Урчиш ёки нерест миграцияси, айниқса, ўткинчи балиқларда хилма-хил ва мураккаб бўлади. Урчиш миграцияси денгиздан (шўр сувдан) дарёга (чучук сувга) кириши – анадром миграциясига ва аксинча, дарёдан денгизга кириш – катадром миграциясига бўлинади. Кўпчилик денгиз балиқ-лари очиқ денгиздан икра ташлаш учун қирғоқларга ва аксинча, қирғоқ-лардан очиқ денгизга қараб миграция қилади (сельдлар, треска, пикша ва бошқалар).
овқатланиш миграциясига мисол қилиб трескани оламиз. Треска икра ташлаб бўлгандан кейин озиб қолади ва Норвегиянинг ғарбий қир-ғоқларидан Мурман қирғоқлари бўйлаб шарққа томон ҳаракат қилади, сўнгра яна урчиш жойига қайтади.
Қишлаш миграциясига мисол қилиб кўпгина балиқларнинг (зоғора – сазан, лешч, судак, лаққа) Волга, Урал, Кура ва бошқа катта дарёлар делтасига киришини кўрсатиш мумкин. Кеч кузда ўша ерларда сув тагидаги чуқур жойларга ниҳоятда кўп тўпланади ва шу ерда қишни ўтказади.
Балиқлар деярли ҳамма тирик мавжудотлар билан овқатланади. Балиқларнинг овқати сув ҳавзасининг шароити, йил фасллари ва балиқнинг ёшига қараб анча ўзгариб туради. ¡симликлар билан овқатланишга мослашган балиқларга хумбош балиқ (толстолобик), оқ амур, қизил қанот, қора балиқлар (маринка) ва храмулялар киради; чўртан балиқлар, лаққа балиқлар, окунлар йиртқич бўлиб, бошқа балиқлар ва умуртқали ҳамда умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади. Кўпчилик балиқлар қиш фаслида умуман овқатланмайди ва карахт ҳолга ўтади.
Суякли балиқларнинг деярли ҳаммаси айрим жинсли ва уруғланиши ташқи бўлади. Бу балиқлар бошқа умуртқали ҳайвонларга нисбатан ниҳо-ятда серпушт бўлади. Кўпчилик балиқлар юз минглаб, ой балиқ эса ҳатто 30 млн. икра қўяди. Бу икралар юмшоқ бўлиб, яхши ҳимоя қилинмаган ва кўпчилиги уруғланмайди. Шу сабабли икраларнинг кўпчилиги ҳалок бўлиб кетади. Уруғланган тухумнинг вояга етган балиққа айланиши ниҳо-ятда паст бўлиб, севрюга балиғида 0,13-0,58%-ни ташкил қилади.
Балиқлар бошқа кўпгина умуртқалилардан аниқ кўпайиш мавсумига эга эмаслиги билан фарқ қилади. Балиқлар нерест вақтига қараб 3 гуруҳ-га бўлинади: 1. Баҳор ва эрта ёзда кўпаювчи балиқлар-буларга осётрлар, зоғора балиқлар, лаққа балиқлар, cельдлар, чўртан балиқлар, олабуға балиқлар киради; 2. Кузда ва қишда кўпаювчи балиқлар-лосос, гулмой (форель), треска ва бошқалар киради; 3. Тропик денгизларда яшовчи балиқлар-йил давомида кўпаяди.
Баъзи балиқларда насл учун қайғуриш ҳодисаси ҳосил бўлади, нати-жада, улар жуда кам икра қўяди. Масалан, тикан балиқларнинг эркаги сув тагида ерда чуқурча қазийди ва шар шаклида уя қуради. Урғочиси 20-100-та икра қўяди. Эркаги 10-15 кун уяни қўриқлайди. Денгиз тойчаси ва игна балиқлар эркагининг қорин томонида тери бурмаси бўлади. Шу бурмада уруғланган икраларини олиб юради. Америка лаққа балиғи эса 50-100-та икраларини оғзига солиб юради. Баъзи балиқларда эса (бойкул голомянкаси) тирик туғиш жараёни кузатилади. Тиляпия балиғининг эркаги ҳам урғочиси қўйган тухумини оғзида олиб юради.
Ҳозирги вақтда инсон балиқлардан 40%-гача ҳайвон оқсилини олмоқда. Улар асосан қимматбаҳо озуқа маҳсулоти учун овланади. Балиқ-лардан озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари витаминлар, балиқ уни, балиқ ёғи ва бошқа маҳсулотлар олинади. Овланадиган балиқларнинг 90% ига яқини денгиз ва океанлардан тутилади. Тинч океанидан-40%, Атлантика океанидан-45%, Ҳинд океанидан – 10%-га яқин ва Шимолий муз океанидан 5% балиқ тутилади.
Охирги йилларда Ўзбекистоннинг сув ҳавзаларида Амур дарёсидан Амур хумбоши, оқ амур балиқлари иқлимлаштирилди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда бир қанча балиқчилик хўжаликларида зоғора балиқ, лаққа балиқ, мўйловли балиқ, оқча (лешч), товон балиқ (карась), қора балиқ (маринка), храмуля, оққайроқ (жерех), қизил кўз (плотва), илонбош, олабуға, судак, чўртан балиқ ва бошқалар овланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |