номи билан келиб, чап юрак бўлмасига қуйилади.
Ажратиш органи бўлиб жуфт чаноқ буйраги-метанефрос хизмат қилади. Чаноқ буйракларидан 1 жуфт сийдик йўллари чиқади. Сийдик йўллари орқа томондан клоакага очилади. Қорин томондан клоакага сийдик пуфаги очилади.
Жинсий безлар тана бўшлиғида умуртқа поғонасининг ён томонида жойлашади. Эркакларнинг кўпайиш органи овал танача шаклида бўлади-ган жуфт уруғдонлардан иборат. Уруғдонлардан каналчалар чиқиб, уруғ-дон ортиғини ҳосил қилади, бу уруғ йўлига айланади. Калтакесаклар кло-акасининг орқа девори бўртиб, копулятив органни ҳосил қилади.
Урғочи калтакесакнинг тухумдонлари бел умуртқаларининг остида жойлашган. Тухум йўлининг олдинги учи тана бўшлиғига, кейинги учи эса клоакага очилади. Уруғланган тухум оқ моддасининг йўқлиги билан қушлар тухумидан фарқ қилади. Тухумда қаттиқ пўстлоқ ҳам бўлмайди. Тухум терисимон парда билан қопланган. Уруғланиши ички.
Калтакесакларнинг эмбрионлари атрофини ўраб оладиган ҳамда эмбрион устида бир-бирига қўшилиб кетадиган амнион билан сероз пардаси ва аллантоис пуфаги ҳосил бўлади. Бу органлар ҳамма амниоталар сингари калтакесакларнинг қуруқликда кўпайишига мослашган белгилари ҳи-собланади. Эмбрионнинг бош бўлими олдида амнион бурмаси ҳосил бў-лади. Бу бурма кейинга қараб ўсади ва эмбрионни ўраб олади. Натижада, амнионнинг ичида амнион бўшлиғи ва амнион суюқлиги ҳосил бўлади. Амнион бўшлиғи эмбрион учун муҳим роль ўйнайди.
Амнион билан бир вақтда аллантоис ҳам ҳосил бўлади. Аллантоис эмбрион учун ҳам нафас олишда, ҳам сийдик пуфаги бўлиб хизмат қила-ди. Бу қобиқлар тухумни механик таассуротлардан, қуриб қолишдан сақ-лайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |