O’zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o’rtа mахsus tа’lim vаzirligi nizоmiy nоmidаgi tоshkеnt dаvlаt pеdаgоgikа univеrsitеti



Download 0,5 Mb.
bet63/103
Sana20.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#679952
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   103
Bog'liq
12 вариант. Оила педагогикаси

Т\Р

Гуруҳлар

Топшириқлар мавзуси

1.

1-гуруҳ

Оиланинг ёшларни тарбиялаш борасидаги педагогик ҳамкорлиги негизидаги вазифалари

2.

2-гуруҳ

Маҳалланинг ёшларни тарбиялаш борасидаги педагогик ҳамкорлиги негизидаги вазифалари

3.

3-гуруҳ

Мактабнинг ёшларни тарбиялаш борасидаги педагогик ҳамкорлиги негизидаги вазифалари

Топшириқни бажариш чоғида гуруҳларнинг эътиборига қуйидаги матнлар тақдим этилади:


I. Ёшларни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги негизида оила томонидан бажариладиган вазифалар:



  • оилада соғлом муҳитни яратиш, миллий руҳ ва турмуш тарзини ҳисобга олиш, фарзандлар учун ота-она ҳар томонлама ўрнак бўлиши, фарзандларнинг ота-онасига, Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш, ўзаро ғамхўр бўлишни таъминлаш;

  • оилада ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, оила аъзоларининг ўз ҳуқуқ ва бурчларини англаб етишларини ва уларга риоя қилишларини таъминлаш;

  • фарзандларга чуқур дунёвий билим асосларини бериш, маърифатли ва маънавиятли кишилар бўлиб етишишларини таъминлаш;

  • бозор муносабатларига мос бўлган касб-ҳунар ўргатиш, иқтисодий тушунчаларни фарзандлар онгига сингдириш;

  • болаларнинг маънавий баркамол ва жисмонан соғлом бўлишлари учун иқтисодий ва ижтимоий муҳитни яратиш;

  • болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш, истиқлол ғоялари ва миллий мафкурага садоқат руҳида тарбиялаш;

  • болаларнинг бўш вақтларини педагогик нуқтаи назардан келиб чиқиб унумли ташкил қилиш, уларга қўшимча таълим бериш;

  • фарзандларида мавжуд бўлган истеъдод куртакларини ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиш;

  • ўз фарзандларининг мактаб, маҳалла, давлат ва жамият олдидаги бурчларини тўла адо этишлари учун оилада масъулиятли бўлиш;

  • ота-оналар ўзларининг педагогик ва психологик билим савияларини доимо ошириб бориши;

  • болаларда тежамкорлик ва ишбилармонлик сифатларини шакллантириш;

  • оилада миллий ва умуминсоний тарбиянинг барча йўналишларини уйғун ҳолда босқичма-босқич амалга оширишдаги масъуллигини таъминлаш;

  • болаларда санитария-гигиеник, экологик кўникмаларни шакллантириш, диний ақидапарастлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандликка қарши иммунитетни ҳосил қилиш;

  • соғлигида ва ақлий нуқсонлари бўлган фарзандларига ҳаёт талабларига мос равишда билим ва касбу-кор ўргатиш.

II. Ёшларни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги негизида маҳалла томонидан бажариладиган вазифалар:



  • маҳалла фаоллари томонидан тарбия муассасалари билан биргаликда таълим-тарбия жараёнида амалга оширилиши керак бўлган масалаларни муҳокама қилишда қатнашиш ва оқилона ечимларини топишда фаоллик кўрсатилиш;

  • маҳалла ўз ҳудудидаги ижтимоий ва иқтисодий ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни қўллаб-қувватлаш ва фарзандларининг билим ҳамда тарбия олишларига бош-қош бўлиш;

  • маънан носоғлом оилаларни маҳалла йиғинларида муҳокама қилиш, уларга нисбатан жамоатчилик чораларини кўриш;

  • маҳалла ҳудудидаги ўқув-тарбия муассасаларига иқтисодий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилишини қўллаб-қувватлаш;

  • ота-оналар орқали болаларда ташаббускорлик, меҳнатсеварлик, миллий ғурур, ватанпарварлик, миллий одоб, байналмилаллик каби хислатларини тарбиялаш;

  • ёшларнинг диний мазҳаблар ва секталар, ақидапарастликнинг моҳиятини тўғри англаб етишига ота-оналар орқали таъсир кўрсатиш, аждодларнинг тарбиявий ўгитларини сингдириб бориш;

  • маҳалла йиғинларида миллий давлатчилик ва миллий мафкура ғояларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда республикада эришилаётган ютуқлар тарғиботини ташкил этувчи тадбирларни уюштириш;

  • Республика “Маънавият тарғибот” маркази, “Соғлом авлод учун”, “Маҳалла”, “Экосан”, “Нуроний”, “Камолот” жамғармалари, хотин-қизлар қўмиталари, турли жамиятлар, бирлашмалар ва ижодий уюшмаларни ёш авлодни миллий истиқлол ғоялари асосида тарбиялаш ишига, муаммоли масалаларнинг ечимини топишга фаол жалб қилиш;

  • маҳалла ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларининг имкониятларини ўқув-тарбия муассасалари моддий негизини мустаҳкамлашга йўналтириш;

  • маҳалла ҳудудида ўқув-тарбия муассасалари билан биргаликда турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, анжуманлар, байрам ва беллашувлар ташкил қилиш;

  • турли йўналишда иқтидорли ўқувчиларни мактаблар тавсиясига кўра ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

  • илғор педагогик ходимлар, тарбиячиларга маҳалла имкониятларидан келиб чиқиб, ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;

  • фарзандларига таълим ва тарбия беришда ижобий натижаларга эришаётган, намунали оилалар ҳаёт тажрибасини оммалаштириб, маҳалла ҳудудида “Оила сабоқлари” машғулотларини ташкил қилиш;

  • маҳаллада истиқомат қилаётган халқ усталари, санъаткорлар, зиёлилар ва барча ижодкорларнинг имкониятларидан фойдаланиб, билим, касб сирларини ўргатишга асосланган турли тўгарак ва “Устоз-шогирд” русумида фаолиятини йўлга қўйиш;

  • маҳалла ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан маҳаллада истиқомат қилаётган ва моддий қийналган ёшлар учун иш жойлари квотасининг ажратилишига эришиш;

  • ёшларда Ўзбекистонга, унинг табиатига муҳаббат, тарихига қизиқиш, маҳалла ободонлиги, аҳиллиги учун жавобгарлик руҳини шакллантириш.

III. Ёшларни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги негизида таълим муассасаси томонидан бажариладиган вазифалар:



  • мактабда болага бирон-бир касб-корни эгаллаши учун мустаҳкам пойдевор яратиш;

  • ўқувчи-ёшларнинг спорт турлари билан шуғулланишларига ёрдам бериш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил қилиш;

  • болаларга таълим беришни илғор педагогик технологиялар, замонавий ўқув-услубий дастурлар асосида ташкил этиш, ўқув-тарбия жараёнларини жаҳон андозаларига мос равишда таъминлаш;

  • ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишлари таҳлилидан, иқтисодий ва ижтимоий муҳитдан келиб чиқиб, уларни турли соҳа бўйича касб асосларига йўналтириш ва таълимда табақалаштирилган ёндашувни жорий этиш;

  • ёш оилалар билан ишлаш, тиббий тарбиявий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, ижтимоий тушунчалар бериш учун махсус тадбирларни амалга ошириш;

  • ўз ҳудудидаги маҳалла жамоаларининг фаолиятини тарбиявий мақсад йўлида мувофиқлаштириш;

  • тарбияси “оғир”, қаровсиз қолган болаларнинг ота-оналари билан ишлаш, оилаларга педагогик ёрдам бериш;

  • бола тарбияси яхши йўлга қўйилган оилаларни тегишли идоралар ҳамкорлигида ўрганиб, тажрибаларини оммалаштириш;

  • ўқиш ва ишлашни хоҳламайдиган, безорилик йўлига кириб кетган ўсмирларни ҳисобга олиб, уларга тегишли ташкилотлар билан биргаликда зарур чоралар кўриб, ота-оналар йиғинларида муҳокама қилиш;

  • тарбия субъектлари бўлмиш ҳуқуқий, тиббий, ижодий уюшмалар, ёшлар, табиатни муҳофаза қилиш ва “Экосан”, “Қизил ярим ой”, барча жамғарма ва жамоатчилик марказлари, оммавий ахборот воситалари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказлар, касаба уюшмалари, нодавлат ташкилотлари, ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллий бошқарув идораларининг бола тарбиясига бўлган масъулият ва жавобгарлигини мувофиқлаштириш;

  • турар жойда ва маҳаллада олиб борилаётган барча тарбиявий, маънавий, маърифий, маданий-оммавий ва спорт тадбирлари маркази – мактаб бўлишига эришиш;

  • ўқувчи-ёшлар, ота-оналар, жамоатчилик билан ҳуқуқий тарбияни амалга ошириш, тарбия жараёнининг барча иштирокчилари орасида миллий мафкурани тарғиб қилиш, ақидапарастлик ва миллий тараққиётимизга зарарли ғояларнинг кириб келишига қарши муросасиз курашишни ташкил этиш;

  • таълим муассасалари низомлари асосида ўқувчиларнинг мактабда жорий қилинган тартибга амал қилишларини ва низомда белгиланган ўқувчилар либосида таълим ва тарбия жараёнига қатнашишларини таъминлаш;

  • маҳаллада, хотин-қизлар орасида замонавий билимларни тарғиб қилиш, ўсмир ёшларнинг дунёвий билимларга бўлган интилишларини рағбатлантириш;

  • мактаб негизида педагогик, ҳуқуқий, психологик, маънавий ва маърифий билимлар берувчи “Ота-оналар университетлари” фаолиятини ташкил қилиш.

2. Ёшларни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги моҳиятини акс эттирувчи кластерни яратишда академик гуруҳ жамоа бўлиб ишлайди. Кластерлар “Кластер” график органайзери воситасида яратилади. Бунда ўқитувчи ҳар бир талабанинг фаол иштирок этишини назорат қилиб бориши зарур. Кластерларни шакллантириш жараёнида билдирилган ҳар бир ғоя инобатга олинади. Яратилган кластернинг мазмунини муҳокама қилиш жараёнида эса бир-бирини такрорловчи ғоя ва фикрлар таҳлил қилинади. Такрорий билдирилган ғоялар аниқланиб, такрорланишлар бартараф этилади.


Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish