O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Калтакесак ички органларининг жойланиши



Download 7,18 Mb.
bet97/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Калтакесак ички органларининг жойланиши:
Қон айланиш системаси. Юрак кўкрак қафасининг олдинги қисмида вентрал (қорин) томонда жойлашган. Калтакесакнинг юраги ҳам уч камерали. Унда иккита, чап ва ўнг юрак бўлмаси (16-расм) ҳамда битта юрак қоринчаси бор. Бироқ қуйидагилар билан амфибияларникидан фарқ қилади: юрак қоринчаси чала тўсиқ билан иккига: ўнг (веноз) қоринча ва чап (артериал) қоринчага бўлинган. Артериал конус редуктсияланган, веноз синуси эса ўнг юрак бўлмасига қўшилган. Юрак бўлмасининг ички юзаси тўрланиб кетган мускуллар билан қопланган ва атриовёнтрикуляр тешик юрак бўлмасининг тўсиғи билан иккига бўлинган. Юрак қоринчасининг ўнг (веноз) бўлимидан ўпка артерияси билан чап аорта ёйи чиқади, чап (артериал) бўлимидан эса ўнг аорта ёйи бошланади. Юрак қоринчаси қисқарганда, унинг пастки деворига ўрнашган чала тўсиқ юрак қоринчасининг устки деворигача тегиб, юрак қоринчаси ўнг ва чап бўлмаларини бир-биридан батамом ажратиб қўяди.



В

16-rasm. Kaltakesakning ichki tuzilishi: A - erkagi, B – urg’ochisi: 1 - yuragi, 2 - o’pkasi, 3 - jigari, 4 - traxeyasi, 5 - qizilo’ngachi, 6 - qalqonsimon bezi, 7 - til osti suyagi, 8 - o’t pufagi, 9 - o’t yo’li kanali, 10 - oshqozoni, 11 - o’n ikki barmoqli ichagi, 12 - oshqozon osti bezi, 13 - yo’g’on ichagi, 14 - talog’i, 15 - urug’doni, 16 - urug’don o’simtasi, 17 - urug’ yo’li, 18 - buyragi, 19 - siydik xaltasi, 20 - tuxumdoni, 21 - tuxum yo’li.

Артериал системаси бақанинг артериал системасидан умумий артериал стволининг учта мустақил томирга: ўпка артерияси ҳамда чап ва ўнг аорта ёйларига бўлиниши билан фарқ қилади. Ҳар қайси аорта ёйи қизилўнгач атрофида, бири ўнг томондан, иккинчиси чап томондан орқага қайрилади. Улар умуртқа поғонасининг остида бир-бирига қўшилиб, тоқ орқа аортасини ҳосил қилади. Ўнг аорта ёйидан чиққан умумий стволдан иккита уйқу артерияси бошланади, улар аввалига чап ва ўнг аорта ёйларига параллел ҳолда бориб, кейин бошга чин уйқу артерияси чиқиб, уйқу йўли орқали ўз томонидаги аорта ёйига қўшилади.


Ўнг аорта ёйининг пастидан олдинги оёқларга қон олиб борувчи жуфт ўмров ости артерияси чиқади, бу артерияни кўриш учун аортанинг ўнг ёйини эҳтиётлаб, уни қоплаб турган тўқималардан ажратиш лозим. Юқорида номлари айтиб ўтилган қон томирлари эндигина ўлдирилган калтакесакда аниқ кўринади. Сувда ва қуруқликда яшовчиларга қарама-қарши ўлароқ, судралиб юрувчиларда уйқу ҳамда ўмров ости артериялари фақат аортанинг ўнг ёйидан чиқади, шунинг учун ҳам бош ва олдинги оёқлар деярли кислородга тўйинган қон билан таъминланади. Орқа аортадан дум томонга йўналади ва ички органларга талайгина катта артериялар ҳамда гавда деворига кўпдан-кўп майда артериялар чиқади. Кейин орқа оёқларга борадиган бир жуфт йўғон ёнбош артерияси бошланиб, у тоқ дум артериясига айланади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish