Тимсоҳлар туркуми вакиллари ҳозирги замон судралиб юрувчилар ичида энг юқори тараққий этган ва сув муҳитида яшашга мослашгандир. Боши, бўйни ва танаси, япалоқ думи, ён томондан қисилган, орқа оёғи-нинг бармоқлари орасида сузгич пардаси бўлади. Гавдаси шох қалқон билан қопланган. Бу қалқонларнинг тагида суяк пластинкалар жойлашади.
Тишлари жағлараро, юқориги жағ ва тиш суякларида бўлиб, худди сут эмизувчилардагидек чуқурчаларда жойлашади. Жағлараро ва юқориги жағ суякларининг ўсимталари ва танглай суякларининг қўшилишидан иккиламчи суяк танглай ҳосил бўлади. Иккиламчи танглай оғиз бўшлиғини устки бурун-ҳалқум йўли ва пастки ҳақиқий оғиз бўшлиғига ажратиб туради. Юрак қоринчаси тўлиқ 2 қисмга бўлинган, яъни юрак 4 камерали. Лекин чап юрак қоринчасидан чиққан ўнг аорта ёки артериал қон ва ўнг юрак қоринчасидан чиққан чап аорта ёки веноз қон ўзаро қўшилади.
Ҳозир тимсоҳларнинг 25-та тури маълум. Булар тропик мамлакатлар-нинг дарё, кўл ва ботқоқликларида яшайди. Буларга типик вакил қилиб бўйи 10 м-га етадиган Нил тимсоҳи, Ҳиндистон дарёларида яшайдиган узун тумшуқли гавиал, Америкада яшовчи аллигатор ва кайманлар киради. Тимсоҳлар сувда яшовчи ва сув қирғоғига яқинлашган ҳайвонлар билан овқатланади. Қимматбаҳо териси ва гўшти учун овланади.
Тошбақалар туркуми вакилларини асосий хусусиятларидан бири танаси устида жойлашган суяк қалқонларининг бўлишлиги ҳисобланади. Боши, бўйни, оёқлари ва хавф туғилганда думи маълум даражада қалқон ичига тортилади. Қалқони ёки панцери устки бўлим – карапаксдан ва пастки бўлим – пластрондан ташкил топган. Карапакс тери ҳисобидан ривожланган суяк пластинкалар ҳамда қобирғалар ва умуртқаларнинг асо-сий қисмининг қўшилишидан ҳосил бўлса, пластрон қопловчи суяк плас-тинкалар, тўш ва ўмров юпқа шох пластинкалар билан қопланган.
Бош скелетида маълум даражада иккиламчи суяк-танглай ҳосил бў-лади. Жағларида тишлари бўлмайди. Жағ суяклари қирраси ўткир шох-қин билан қопланган. Оғиз бўшлиғининг таги гоҳ кўтарилиб, гоҳ тушиб ҳавони тортишида насос ролини ўйнайди. Нафас олиш механизми яна бў-йин ва оёқларининг ҳаракати орқали ҳам юзага келади, чунки тошбақа-ларда кўкрак қафаси йўқ.
Тошбақалар асосан нам тропик ҳудудларда ва жазирама чўл зоналарда тарқалган. Тинч ва Ҳинд океан оролларида оғирлиги 200 кг.га етадиган фил тошбақаси яшайди. Ўрта Осиёда чўл тошбақаси, Қрим ва Кавказда ботқоқ тошбақалари тарқалган. Улар яширин бўйинли тошбақалар-га киритилади. Оғирлиги 450 кг.гача борадиган шўрва ёки яшил тошбақа ҳамда ундан кичик каретта тропик денгизларда яшайди. Уларнинг оёқлари эшкакка айланган ва қалқон ичига тортилмайди – улар денгиз тошба-қалари дейилади. Узоқ Шарқ ва Хитойда уссурий юмшоқ терили тошба-қалар яшайди. Уларда шох пластинка бўлмайди. Суяк пластинкалари анча кичик бўлиб, тери остида жойлашади. Умуман, тошбақалар туркумига 250 га яқин тур киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |