O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus



Download 7,18 Mb.
bet99/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Овқат қазм қилиш органи. Оғиз бўшлиғининг тубига гўштдор, ясси, учи ингичкалашган ва иккига бўлинган тил бириккан. У жуда ҳаракатчан бўлиб, анча чўзилиб ташқарига чиқа олади ва қўшимча туйғу органи вазифасини бажаради. Оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқдан кейин қизилўнгач бошланади. Тўғри ичак клоака бўшлиғига очилади.
Ошқозон ости бези ўн икки бармоқли ичак қовузлоғига ўрнашган бўлиб, шаклан узунчоқ қаттиқ таначага ўхшайди. Ошқозоннинг орқа учида узунчоқ, кичик, қизил танача шаклидаги талоқ бор. Қорин бўшлиғининг олдинги қисмини катта, кўп паллали жигар эгаллаган. Унинг ички томонида ўт пуфаги жойлашган. Ундан чиқадиган ўт йўли ўн икки бармоқли ичакнинг бошланғич қисмига қуйилади. Ўт йўлини аниқ кўриш учун ўт пуфагини пинтсет билан сиқинг, шунда унинг ичига яшил ўт суюқлиги қуйилади.
Айириш органи. Бир жуфт компакт танача шаклидаги метанефрик буйрак чаноқ бўлимининг орқа деворига тақалиб туради. Бу буйракларнинг ҳар қайсисидан биттадан сийдик йўли чиқади. Орқа дорзал томондан сийдик йўли қорин-вентрал томондан эса юпқа деворли сийдик пуфаги клоакага очилади. Клоаканинг ташқи тешиги кўндаланг ёриқ шаклида.
Урғочи агаманинг урчиш органлари. Юзаси ташқи томондан ғадир-будур, нотўғри шаклли овал танача кўринишидаги иккита тухумдон умуртқа поғонаси бел бўлимининг икки ёнбошида жойлашган. Юпқа деворли кенг найчалардан иборат тухум йўлларининг бир учи гавда бўшлиғининг олдинги иккинчи учи клоаканинг кейинги бўлимига мустақил тешик билан очилади. Тухумдоннинг пастки қисми кўпчилик ҳолларда кенгайиб бачадонни ҳосил қилади. Урғочиларда волфов каналлари редуктсияланган. Етилган тухумлар гавда бўшлиғига бу ердан тухум йўлининг воронкаси орқали тухум йўлига тушади.
Еркак агаманинг жинсий органлари. Оқ рангли овал таначалар шаклидаги уруғдонлар умуртқа поғонаси бел бўлимининг икки томонида жойлашган. Уруғдонлардан бир қанча каналчалар чиқади ва улар қўшилиб, уруғдон ортиғини ҳосил қилади. Уруғдон ортиғи давом этиб, уруғ йўлига айланади. Уруғ йўллари клоакага очилиш олдидан сийдик йўлларига қўшилади ва умумий тешик орқали клоака бўшлиғига очилади. Уруғ ортиғи тана буйрак-мезонефрос олдингн қисмининг қолдиғи ҳисобланса, уруғ йўллари эса шу тана буйрак чиқариш йўллари-волфов каналига гомологдир. Клоаканинг ёнбош деворларида копулятив органлар бор. Бу органлар девори қон томирларига бой иккита халтачадан иборат. Жинсий майл қўзғаганда копулятив органлар клоака тешигидан ташқарига бўртиб чиқа олади. Бу хилда тузилган копулятив органлар фақат калтакесаклар билан илонларга хос.
Иш тартиби. Ўрганиш учун танланган калтакесакни ёришдан олдин ташқи тузилиши билан танишиб, гавдасининг бўлимларга бўлиниши, тери қоплағичи ва кўзнинг ташқи тузилиши ҳамда бурун, қулоқ тешикларининг жойлашишига эътибор беринг. Калтакесакни ёриб ички органларининг жойлашиши билан танишиб бўлгач, айрим органларнинг тузилишини бирин-кетин кўздан кечиринг ва кейив қуйидаги расмларни албомга чизиб олинг:
1. Калтакесакнинг ташқи кўриниши.
2. Ички органларининг умумнй жойлашнши.
3. Сийдик-таносил системаси органларининг тузилиши.
4. Қон айланиш системасининг схемаси.
5. Kaltakesak bosh miyasining tuzilishi.



Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish