Мавзу баёни:
Сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар қуруқликда яшовчи умуртқали ҳайвонларнинг кам сонли синфи бўлиб, ўз ичига 2500 га яқин турни олади ва 3 та туркумга бўлинади: 1. Оёқсизлар (Apoda); 2. Думлилар (Caudata); 3. Думсизлар (Ecaudata).
Оёқсизлар туркумига 60-га яқин тур киради, ташқи кўринишидан чувалчангларга ўхшайди. Тропик зоналарда тарқалган, ер тагида ҳаёт кечиради. Оёқлари йўқ, кўзлари редукцияланган. Уруғланиши ички. Копулятив органи бор. Умуртқалари амфицел типида, қобирғалари бор. Юрак бўлмалари орасидаги парда тўлиқ эмас.
Бу туркумга Жанубий Америкада тарқалган ҳалқали червягани ва Жанубий-Шарқий Осиёда тарқалган цейлон илон балиқни вакил қилиб келтирса бўлади.
Думлилар туркумига 280 га яқин тур киради ва асосан Шимолий ярим шарда тарқалган. Гавдаси узунчоқ бўлиб, яхши ривожланган думи бор. Олдинги ва кейинги оёқлари деярли бир хил узунликда бўлади. Тана умуртқаларига куртак ҳолидаги қобирғалари бириккан. Пешона ва тепа суяклари қўшилмаган. ¡мров суяги йўқ, билак ва тирсак ҳамда катта ва кичик болдир суяклари ўзаро қўшилмаган. Кейинги ковак вена билан бир қаторда кардинал веналар ҳам сақланади. Ён чизиқ органи умрбод сақла-нади. Уруғланиши ички. Баъзи турларида неотения ҳодисаси учрайди, яъни личинка метаморфозга учрамайди ва личинка ҳолида кўпаяди.
МДҲ да думли амфибиялардан тритонлар кенг тарқалган. Карпат тоғларида – оловли саламандра, Узоқ Шарқда – япон саламандраси, Бол-қон оролларида эса протей ва бошқалар яшайди.
Думсизлар туркумига 2100 га яқин тур киради. Боши япалоқ, танасига туташиб кетади, думи йўқ, кейинги оёқлари олдингисига нисбатан 2-3 марта узун. Шу сабабли улар сакраб ҳаракат қилади. Уруғланиши ташқи.
Думсиз амфибияларга тўгарак тиллилар, ҳақиқий бақалар, қурбақа-лар, дарахтларда яшовчи квакшалар оилалари киради ва булар Ер юзида анча кенг тарқалган. Ўзбекистонда думсиз амфибияларнинг фақат 2 та тури – кўл бақаси ва яшил қурбақа яшайди.
Сувда ва қуруқликда яшовчилар совуқ қонли (пойкилотермли) ҳай-вонлар бўлиб, уларнинг гавда ҳарорати ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ бўлади. Шу билан бирга уларнинг ҳаёти атрофдаги муҳитнинг намлигига боғлиқ бўлади.
Амфибияларнинг яшаш жойлари анча хилма-хилдир, лекин кўпчи-лиги нам жойларда яшаса, бошқа бирлари бутун умрини сувда ўтказади (думлилар). Тропик зоналарда яшовчи оёқсизлар эса ер тагида ҳаёт кечиради. Болқон протейи қоронғи ғор сувларида яшайди. Амфибиялар совуқ-қонли бўлганлиги сабабли ташқи муҳит ҳарорати +10 Со бўлганда – фаоллиги сусаяди, +5 +7 Со бўлганда карахт бўлиб қолади, Ҳарорат –2 Со бўлса ўлади. Шунинг учун ҳам амфибиялар асосан экваторда тарқалиб, қутбларга борган сари турларининг сони кескин камаяди. Бундан таш-қари, амфибиялар нам иқлимда яшайди, қуруқ иқлимда эса яшай олмайди. Улар шўр сувда ҳам яшай олмайди.
Амфибияларнинг озиқланиши деярли бир хил бўлади – асосан ҳай-вон организмлари билан овқатланади, фақат уларнинг итбалиқлари ўсим-ликлар билан овқатланади. МДҲ да яшайдиган амфибиялар ҳашаротлар, чувалчанглар, моллюскалар, жўжалар, сичқонларни тутиб ейди.
Амфибияларнинг кўпчилиги баҳорда кўпаяди. Бақа, қурбақа ва бош-қа кўпчилик амфибиялар икраларини сувга ташлайдилар ва уруғланиши сувда ўтади. Думли ва оёқсиз амфибияларда эса уруғланиш ичкидир.
Амфибияларнинг пуштдорлиги ўзгариб туради. Бақалар 10000 тагача икра қўяди. Сувнинг ҳароратига қараб итбалиқлар 8 кундан 28 кунгача ривожланади. Ёзнинг охирида итбалиқлар бақаларга айланади. Кўпчилик амфибиялар насли учун қайғурмайди. Аммо баъзи амфибияларда насл учун қайғуриш намоён бўлади, лекин буларнинг пуштдорлиги кескин камаяди. Масалан, оёқсизлар 20 дона тухумларини ер ковакларига, илдиз ёки тош остига қўйиб, уларни танаси билан ўраб олиб иситади. Америка пипалари 50-100 тухумларини орқасидаги чуқурчаларига қўяди.
Амфибияларда бир кеча-кундуз ва фасл цикллилиги бор. Қурбақа-лар, бўз бақалар ва тритонлар кечаси актив ҳаёт кечиради. Ҳарорати ва намлиги юқори бўлган тропик ўрмонларда кўпчилик амфибиялар ҳаётини йил бўйи фаол кечиради. Лекин бу зоналарда қурғоқчилик ва ёғингарчи-лик фасллари алмашиниб турганда амфибияларнинг ҳаёт муҳитлари кескин ўзгаради. Қурғоқчилик мавсумида амфибиялар уйқуга кетади. Ўрта шимолий кенгликда амфибиялар қишда уйқуга кетади.
Сувда ҳам қуруқликда яшовчиларнинг келиб чиқиши катта аҳамиятга эга. Чунки бу билан бутун қуруқликда яшовчи умуртқали ҳайвонларнинг сув муҳитидан қуруқлик муҳитига чиқиши – уларнинг тузилишида муҳим ўзгаришлар юзага келтирилиши кўрилади. Аввало, жабра билан нафас олишдан ўпка билан нафас олишга ўтилади, сузгич қанотлари 5 бармоқли оёқларга алмашинади. Кейин қон айланиш системаси, нерв системаси ва сузгич органлари ўзгаради.
Девон даврининг охирларида чучук сувларда яшовчи чўтка қанотли балиқлардан биринчи амфибиялар – ихтиостегидлар келиб чиқади. Булар тошкўмир даври қуруқлик фаунасининг энг кўп гуруҳлари бўлган амфибияларнинг 2 та – ингичка умуртқалилар ва ёй умуртқалилар кенжа
синфларини берган. Булар чўтка қанотли балиқлар билан амфибиялар ўртасида оралиқ ўринни эгаллайди. Чунки бу ҳайвонларда жабра қопқо-ғининг қолдиғи, дум сузгич қаноти, терисида тангачалари бўлган. Лекин жуфт 5 бармоқли оёғи бўлган. Палеозой эрасида яшаган амфибияларни ҳаммаси стегоцефаллар деб аталган.
Ёй умуртқалиларга лабиринтодонтлар ва проанурлар киради. Буларнинг ҳаммаси тошкўмир ва пермь даврларида қирилиб кетади. Проанурлардан думсизлар келиб чиққан. Тошкўмир даврида юпқа умуртқалилар – лепеспондлилар пайдо бўлиб, пермь даврида қирилиб кетади ва булардан оёқсиз ва думли амфибиялар келиб чиқади.
Умуман олганда амфибияларнинг инсон учун аҳамияти катта. Аввало, улар турли-туман ерларда яшаб, зараркунандаларни қириб, боғларга, полиз ва далаларга, ўрмон ва ўтлоқларга катта фойда келтиради. ¡т бақаси 1 суткада ўртача 6-та умуртқасиз ҳайвонни ейди, 6 ой давомида эса 1200 дона ҳашарот ва моллюскаларни қиради. Икралари, итбалиғи ва вояга етган амфибиялар кўпчилик овланадиган балиқлар, ўрдаклар ва бошқа қушлар учун ем бўлади. Баъзи мўйнали ҳайвонлар (норка, қундуз) бақалар билан овқатланади. Баъзи мамлакатларда (Франция, АҚШ, Шарқий Осиё давлатлари) бақа ва саламандраларнинг гўштини одамлар истеъмол қиладилар. Бақа ва тритон биология ва тиббиёт изланишларида жуда ҳам кўп миқдорда лаборатория ҳайвони сифатида ишлатилади.
Бақалар овланадиган балиқларнинг чавоқларини еб, маълум даражада зарар ҳам келтиради.
Амфибиялар инсон учун фойдали бўлганлиги сабабли уларни қўриқ-лаш зарур. Шу сабабли амфибияларнинг 8 тури «МДҲ Қизил китоби»га киритилган. Уларнинг ичида етти сув тритони ёки бақатиш, уссурий тирноқли тритони, карпат тритони, қамиш қурбақаси ва бошқалар бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |