Таянч сўзлар: пелагик, абиссал, литорал, миграция, пассив, актив, нерест, анадром, катадром, дельта, храмуля.
Мавзу баёни:
Балиқлар-барча тубан хордалилар сингари бутун умри сувда ўтади-ган Ҳайвонлардир. Балиқ сувдан чиқиб қолса, у ожизланиб, тезда ҳалок бўлади. Демак, сув – балиқлар яшайдиган ягона муҳит ҳисобланади ва унинг ўзига хос бир қанча хоссалари бор.
Аввало, сув атмосфера ҳавосини эрита олади. Шу сабабли балиқлар эриган кислород билан нафас олади. Сув кучли эритувчидир, шунга кўра сувдаги моддалар организмлар (балиқлар)нинг истеъмоли учун яроқли ҳолга келади. Сувда яшайдиган балиқларнинг ҳаётида сувнинг ҳарорати, сувдаги кислород ва тузлар катта аҳамиятга эга.
Сув муҳитида яшаш шароитлари ҳар хил бўлишига қараб, балиқлар-ни 3-та экологик гуруҳларга бўлиш мумкин: пелагик, абиссал ва литорал.
1. Пелагик балиқлар сувнинг бағрида яшайди. Буларнинг баъзилари сувда осилган майда ҳайвон ва ўсимликлар, бошқалари эса ҳашаротлар билан овқатланади. Бу зонада яшовчи балиқларнинг устки томони одатда қорамтир рангда бўлса, пастки томони ёруғ, кумушсимон рангда бўлади. Пелагик балиқларнинг гавдаси узунчоқ дуксимон бўлиб, жуда яхши сузади. Кўпчилик акулалар, лосос, сельдлар, трескалар шу зонада яшайди.
2. Литорал балиқлар асосан сув қирғоқлари ва туби билан боғланган. Бу балиқлар унчалик тез ҳаракат қилмайди. Гуруҳга скатлар, камбалалар, икки хил нафас олувчи балиқлар, буқа балиқлар ва бошқалар киради.
3. Абиссал балиқлар сув тубида, катта чуқурликда яшайди. Катта чуқурликларнинг асосий хоссалари – босимнинг ғоят зўр бўлиши, ёруғ-ликнинг мутлақо йўқлиги, сувнинг оқмаслиги, ҳароратнинг бир хил ва паст бўлиши ҳисобланади.
Бу айтилганлардан ташқари, балиқлар сувдаги тузларга бўлган муносабатига қараб 3 та гуруҳга бўлинади: 1. Бутун умрини шўр сувларда ўтказувчи денгиз балиқлари (камбала, сельд, треска); 2. Бутун умри дарё, кўл ва ҳовузларда ўтадиган чучук сув балиқлари (лаққа балиқ, гулмой ёки форель, маринка); 3. ¡ткинчи балиқлар, яъни бу балиқлар денгизда яшаса – кўпайиш учун дарёга чиқади (лосос), дарёларда яшаса – кўпайиш учун денгизларга чиқади (илон балиқ).
Экологик гуруҳлари ва систематик ҳолатидан қатъий назар, балиқ-ларнинг ҳаёти бир-бири билан алмашиниб турадиган биологик шароитнинг йил фаслларига қараб ўзгариб туришига боғлиқ. Биологик ёки ҳаёт цикли семириш, қишлаш ва кўпайиш даврларга бўлинади.
Кўпчилик балиқларнинг йиллик ҳаёт циклини энг муҳими «миграция (яшаш жойлардан кўчиш)» ҳисобланади. Миграция пассив ва актив бўла-ди. Пассив миграцияда балиқлар сувнинг оқимидан фойдаланади. Бу усул билан кам ҳаракатчан пелагик балиқлар, кўпчилик балиқларнинг личинкалари (сельд, илон балиқ, лосос) миграция қилади. Актив миграцияда балиқлар танлаб олган йўналишига қараб ҳаракат қилади, баъзан кучли оқим ва ҳатто шаршараларга қарши юради (лосос).
Актив миграция урчиш, овқатланиш ва қишлаш миграцияларига бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |