O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Тўрт оёқлилар катта синфи



Download 7,18 Mb.
bet22/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Тўрт оёқлилар катта синфи сувда ҳам қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар, қушлар ва сутэмизувчилар синфларига бўлинади. Сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар ёки амфибиялар Ҳали сув муҳити билан анчагина алоқасини сақлаб қолган биринчи қуруқликка чиққан умуртқали ҳайвонлардир.
Сувда ҳам қуруқликда яшовчиларнинг тузилиши бақа мисолида кўри-лади. Бақанинг териси яланғоч бўлиб, унда шох суяк тангачалари бўлмай-ди. Эпидермисида кўп ҳужайрали шилимшиқ модда ишлаб чиқарувчи без-лар кўп бўлади. Шилимшиқ модда терини қуриб қолишидан сақлайди. Териси муҳим нафас олиш органи ҳамдир. Бақанинг териси бошидан оёғигача гавдага ёпишмаган бўлади, шу жойларда лимфа билан тўлдирил-ган бўшлиқлар бўлади.
Скелети умуртқа поғонасидан, бош скелетидан, эркин оёқлар скелети ва уларнинг камар скелетидан ташкил топган.
Умуртқа поғонаси бўйин, тана, думғаза ва дум умуртқаларига бўлина-ди. Бўйин бўлими фақат 1 та умуртқадан иборат бўлиб, унда кўндаланг ва қўшилув ўсимталари бўлмайди, олдинги томонда 2 та қўшилув чуқур-часи бўлади ва шу чуқурчалар ёрдамида бош скелетига бирикади. Тана умуртқалари 7 та бўлади. Уларнинг ҳар биридан бир жуфтдан устки
ёйлар, кўндаланг ва қўшилув ўсимталари чиқади. Тана умуртқаларининг олдинги томони ичига ботиб кирган, орқа томони эса бўртиб чиққан, яъни процел типда бўлади. Қобирғалари йўқ. Думғаза бўлимида фақат 1 та умуртқа бор. Унинг кўндаланг ўсимтасига чаноқ суяги бирикади. Дум умуртқалари бир-бирига қўшилиб, дум суякчаси – уростилни ҳосил қилади.
Мия қутисининг кўп қисми тоғай ҳолича қолиб кетади, энса қисмида фақат 2 та ён энса суяклари бўлади. Эшитиш бўлимида бир жуфт қулоқ суяклари тараққий этади. Кўз косасининг олдинги қисмида тоқ понасимон ҳидлов суяги бўлади. Мия қутисининг қопловчи суякларига бир-бирига қўшилиб кетган тепа-пешона суяги, бурун суяги, бош скелетининг кейинги томонидан ўраб турувчи тангача суяклари ва мия қутисининг тагини ҳосил қилган парасфеноид ва жуфт димоғ суяклари киради. Висцерал скелетининг танглай ва қанотсимон суяклари ҳам бош скелети тагини ҳосил қилишда иштирок этади.
Устки жағ функциясини суякли балиқлардагидек жағ оралиқ ва устки жағ суяклари бажаради. Пастки жағ меккел тоғайдан иборат бўлиб, уни устидан тиш ва бурчак суяклари ёпиб туради. Тил ости ёйнинг устки элементи ҳисобланган гиомандибуляр узанги суякчасига айланади ва ўрта қу-лоқ бўшлиғида жойлашади. Жағ ёйининг пастки элементи- гиоид жабра ёйлари билан бирга қўшилиб, тил ости пластинкаси ва унинг шохларини ҳосил қилади.
Эркин оёқлар скелети қуруқликда яшовчи умуртқали ҳайвонларнинг оёқ скелетига ўхшаш тузилган. Бақаларда тирсак-билак ва катта, кичик болдир суяклари бир-биридан ажралмаган.
Елка камари ёй шаклида, учи қорин томонга қаратилган. Ёйнинг ҳар қайси томони курак усти тоғайи, курак суяги коракоид ва унинг олдида жойлашган прокаракоид суякларидан ташкил топган. Ёйнинг ўртасида тўш суяги, тўш олди суяги бўлиб, буларнинг учлари тоғай ҳолича қолади. Тўш олди ва курак ўртасида ингичка ўмров суяги бор.
Чаноқ камари жуфт ёнбош, қуймич суякларидан ва тоғай ҳолича қолган қов тоғайдан иборат.
Мускул системаси қуруқликка чиқиши муносабати билан балиқлар-нинг мускул системасидан кучли фарқ қилади. Оёқларни ҳаракатга келти-рувчи кучли мускуллар ҳосил бўлади. Гавдани ҳаракатга келтирувчи мускулларни сегментацияси йўқолади. Тилни ҳаракатга келтирувчи мускуллар яхши ривожланган.
Бош мияси анча прогрессив белгилари билан характерланади. Олдинги мия ярим шарлари анча катта ва бир-биридан тўлиқ ажралган. Мия ярим шарларининг таги, ён томонлари ва қопқоғи мия моддасидан тузилган. ўрта мия нисбатан кичик, мияча жуда майда. Бош миядан 10 жуфт бош нервлар чиқади. Орқа мия яхши ривожланган елка ва чаноқ чигалларини ҳосил қилади. булар оёқларини идора қилиб туради.
Сезувчи органлар прогрессив тараққий этган. Амфибияларда ички қулоқ мураккаблашади ва ўрта қулоқ бўшлиғи ҳосил бўлади. ўрта қулоқ ташқи томондан ноғора парда билан ўралган. Кўзнинг шох пардаси бўр-тиб чиққан, кўз гавҳари линзасимон шаклга эга. Қовоқлар кўзни ҳимоя қилади. Ҳид билиш органи ташқи ва ички бурун тешикларидан иборат. Сувда яшовчи итбалиқларда ён чизиғи органи бўлади.
Оғиз тешиги сербар оғиз-ҳалқум бўшлиғига очилади. Оғиз-ҳалқум бўшлиғига хоаналар, ҳиқилдоқ ёриғи, евстахиев найининг бир учи ва сў-лак безларининг чиқариш йўллари очилади. Оғиз-ҳалқум бўшлиғининг тагида тил жойлашади. Тилнинг учи оғиз тўрига қараб қайрилган. Тил шилимшиқ модда ажратади, у ҳашаротларни ушлаш учун хизмат қилади.
Жағ оралиқ, устки жағ ва димоғ суякларида учи бир оз орқа томонга қаратилган тиш жойлашади. Оғиз-ҳалқум бўшлиғи торайиб қизилўнгачга очилади, у ошқозонга ўтади. Ичак балиқларнинг ичагига нисбатан анча узун. Катта жигарининг ўт пуфаги ва ошқозон ости безининг чиқариш йўллари ичакнинг олдинги қисмига очилади. Ичакнинг кейинги қисми тўғри ичак клоакага очилади. Вояга етган бақа ўпка ва тери орқали нафас олади. ўпкаларнинг бир жуфт ингичка девори чуқурчали халтачадан иборат. Тери орқали нафас олиш жуда кучли. Бақаларнинг териси орқали 51% кислород олинади ва 86% карбонат ангидрид гази чиқарилади. Нафас йўллари-ташқи бурун тешиклари (хоаналари), ҳиқилдоқ-трахея
камераси ва ўпкадир.
Бақаларнинг кўкрак қафаси йўғлиги сабабли нафас олиш акти ўзига хос йўл билан ўтади. Бақа аввало оғиз бўшлиғига ҳаво олади. Бунинг учун оғиз тубини пастга тушириб, бурун тешикларини очади. Кейин у бурун тешикларини клапанлар билан ёпади ва оғиз тубини юқорига кўтаради. Кейин ҳаво ҳиқилдоқ тешигидан ўпкага ўтади.
Бақанинг юраги ҳамма амфибиялардаги сингари 3 камерали бўлади, 2 та юрак бўлмаси ва 1 та юрак қоринчасидан ташкил топган. Иккала юрак бўлмаси қоринчаси билан 1 та умумий тешик орқали туташади. ўнг юрак бўлмаси билан веноз синуси туташади, юрак қоринчасидан кейин артериал конус жойлашади.
Бақаларнинг артериал конусидан 3 жуфт артерия ёйлари чиқади. Биринчи жуфти уйқу артерияси дейилади ва артериал қонни бош қисмига олиб боради. Уйқу артерияси артериал конусининг қорин томонидан чиқади. Иккинчи жуфти чап ва ўнг аорта ёйлари дейилади. Булар ҳам артериал конуснинг қорин томонидан чиқади.
Аорта ёйларидан олдинги оёқларга артериал қон олиб борувчи ўмров ости артериялари чиқади. Чап ва ўнг аорта ёйлари юракдан пастроқда ўзаро қўшилиб, тоқ орқа аортасини ҳосил қилади. Орқа аорта ҳамма ички органларни ва кейинги оёқларини артериал қон билан таъминлайди. Артериал конуснинг орқа томонидан ўпка-тери артерияси чиқади. Бу ўпка ва тери артерияларига ажралиб шу органларга тозалаш учун веноз қон олиб боради.
Веноз қон гавданинг кейинги қисмидан ва орқа оёқларидан буйракнинг бир жуфт қопқа венаси билан битта қорин венасига йиғилади. Буйракдан чиққан қон тоқ кейинги ковак венани ҳосил қилади. Кейинги ковак вена, қорин венаси ва 1 жуфт жигар венаси билан бирлашиб, вена си-нусига очилади. Бошдан веноз қон жуфт бўйинтуруқ венага, олдинги оёқ-лардан жуфт ўмров ости веналарига йиғилади. Булар қўшилиб, жуфт олдинги ковак венани ҳосил қилади ва вена синусига қўйилади. Олдинги ковак веналарга теридан келган артериал қон тери венаси билан қўшила-ди. Шундай қилиб, вена синусига аралаш қон қуйилади. Вена синуси ўнг юрак бўлмасига очилади. Ўпкалардан тоза артериал қон ўпка венаси билан чап юрак бўлмасига қуйилади. Юрак бўлмаларининг қисқаришидан қон умумий тешик орқали юрак қоринчасига ўтади.
Айириш органлари вояга етган бақаларда тана буйрак – мезонефросдан иборат. Буйраклардан 1 жуфт сийдик йўли чиқади. Сийдик пуфаги қисқарганда сийдик клоакага чиқарилади. Эркакларида жуфт уруғдон бўлса-да, уруғ чиқариш йўллари йўқ. Уруғ канали буйракнинг олдинги қисми орқали ўтиб, Вольф каналига қуйилади. Шундай қилиб, Вольф канали ҳам сийдик йўли, ҳам уруғ йўли вазифасини бажаради. Вольф канали клоакага очилишдан олдин кенгайиб, уруғ пуфагини ҳосил қилади.
Тухумдонлари ҳам жуфт бўлиб, тана бўшлиғида жойлашади. Етилган тухум ҳужайралари тухум йўлининг оғзига тушади. Тухум йўллари клоакага очилади.
Бақаларнинг уруғланиши ташқи бўлиб, икраларидан личинка-итбалиқ чиқади. Личинкалари фақат сувда яшайди, жабра билан нафас олади. Қон айланиш системаси балиқларни қон айланиш системасига ўхшаш. Ён чизиқ органи бор, дум сузгич қаноти ёрдамида сузади. Кейин личинка метаморфозга учраб, унинг органлари кескин ўзгаради. 5 бармоқли оёқлар ҳосил бўлади, думлари, ён чизиқ органлари йўқолиб кетади. Жабралари йўқолиб, ўпка ривожланади ва ҳоказо.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish